Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Таълим олувчиларда техник ижодкорлик қобилиятларини аниқлаш, ривожлантириш ва бошқариш асослари
Алимов Нормурод Носирович · Пед.фан.ном., доц. ЎзМУ Жиззах филиали
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2026
Аннотация
Талаба ѐшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоѐн этиш, иқтидорли ѐшларни қандай меъзонлар асосида танлаб олиш ва уни қандай такомиллаштириб, ривожлантириш кераклиги ҳақида сўз юритилади. Таянч сўзлар: Ижодкорлик, иқтидорлилик, коммуникатив хусусиятлар, ишчи хусусиятлар. ―Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаѐтган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаѐтган иқтидорли ѐшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ- 6309-сон Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра талаба ѐшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоѐн этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билимли ва иқтидорли ѐшларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига аълоҳида эътибор қаратилган. Олий таълим муассасалари аввало иқтидорли ѐшларни қандай меъзонлар асосида танлаб олиш ва уни қандай такомиллаштириб, ривожлантириш кераклигини илмий асослашни тақозо этади. Шу маънода ушбу йўналиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Хўш иқтидорли талабанинг 53 иқтидорлилик даражаси қандай аниқланади ва уни қандай ривожлантирилади? Мақолада ана шулар ҳақида сўз юритилади. Ижодкорликдаги иқтидорлилик белгиси аввало ҳар бир соҳа, мутахассислик ѐки фан бўйича мутасадди мураббийлар томонидан аниқлаб олинади. Бунда битта «қолип»га тушадиган мезон ѐки ўлчов бўлиши мумкин эмас. Бу ерда иқтидорлиликни аниқлаш индивидуал имкониятларни ҳисобга олиш тамойилига асосланган бўлиши муҳим ҳисобланади. Бу жараѐн биринчи босқичда шахсни иқтидорли деб тан олишни белгиловчи сифатларнинг энг муҳимлари рўйхатини тузиб олишни талаб қилади. Иккинчи босқичда эса ана шу белгиларни такомиллаштириш ва ривожлантириш шароитлари мувофиқлигини таъминловчи вазифаларни шакллантириш ва уни ҳал қилиш йўналишини тўғри белгилаб олиш зарур. Учинчи босқичда шахсни тавсифловчи иқтидорлилик белгиларининг қай даражада ривожланиб, такомиллашиб бораѐтганлигини баҳолаш ишлари амалга оширилади. Тўртинчи босқичда талабанинг ижодкорлик бўйича иқтидорлилигини белгиловчи кучли ва кучсиз (бўш) томонлари рўйхати тузилиб қайтадан такомиллаштириш режаси ишлаб чиқилади. Бешинчи босқичда белгиланган муддатда такомиллаштириш зарур бўлган иқтидорлилик белгилари ҳолати натижалари таҳлил қилинади. Иқтидорлиликнинг барча белги ва сифатларини умумий ҳолда иккита гуруҳга бўлиш мумкин (I-босқич). I. Ҳар томонлама алоқадор сифатларини белгиловчи («коммуникатив») хусусиятлари гуруҳи; 1. Ўзига бўлган ишонч; 2. Танқидга, ўзига билдирилган салбий фикрларга муносабати; 3. Ишни батартиб бажариш кобилияти (тактикалилиги); 4. Уддабуронлиги; 5. Жонкуярлиги; 6. Умуминсоний фазилати; 7. Кишиларга ѐқимлилиги, яқинлиги ва ҳокозо. II. «Ишчи» хусусиятлари гуруҳи: 1. Мақсад сари интилувчанлиги; 2. Моҳирлиги ва сифатлиликка мойиллиги; 3. Фикрида қатъийлиги; 4. Вазиятни тез ва чуқур англай олиши; 5. Мустақиллиги; 6. Ҳаракатчанлилиги; 7. Ташаббускорлиги ва ҳокозолар. Мазкур белгиланишлар етарли бўлмаса уни шароитдан келиб чиқиб ўзгартириш (кенгайтириш) ҳам мумкин. Бошланғич савиядан юқори савияларга такомиллаштириш босқичлари кетма-кет оғишмай амалга ошишини таъминлаш мақсадида биз томонимиздан бир неча даражадаги мезон ишлаб чиқилади (II). 1-даража. Масала (муаммо)ни раҳбарнинг ўзи қўяди ва ўзи ечади. Талаба уни ўрганиб чиқади ва ѐдида сақлайди. 2-даража. Раҳбар масала ѐки бирон муаммони қўяди, уни ҳал қилиш шартларини тушунтиради, мумкин бўлган барча вариантлари билан таништиради ва шулар ичидан энг самаралисини танлашни таклиф қилади. 3-даража. Раҳбар фақат муаммо ва топшириқни айтади. Талабага уни ҳар томонлама тадқиқот қилиш ва ҳал қилиш юклатилади. 4-даража. Талабанинг ўзи биронта муаммони пайқайди ва уни ўзи ҳал қилади. Иқтидорлилик хусусияти ва белгиларининг қай даражада муваффақиятли такомиллашаѐтганлигини баҳолаш учун (III босқич) уч балли тизимдан фойдаланилади. 54 Талабнинг тўлиқ бажарилишини «2» рақами билан, қисман бажарилишини «1» билан, бажарилмаганини «0» билан белгилаймиз. Юқоридаги бизнинг мисолда иқтидорлиликни белгиловчи сифатларнинг икки гуруҳи бўйича такомиллаштириш даражасини аниқлашда ҳар бир гуруҳдаги 7 тадан, жами 14 та талабни эътиборга олганда, унинг тўлиқ бажарилиши учун талаба («2» балдан 14х2) 28 баллга эга бўлиши керак ва бу 100 фоизга тўғри келади. Айтилганларни жадвал тариқасида қуйидагича ифодалаш мумкин. 1-жадвал. Асосий талаблар Талабанинг иқтидорлилик сифатлари Алоқадор («коммуни- «Ишчи» хусусиятлари катив»)сифатлар гуруҳи гуруҳи 1. 2 0 2. 1 1 3. 0 0 4. 1 1 5. 1 0 6. 2 2 7. 0 2 Баллар 7 6 1-жадвал. Талабаларнинг иқтидорлилик сифатларини баҳолаш Агар Ушбу талаб 90 фоиз ва ундан юқори бўлса - юқори савияга; 70-80 фоиз бўлса - мувофиқ (оптимал); 50-69 фоиз бўлса – ўртача ва 30-40 фоиз бажарилиши бошланғич савияга тўғри келади. Табиийки, ҳар – хил шароитларда масалаларнинг қўйилишига, мураккаблигига мос ҳолда талаб бандлари сони ва умумий баллари с
Доказательный фрагмент
«Талаба ѐшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоѐн этиш, иқтидорли ѐшларни қандай меъзонлар асосида танлаб олиш ва уни қандай такомиллаштириб, р…»
Образец извлечения
Демо-превьюТалаба ѐшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоѐн этиш, иқтидорли ѐшларни қандай меъзонлар асосида танлаб олиш ва уни қандай такомиллаштириб, р… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- иқтидорлилик, коммуникатив хусусиятлар, Ижодкорлик, ишчи хусусиятлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026