Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК ВА БИРДАМЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ИСТИҚБОЛЛАРИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ВАЗИФАЛАРИ ИСТИҚБОЛЛАРИ (in-academy.uz/index.php/si) · Холматов Учқунжон Хамидуллаевич (in-academy.uz/index.php/si)
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2021
Аннотация
ушбу мақолада миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик ва бирдамликни шакллантиришнинг вазифалари истиқболлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро тотувлик, рақамли трансформациялашув, ахборот тенгсизлиги, ахборот экстремизми, ахборот жинояти. Ўзбекиситон ҳам ўзининг янги тараққиёт босқичида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, жамиятда ижтимоий бирдамликни шакллантириш, миллий бирдамлик асосида фаолият юритишни таъминлашга доир вазифалар долзарблик касб этмоқда. Зеро, “ижтимоий ҳамкорлик жамиятда тинчлик ва барқарорлик, юксак тараққиётни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ижтимоий ҳамкорлик бўлмаган жамиятда бошбошдоқлик, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ишончсизлик ортиб, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиши, бу эса, охир- оқибатда, оғир инқирозга олиб келиши мумкин”[1]. Шу маънода жамиятимизнинг янги тараққиёт босқичида миллий бирлашув ғояси асосида ижтимоий ҳамкорликка эҳтиёж пайдо бўлмоқда. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари[2] сифатида белгиланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида “жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалганини, бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга” [3]эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Шунингдек, у яна қуйидаги фикрларни ҳам қўшимча қилади: “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган”. Шундай экан, янги Ўзбекистон тараққиёт йўли ғоявий бирлашув асосида, миллий бирдамлик тамойиллари орқали қурилиши зарурлиги келиб чиқади. Ҳозирги даврда шаклланаётган янги ижтимоий реалликка мувофиқ янги ғоялар, тамойиллар, назариялар яратилмоқда. Чунки эски ғоялар, ёндашувлар тобора тез 188 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si ўзгариб бораётган ижтимоий жараёнларринг марказидамиз. Луғатлар, иборалар, ижтимоий мулоқотлар янгича идеология, тамойиллар билан бойиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси ижтимоий ҳаётимизда содир бўлган ўзгаришларни акс эттиради. Жамиятда мақсадлар муштараклиги ижтиммоий ҳамкорликни келтириб чиқаради. Ижтимоий ҳамкорлик жамият барқарорлигининг асоси ҳисобланади. “Ижтимоий ҳамкорлик ғоясини амалга ошириш йўлида ғов бўладиган энг хатарли тўсиқлар ақидапарастлик, терроризм, экстремизм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажавузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолган жамият табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади”[4]. Шу боис, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида инсонларни ижтимоий ҳамкорликка ундовчи бирлаштирувчи ғояга, ҳампжиҳатликка ундовчи идеологик кучга эҳтиёж ортиб бормоқда. Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида олий мақсадга эришиш учун миллий бирдамликни шакллантириш лозим. Мақсад ҳаракатга мувофиқ бўлиши учун шарт- шароитлар қандай бўлиши керак? Бундай шарт-шароит – мақсадга максимал даражада эришиш ва ғоянинг амалга оширилишидир. Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ижтимоий бирдамлик ўзига хос миллий мафкурадир, у муайян мулоҳаза, қоида, фикрларда ифодаланади. Унга эришиш илмий, технологик, иқтисодий, ижтимоий детерминанталар мажмуи сифатидаги объектив шарт-шароитларга ҳамда субъектив омиллар, жамиятда ижтимоий адолатнинг таъминланиши, ижтимоий масъулият ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ахлоқий тамойил ва ҳуқуқий нормаларга боғлиқдир. Мақсадга турли восита, усуллар ёрдамида эришилади. Мақсадга эришиш воситалари ҳам моддий, ҳам маънавий бўлиши мумкин. Мақсад алоқалари тизими ҳаракатлар дастурида акс этади. Мақсад ва унга эришиш воситасининг ўзаро таъсири уларнинг умумий томонлари мавжудлиги билан боғлиқ. Ўзаро таъсир умумий томонлар орқали амалга оширилади, бунинг натижасида ўзаро таъсир этувчи тизимлар ўзгаради. Шунингдек, демократик давлат қуриш жараёни инсонлар фаолиятининг серқирралигини, турли-туманлигини тақозо этади. Ушбу жараёнда фао
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик ва бирдамликни шакллантиришнинг вазифалари истиқболлари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик ва бирдамликни шакллантиришнинг вазифалари истиқболлари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, рақамли трансформациялашув, ахборот тенгсизлиги, миллатлараро тотувлик, секуляризм, ахборий-психологик таҳдидлар, ахборот экстремизми, ахборот жинояти.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026