Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎЗИНИ-ЎЗИ МОЛИЯЛАШТИРИШ: ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРАТИ
МУАССАСАЛАРИДА ЎЗИНИ-ЎЗИ МОЛИЯЛАШТИРИШ: · ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРАТИ · Қулмуродов Улуғбек Исломович
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 187-193 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада бошқа давлат органларига нисбатан кўп сонли бўлган ички ишлар органлари ходимларини давлат бюджети маблағларидан ўқитиш ва касбга тайёрлашда молиявий маблағларнинг етишмаслиги ёки ўз вақтида етиб бормаслиги каби муаммоларнинг вужудга келиши мумкинлиги асослантирилиб, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўзини-ўзи молиялаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Таянч сўзлар: ИИВ тизимидаги таълим муассасалари, ўзини-ўзи молиялаштириш, илмий тадқиқот ва инновацион билимларни тижоратлаш, «Enterpreneurial University» (“Тадбиркор университет”) концепцияси, “Университет 1.0”, “Университет 2.0”, “Университет 3.0”. Миллий ва хорижий давлатлар статистикаси таҳлили бошқа давлат органларига қараганда полиция идораларида хизмат ўтаётган ходимлар сони нисбатан кўп эканлигини кўрсатмоқда. БМТ таҳлилига кўра дунё бўйлаб ҳар 100 минг кишига 368,9 нафар полиция ходими тўғри келади.1 Бу кўрсаткич Туркияда 521,5, Россияда 404,4, Италияда 408,6, Қозоғистонда 383 нафарни, Ўзбекистонда эса 285,7 нафарни ташкил этмоқда. Полиция ходимларини ўқитиш ва касбга тайёрлаш иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатларни ҳам молиявий қийинчиликга дучор қилмоқда. Шу боис полиция ходимларини тайёрловчи таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиявий таъминлаш соҳасини кенгайтириш, пулли таълим ва хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш, асосий фаолиятига таъсир кўрсатмайдиган тадбиркорлик ва даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишнинг фуқаровий- ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва пировардида бюджет таъминоти юкламаларини қисқартириш масалалари бутун дунё мамлакатларида долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё таълим бозорида шиддатли тус олаётган кадрлар тайёрлашдаги рақобат курашида фақатгина мослашувчан ва замонавий 1 https://ru.wikipedia.org - Список стран по численности полиции 61 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference моддий-техник база билан таъминланган таълим муассасаларигина иштирок эта олади. Мазкур жараёнларда фаол қатнашиш ва юқори натижаларга эришиш махсус кадрларни ўқитиш ҳамда касбга тайёрлайдиган ИИВ вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ҳам иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлишини тақазо этади. Зеро, таълим муассасаларининг етарли даражада ва ўз вақтида молиялаштирилиши унинг ривожланиши ва мавжуд бўлишини ҳамда мувофақиятли фаолият юритишини таъминлайдиган муҳим омил саналади. Таълим соҳасини глобал тарзда биринчилардан ўрганган социология фахрий профессори Clark, Burton R. таълим муассасаларида ўзини-ўзи молиялаштириш зарурати вужудга келганлигини таъкидлаб, фанга «Enterpreneurial University» (“Тадбиркор университет”) концепциясини киритишни таклиф қилади.2 Мазкур концепциянинг моҳияти шундан иборатки, таълим муассаси бир вақтнинг ўзида таълим, илмий тадқиқот ва инновацион билимларни тижоратлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширади. Бугун дунёда таълим муассасаларини фаолиятини ривошлантириш бўйича турли моделларнинг мавжуд бўлишига қарамай, Ўзбекистон шароитида Clark, R. Burtonнинг “Тадбиркор университет” концепциясини жорий қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро, ИИВ тизимидаги таълим муассасаларининг анъанавий фаолияти дунё таълим бозорининг глобаллашуви жараёнидаги талабларга мос кела олмаяпти. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш” Концепциясида “олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий- тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш” ҳамда “олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини, шу жумладан халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш” назарда тутилди.3 2 Clark, Burton R. “Creating Enterpreneurial Universities: Organizational Pathways of Transormation. London and New York: International Association of Universities Press and Pergamon Elsevier Science”, 1998. 53-б.; Кларк Б. 3.Р. Создание предпринимательских университетов: организационные направления трансформации / пер. с ан. А. Смирнова; Гос. у–Высшая школа экономики. – М.: изд. дом Гос. у–Высшей школы экономики, 2011. – С. 240. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон еспубликаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони 62 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Шу билан бирга илмий манбаларда учинчи авлод таълим муассасаларини шакллантириш бўйича турли фикрлар билдирилган. Мазкур концепция тарафдорлари бўлган АҚШнинг тадқиқотчи ва мутахассис олимларидан Schulte P., Thorp H., Goldstein B. ва Ropke J. фикрларига кўра, тадбиркор университетни ривожлантириш концепцияси таълим м
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада бошқа давлат органларига нисбатан кўп сонли бўлган ички ишлар органлари ходимларини давлат бюджети маблағларидан ўқитиш ва касбга тайёрлашда молиявий маблағларнинг етишмаслиги ёки ўз вақтида етиб борма…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада бошқа давлат органларига нисбатан кўп сонли бўлган ички ишлар органлари ходимларини давлат бюджети маблағларидан ўқитиш ва касбга тайёрлашда молиявий маблағларнинг етишмаслиги ёки ўз вақтида етиб борма… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ИИВ тизимидаги таълим муассасалари, илмий тадқиқот ва инновацион билимларни тижоратлаш, “Университет 2.0”, ўзини-ўзи молиялаштириш, “Университет 3.0”., “Университет 1.0”, «Enterpreneurial University» (“Тадбиркор университет”) концепцияси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026