К содержанию
РецензированоRU2026

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШДА ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУС ҚОИДАЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШДА · Шодмонова Шахноза Дадахужаевна

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026

Аннотация

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ижтимоий консенсус, ғоявий таҳдидлар, мафкуравий таҳдидлар. Ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий шартнома, келишув, муроса ва ҳамкорлик қоидаларини индивид, оила, турли ижтимоий гуруҳ, бирликлар ва жамоалар ўртасида амалга оширилади. Шу маънода ижтимоий келишув кенг маънодаги ижтимоий-сиёсий муаммо бўлиб, унинг қоидаларини ҳаётга жорий этиш улкан жараён – жамиятнинг демократлашуви асосида амалга ошади. Ижтимоий консенсус қоидалари ҳаётда қарор топишининг куйидаги даражалари мавжуд: а) индивид даражаси. Бу даражада шахснинг ўзини-ўзи баҳолаши ва шу орқали муносабатга киришиши муҳим роль ўйнайди; б) шахслараро даража. Бунда шахснинг ўзини-ўзи англаши ва баҳолаши билан уни ташқаридан баҳолаш муносабатлари юзага келади. Мазкур баҳолашлар мувофиқ келиши ёки келмаслигига мос тарзда ўзаро муносабатларда ҳамкорлик ёки зиддият пайдо бўлиши мумкин; в) микродаража. Оила, қўни-қўшнилар, маҳалла даражасидаги микромуҳит муносабатлари орқали шахснинг ижтимоий келишув кўникмалари ва тажрибаси шаклланади; г) оила даражаси. Айнан оилада “ижтимоий консуесус” тушунчасининг илдизлари шаклланади. Оила кичик ижтимоий гуруҳ сифатида моҳиятан ўз аъзоларини муҳофаза қилади, инсонларнинг биргаликда ҳаётий фаолият юритишининг дастлабки кўникмаларини шакллантиради; д) шахс-жамият тизими даражаси. Бу даражада микро ва макродаражадаги меъёрларнинг мослиги таъминланади. Шахс-жамият 56 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference муносабатлари шахснинг ижтимоийлашувида катта аҳамиятга эга. Зеро, микромуҳитда ижтимоийлашувни бошдан кечирган шахс макромуҳитда жамият ва давлат ҳаёти меъёрларини эгаллайди. Ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсусга эришиш тамойилларини жорий этиш ҳақидаги фикримизни давом эттирамиз. Хўш, ижтимоий консенсусга эришишнинг қандай қоидаларига устувор даражада аҳамият бериш зарур? Улар инсонлараро алоқаларда, шунингдек, ижтимоий муносабатларда қандай аҳамиятга эга? Бизнинг фикримизча, булар қуйидагилар: 1. Инсон манфаатлари қоидаси. Қадимдан бошлаб дунё мутафаккрлари қадимги Хитой файласуфи Конфуций, юнон донишмандлари Сократ, Платон, Аристотель, Шарқ мутафаккирлари Форобий, Беруний, Умар Хайём, Алишер Навоий, янги давр файласуфлари Жон Локк, Милл, Кант, Спенсер, шунингдек, ХХ аср фалсафаси намояндалари Ж.П.Сартр, Хайдеггер, П.Кууси ва бошқалар инсон моҳияти, эрки, юксалиш қонуниятлари, жамиятдаги тутган ўрни ҳақида мислсиз бой ва теран таълимотлар яратганлар. Бугунги даврга келиб ҳам инсон манфаатлари муаммоси долзарблигича қолмоқда. ХХI аср воқелиги иқтисодий юксалиш ва инсон тараққиёти ўртасида бевосита боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда. Инсон учун сарфланадиган инвестициялар, аввало, инсон учундир. Ўзига тўқ, соғлом, яхши таълим олган ва малакали инсон иқтисодий юксалиш йўлида бир вақтнинг ўзида ҳам асосий ишлаб чиқариш кучи, ҳам инсон капиталининг мақсади ҳисобланади. Халқаро экспертларнинг ҳисоб- китобларига кўра, иқтисодий самарадорликнинг 60%и инсон омили воситасида ва қолган 40%и табиий капитал аталмиш заҳиралар (ер ости бойликлари ва б.) ҳамда техник капитал машиналар, техник воситалар, технологиялар эвазига таъминланади. 2. Фойдали ижтимоий меҳнат қоидаси. Мамлакатимизда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган сиёсат меҳнатсиз даромадни чегаралаш, одамларда оқилона эҳтиёжларни тарбиялаш, фуқаролар даромади ўртасидаги кескин фарқнинг олдини олишга қратилган. Бозор муносабатлари тақсимотнинг кафолатловчи аҳамиятини сусайтириб, кўпроқ рағбатлантирувчи ролини оширар экан, инсон меҳнати натижаси бўлган маҳсулотларни ҳимоя қилиш ва қадрлаш, инсон меҳнатини ижтимоий ва технологик озод қилиш, капитал ва меҳнат ўртасидаги зиддиятни ҳал этиб бориш муҳим аҳамият касб этади. 57 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference 3. Ижтимоий адолат қоидаси. Бу қоида моддий неъматларни тақсимлашда аниқ меъёрлар амал қилишини назарда тутади. Бозор муносабатлари шаклланишида, фикримизча, адолатнинг тажрибада синалган ва синалаётган қоидаларига риоя қилиш муҳим. Албатта, адолат ғоясининг рационал аҳамиятини ошириш учун унинг меъёри ва ўлчовлари қатъий бўлиши керак. Инсонлараро муносабатларда ҳисса ва улуш бирлиги ана шундай мутаносибликни топишда асосий меъёрлардан бири. Бунда ҳисса – шахс томонидан жамият ривожига қўшиладиган, улуш эса бунинг эвазига олинадиган неъматдир. Бундай мувозанатни таъминлаш: иқтисодда меҳнат ва иш ҳақи; сиёсатда бошқарувдаги иштирок ва бурч; ҳуқуқда эса – эркинлик ва зарурат, ҳуқуқ ва бурч, жиноят ва жазо мувофиқлиги кўринишида бўлиши мумкин. Шу маънода ижтимоий адолат ижтимоий тенгсизликларни оқилона кўринишга келтирувчи, як кали

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсус…»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва устувор йўналишлари, жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсус… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ғоявий таҳдидлар, ижтимоий консенсус, мафкуравий таҳдидлар.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники