К содержанию
РецензированоRU2026

ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШДА ҒОЯВИЙ БИРАЛШУВ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК МУҲИТИНИ ЯРАТИШНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ

EDUCATION SYSTEM · ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ · Шодмонова Шахноза Дадахужаевна

Наука и инновации в системе образования · 2026

Аннотация

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ғоявий биралшув, ҳамжиҳатлик, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ижтимоий консенсус, ғоявий таҳдидлар, мафкуравий таҳдидлар. Жамиятда мақсадлар муштараклиги ижтиммоий ҳамкорликни келтириб чиқаради. Ижтимоий ҳамкорлик жамият барқарорлигининг асоси ҳисобланади. “Ижтимоий ҳамкорлик ғоясини амалга ошириш йўлида ғов бўладиган энг хатарли тўсиқлар ақидапарастлик, терроризм, экстремизм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажавузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолган жамият табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади”[1]. Шу боис, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида инсонларни ижтимоий ҳамкорликка ундовчи бирлаштирувчи ғояга, ҳамжиҳатликка ундовчи идеологик кучга эҳтиёж ортиб бормоқда. Жамиятнинг янги тараққиёт босқичида олий мақсадга эришиш учун миллий бирдамликни шакллантириш лозим. Мақсад ҳаракатга мувофиқ бўлиши учун шарт-шароитлар қандай бўлиши керак? Бундай шарт-шароит – мақсадга максимал даражада эришиш ва ғоянинг амалга оширилишидир. Жамиятнинг янги ривожланиш босқичида ғоявий бирдамлик ўзига хос миллий мафкурадир, у муайян мулоҳаза, қоида, фикрларда ифодаланади. Унга эришиш илмий, технологик, иқтисодий, ижтимоий детерминанталар мажмуи сифатидаги объектив шарт-шароитларга ҳамда субъектив омиллар, жамиятда ижтимоий адолатнинг таъминланиши, ижтимоий масъулият ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва ижтимоий 10 SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference муносабатларни тартибга солувчи ахлоқий тамойил ва ҳуқуқий нормаларга боғлиқдир. Мақсадга турли восита, усуллар ёрдамида эришилади. Мақсадга эришиш воситалари ҳам моддий, ҳам маънавий бўлиши мумкин. Мақсад алоқалари тизими ҳаракатлар дастурида акс этади. Мақсад ва унга эришиш воситасининг ўзаро таъсири уларнинг умумий томонлари мавжудлиги билан боғлиқ. Ўзаро таъсир умумий томонлар орқали амалга оширилади, бунинг натижасида ўзаро таъсир этувчи тизимлар ўзгаради. Шунингдек, демократик давлат қуриш жараёни инсонлар фаолиятининг серқирралигини, турли-туманлигини тақозо этади. Ушбу жараёнда фаолият ва фикр, манфаатлар, эҳтиёжлар, қадриятларни танлаш плюрализми, яъни кўплиги билан белгиланади. Улар баъзида бир- бирларига қарама-қарши бўлган қарашлар, фаолиятларда намоён бўлади. Лекин булар ижтимоий тангликсиз, тинч, осойишта йўл билан ҳал қилинмоғи лозим. Бунинг учун жамиятда барқарорлик мавжуд бўлиши керак. Ижтимоий барқарорлик ва мамлакатнинг олға қараб ривожланиши жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилиш жараёнининг фундаментал таянчидир. Демак, барқарорлик турли хил қарашлар бирлигининг шарти ва ички ҳамда ташқи мувозанатни сақлаш воситаси ҳамдир. Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига, ҳар томонлама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу йўналишдаги ислоҳотларимизнинг асосий мақсадидир.Бизнинг олдимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни куриш каби муҳим вазифа турибди.Ижтимоий соҳада бизни қийнайдиган бир қанча саволлар бор, жумладан: мамлакатимизда барча ишсизлар иш билан таъминланаяптими? Бунинг учун яна нималар қилиш керак? Хорижга иш қидириб кетганларнинг қайси муаммолари ҳал этилмаган? Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам - ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади[2]. Жамият янги тараққиёт босқичида миллий юксалиштабиийлик жамият аъзоларини айниқса онги, тафаккури ҳали тўла шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳаётида бир мунча қийинчилик билан амалга ошади. Чунки, ёшлар ижтимоий-сиёсий онгини ўстириш ва янгича дунёқарашини шакллантириш масалалари маънавий етукликка асосланган ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, хамфикрлилик омиллари 11 SCIENCE AND INNOVATION IN THE EDUCATION SYSTEM International scientific-online conference турли инқирозли ҳолатлар, тўқнашувларнинг олдини олиш жараёнида намоён бўлади. Бу эса тараққиётнинг тадрижийлигига олиб келади. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорлик, миллий хавфсизлик, барча соғлом фикрловчи фуқаролар, ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг ижтимоий ғоявий муштараклигига асосланади. Бу борада Ўзбекистоннинг энг асосий ютиғи “кўп миллатли халқимизнинг вужудга келаётган қийинчилик ва синовларни енгишга қодирлиги, замонавий дунёқараши, сиёсий онги ва ижтимоий фаоллиги юксалиб бораётгани, атрофимиздаги воқеаларга бепарво бўлмасдан, аксинча, дахлдорлик туйғуси билан яшаётганидир”[3]. Демак, ижтимоий муштараклик жамиятдаги ижтимоий гуруҳлар ва айрим жамият аъзолари учун маъқул бўлиб, ўз мақсадларини,

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил қил…»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда ижтимоий консенсус қоидалари ва ижтимоий консенсусга эришишда ғоявий биралшув ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишнинг фалсафий жиҳатлари, замонавий моделларини таҳлил қил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ғоявий биралшув, ҳамжиҳатлик, ижтимоий, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ғоявий таҳдидлар, ижтимоий консенсус, мафкуравий таҳдидлар.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники