Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚБУЗРЛИКЛАРНИНГ СОДИР ЭТИШИ САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ АНИҚЛАШДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ · АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК · ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ · Нарзиев Шахзодбек Зойирович · Махмудов Миржалол Қўчқор ўғли (профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси,)
Международная конференция академических наук · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз бориб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг сабабларини аниқлашдаги роли ва Миллий гвардия органлари билан биргаликдаги фаолияти кўриб чиқилган. Калит сўзлар: Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар, сабаблар, шарт-шароитлар, Миллий гвардия, ҳамкорлик, жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги, мониторинг, профилактик тадбирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тарғибот, жамоатчилик, олдини олиш, таҳлил.. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш фаолияти жамиятда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқий тартибни сақлашнинг муҳим қисмидир. Бунинг учун профилактика инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг биргаликдаги саъй- ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга. Миллий гвардия органлари билан ҳамкорлик, ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт–шароитларини аниқлашда профилактика инспекторларининг фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти, унинг асосий йўналишлари ва амалга оширилишини ўрганамиз. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш масалалари кўрилаётганда, аввало ўрганилаётган объектда ўзаро ҳамкорлик тушунчасига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўзаро ҳамкорлик – ушбу фаолият билан шуғулланувчи 87 МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК субъектларнинг қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб, ўзаро келишилган ҳолда фаолиятнинг шакл ва усуллари, хизмат ваколатларидан самарали фойдаланиши бўлиб, бунда икки ёки ундан ортиқ хизмат, яъни бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган алоҳида иштирокчилари ўз ҳаракатларини ўзаро келишиб бажаришади. Криминолог З.С.Зарипов айтганидек, ҳамкорликни ташкил қилишга ички ишлар органлари тизимидаги меҳнат тақсимоти, таркибий 12 бўлинмалар ўртасида вазифалар ва мажбуриятларнинг тақсимланиши каби масалаларни қамраб олган мақсаднинг вужудга келиши сифатида ҳам қараш мумкин. Ўзаро ҳамкорликнинг мақсади бошқарув тизими олдида турган умумий вазифаларини ҳал этишда куч ва воситаларни тўғри тақсимлашни англатади Барча шароитларда ҳам ҳамкорлик қўшма тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш, маълумотларни айирбошлаш, жамоат тартибини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва тегишли ташкилотларга тақдим этиш йўли билан амалга оширилади рилади. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини турли шакллари мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда иккига: ўзаро ахборот алмашиш ҳамда фаолиятга доир муайян чора-тадбирларни ҳамкорликда режалаштириш, амалга ошириш, натижаларини умумлаштириш, муайян вазифаларни ҳал қилишда ўзаро ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашда намоён бўладиган амалий ҳамкорликка ажратиш мумкин. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия органларининг ўртасидаги ўзаро ахборот алмашиш, ҳамкорликнинг кенг тарқалган шаклидир. Ички ишлар органларининг ходимлари айнан ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва уни алмашиш асосида ишлаб чиққан хулосага кўра ҳуқуқбузар ёки ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахслар билан муносабатда бўлиши, уларнинг тақдирларини белгилаши боис айрим олимлар томонидан ахборот олиш ва унга ишлов беришни ички ишлар органлари фаолиятининг асосий технологияларидан бири дея таъкидланади. Ўзаро ҳамкорлик ва мувофиклаштириш тушунчалари ўз мазмунига кўра бир-бири билан яқин тушунчалардир, юридик адабиётларда ўзаро ҳамкорликни, икки ёки ундан ортиқ иштирокчиларнинг маълум бир вазифа-ларни ҳал этиш учун биргаликдаги ўзаро келишилган ҳаракати деб қаралади. 88 МЕЖДУРОДНАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ АКАДЕМИЧЕСКИХ НАУК У бир ёки бир неча биргаликдаги фаолият иштирокчиларининг ташаббуси билан юзага келиши мумкин. Миллий гвардияда алохида хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини уларни бошқариш жараёнида орган бошлиғи ташкил этади. Бундай ҳолларда ҳамкорликни ташкил этиш мувофиқлаштиришнинг бир кўриниши деб қаралиши керак. Миллий Гвардия органлари ички ишлар органлари билан хамкорликда жамоат тартибини сақлаш фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини сақлаш борасида профилактик чора–тадбирларни хамикорликда бажаради.Бунинг натижасида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таминлаш бевосита хамкорликда амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнипг олдини олиш ва уларга қарши курашни самарали, илмий жиҳатдан замонавий ташкил қилиш даражаси ИИО тизимида мавжуд турли хизмат, бўлим ва бўлинмаларнинг узлуксиз ҳамкорлигини тақозо этади. Бу ушбу ҳудудда ҳуқуқбузарлик, жиноятларнинг олдини олиш, содир этилганларини тез ва тўла фош этиш, талон-тарож қилинган моддий бойликлар ва яширинган жиноятчиларни қидириш, қўлга олиш учун комплекс чора-тадбирларнинг муқим шарти
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз бориб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликл…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз бориб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар, таҳлил.., сабаблар, тарғибот, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жиноятчилик, профилактик тадбирлар, шарт-шароитлар, ҳамкорлик, жамоатчилик, жамоат хавфсизлиги, олдини олиш, Миллий гвардия, мониторинг
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025