Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Компетенциявий ёндошувда креативлик концепцияси
Азимов Юсуфжон
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2026
Аннотация
Мақола компетенциявий ѐндошувнинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги тадқиқ этилиши зарур бўлган муаммолари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: компетентлик, компетенциявий ѐндошув, креатив, таълим, таълим жараѐни, ўқувчилар. Ҳозирги инновацион ривожланиш даврида физика дарсларида таълим мазмунини ноанъанавий такомиллаштиришда, ўсмирлик даврининг хусусиятларини ҳисобга олиш алоҳида аҳамиятга эга. Ўсмирлик даврида, ѐшларнинг дунѐқараши, ўзини англаши, эътиқоди, нуқтаи назари, баҳолаш ва ҳакозолар шаклланадиган давр ҳисобланади. Аксарият психологларнинг хулосаларига кўра, ўсмирларнинг кўпчилиги камтарлик, мағрурлик, қатъиятлилик, меҳрибонлик, дилкашлик, самимийлик, адолатлилик каби маънавий-аҳлоқий тушунчаларни тўғри англайдилар. Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда шундай хулосага келиш мумкин, ўсмирнинг ўз-ўзини англай билиши, яъни ўз-ўзига баҳо бериш майли ва истаги; ўзини бошқа шахслар билан таққослаши; фикрларини эркин, очиқ, мазмунли ифодалаши; ўзгаларнинг фикрини эшита олиши ва муроса қила олиши уларда ноанъанавий таълим методикасини жорий этиш заруратини келтириб чиқаради. А.Н.Алқарованинг таъкидлашича ―Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштириш вазиятларини ташкил этишда, уларнинг ѐш хусусиятлари билан бир қаторда, гендер хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги келтирилган. Масалан, қиз болалар уйда ҳам, мактабда ҳам бирдай фаол бўлсалар, ўғил болалар уйда, кўча-кўйда фаоллик кўрсатганлари ҳолда таълим жараѐнида сокин ҳаракатланадилар, шунингдек, улар бажаридиган фаолият турларида ҳам муайян фарқлар мавжуд. Технология дарсларида қизлар алоҳида меҳнат турлари билан, ўғил болалар эса, уларнинг гендер хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида меҳнат турлари билан шуғулланадилар. Ўғил ва қиз болаларнинг гендер хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда технология таълим жараѐнида уларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда ўзига хос ѐндошувни қўллаш лозим‖- деб фикр билдирган[1]. О.Д.Никитин илмий тадқиқот ишида ―Креатив фикрлаш субъект фаолиятига ҳозиргача номаълум бўлган мақсад сари янги йўлни очишни назарда тутади. Бу йўл олдин таниш бўлган занжирдан йиғилган бўлиб, янги элементлардан тўқилган бўлиши мумкин. Креатив фикрлаш интелектуал зўриқишларни унда жамлаш ва муаммога қаратилиши назарда тутилади. Шунингдек у, субъект фаолиятида маълум касбий билим ва тажрибанинг мавжудлигини ҳам ҳисобга олади. Ҳозирги замон менежментида креатив ҳатти-ҳаракатнинг маълум тизими юзага келган: 1.Тайѐргарлик. Маълумотлар тўплаш, фактлар таҳлили, кўрсаткичларни таққослаш ва бошқалар. Одатда бу босқич таҳлилий процедураларнинг шаклини олади. 2.Жамлаш. Муаммога, алоҳида фактларга, фактлар тизимига ақлий кучни жамлаш. Фрустрация ҳодисасининг юзага келиши, яъни ақлий қийинчилик. Қийинчилик тўсиқларини енгиб ўтишга интилиш, фаолликнинг пасайиши ва кўтарилиши, мушакларнинг зўриқиши ва сусайиши. Натижада – ғоялар оқими юзага келиши. 3.Ғоялар инкубацияси. Ақлий жамланиш жараѐнида юзага келган барча ғоялар, онг ости сезгисига берилади. У ерда уларнинг методологик асосланган гурухланиши ҳосил бўлади. дастлаб шахсий цензура бу ғояларни ахлоқий ва қадриятлар тестидан ўтказади, кейин эса психиканинг юқори қаватларига ўтказади. 61 4.Ўтган ҳолатларнинг сачраши. Эркин давр бўйича (пасайиш ва кўтарилиш билан) ғояларни қайта ишлаш жараѐни, фикрлар сачраши сифатида баҳоланади. 5.Таҳлил ва синтез. Мантиқий таҳлил даражасида креатив фикрлаш натижаларини тадқиқ этиш. Юқорида таклиф қилинган креатив фикрлаш схемасидан юзага келган ҳар қандай муаммони ечишда, фикрлаш фаолиятини ташкил этиш учун модел сифатида фойдаланиш мумкин‖ – деган фикрни келтиради[1]. В.П.Зинченко билим ва ахборотларни бир-бирига қарама-қарши қўяди: ―Ахборот инсониятнинг бўғзигача келди. ―Швед столи шаклидаги билим‖ (Э.Фром ибораси) бўйича қурилган аксарият таълим ҳам ушбу тақдирдан қочиб қутула олмади, ҳар қадам ва қаторда ахборотга эгалик ва ихтидорлиликни ҳаққоний тушунишнинг ноъаниқлиги юзага келмоқда. Улар орасидаги қирралар, ахборот ва билим орасидаги қирралар каби ювилиб кетмоқда. Шунга қарамасдан, бундай қирралар мавжудлигича қолмоқда. Тажрибали педагог фикрловчи ва асосланувчи ўқувчини тез англовчи ва ҳамма нарсани билувчи ўқувчидан ажрата олади. Энг хавфлиси: ўқувчининг эслаб қолганини билим деб қабул қилингани кўзбўямачиликдир. Бундай кўзбўямачилик педагогика ва психологияда ҳалигача янгилигича қолмоқда‖ – деб таъкидлаган. Рус олимларининг фикрига қўшилган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, дарс жараѐнида ўқитувчи иштирокида муаммоли вазиятни юзага келтирилиб, мазкур муаммо ўқувчиларнинг мустақил фаолияти натижасида замонавий билимларни сифатли эгаллашларига имкон берадиган ўқув машғулоти жараѐнини ташкил этиш назарда тутилади. Муаммоли ўқитишнинг самараси – ўқув материалини муаммолаштириш, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, машғулот жараѐнини ўйин, ўрганиш фаолияти билан уйғунлаштириш, ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш, муаммоли саволларни тузиш ва мантиқий кетма- кетликда ўқувчила
Доказательный фрагмент
«Мақола компетенциявий ѐндошувнинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги тадқиқ этилиши зарур бўлган муаммолари кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақола компетенциявий ѐндошувнинг ўқитиш жараѐнидаги турли жиҳатлари, уни амалга оширишдаги тадқиқ этилиши зарур бўлган муаммолари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- компетентлик, компетенциявий ѐндошув, креатив, таълим, таълим, ўқувчилар, таълим жараѐни
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025