К содержанию
РецензированоRU2026

АЗОТ ДИОКСИДИДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЎПКА ФИБРОЗИНИНГ ҚИЗИЛЎНГАЧ ДЕВОРЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ПАРАМЕТРЛАРИГА ТАЪСИРИ

ПАТОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ МЕХАНИЗМИ · Тешаев Шухрат Жумаевич · Барноев Рустам Истамович

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш функциясидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу ишимизда стрессли вазиятларда келиб чиққан қизилўнгач морфологиясидаги қолдиқ ўзгаришлар, яъни ўпка фиброзининг турли босқичларида қизилўнгач деворидаги морфологик ўзгаришлар ўрганилган. Калит сўзлар: ўпка фибрози, қизилўнгач девори, гистологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуноцитокимёвий усуллар. Қизилўнгач – ҳалкум билан ошқозоннинг кардиал қисмини боғловчи мускулдан иборат най ҳисобланиб, катта ёшдаги одамларда узунлиги 25-30см эркакларда ва 23- 24см аёлларда, девор қалинглиги эса ўртача 3-4мм келади. Қизилунгачга кириш кисми юкори курак тишлари чегарасидан ҳисобланганда ўртача 14-15смда жойлашган. Қизилунгач анатомик жиҳатдан уч бўлимдан иборат: 1. Юқори буйин соҳаси – 5-6см бўлиб, қизилунгачнинг кириш кисмидан унинг орқа кўкс оралиғигача давом этган кисми ҳисобланади. 2. Ўрта кўкрак соҳаси – 17см гача бўлиб, қизилунгачнинг кўкрак кафаси бўйлаб диафрагмагача бўлган оралиғи ҳисобланади. 3. Пастки қорин соҳаси – 2-4см бўлиб, қизилунгачнинг диафрагмадан чиқиб ошкозоннинг кардиал кисмигача боғлаган соҳаси ҳисобланади. Қизилунгач ҳалкумнинг узуксимон тоғайининг пастки қиррасидан яъни VI буйин умуртқаси чегарасидан бошланади. Қизилунгач ошқозонга олд томондан VII қовурга тоғайи соҳасида, орка томондан XI кўкрак умуртқаси чегарасида ўтади. Қизилўнгач ўзининг йуналишида бир қанча аъзолар билан бирга ёндош жойлашган: Олд томонидан: Юкорида – ўнгрокда трахея билан; Пастда – юракнинг ўнг бўлмачасининг орқа юзаси билан; Охирида – диафрагмадан чиққандан кейин жигарнинг чап бўлаги орқаси билан; Орка томонидан: Юкорида – буйин ва юқори кўкрак умурткалари билан; Пастда - қизилунгач IV кўкрак умуртқаси қисмида узоқлашиб, ўнг томонида ток веналар (v.azygos) ва чап томонида кўкрак аортаси билан; Шу йуналишда қизилунгач ўнг бронхиал артерияни, бир нечта қовургалараро артерия ва веналарини кесиб ўтади. Ўнг томонидан: Юқорида – қалконсимон безнинг ўнг бўлаги; Ўртада – трахея ва трахеобронхиал лимфа тугунлари билан; Чап томонидан: Юқоридан қалконсимон безнинг чап бўлаги билан; Ўртада – медиастенал плевра билан; 22 Пастда – ошқозон туби билан; Қизилунгач олд девори буйлаб чап адашган нерв, орқа девори буйлаб ўнг адашган нерв ўтади. Қизилунгачнинг абдоминал қисми қорин парда билан ўралган. Қизилунгач 3 кисмида физиологик торайиш (angustiae) мавжуд: 1. Қизилўнгачнинг бошлангич қисмида яъни узуксимон тоғайнинг пастки қирраси соҳасида – қизилўнгач оғзи ҳисобланади. 2. Кекирдакнинг иккита бронхга бўлинган ерида, қизилунгач билан кесишган соҳаси. 3. Қизилунгачнинг диафрагмадан қорин бўшлиғига ўтиш қисмида (кардиал жомга тугри келади). Қизилунгачнинг девори 4 та қаватдан иборат: 1. Шиллик қавати; 2. Шиллиқости (безлар жойлашган) қавати; 3. Мускул қавати: 4. Бириктирувчи туқимадан иборат ташки қавати; Мускул қавати қизилунгач деворининг асосини ташкил қилади ва иккита қаватдан иборат: 1. Ташки узунасига кетган мускул қавати; 2. Ички айланма мускул қавати; Улар орасида нозик бириктирувчи туқима жойлашган бўлиб, унда қон томирлари ва нервлар жойлашган. Узунасига жойлашган мускуллар айланма жойлашган мускуллардан қалинлиги буйича икки баровар ингичкароқдир. Қизилунгач мускулларинг бошланғич қисми кўндаланг тарғил мускуллардир, пастки қисмларида эса силлиқ мускуллардан иборат. Қизилунгачда қуйидаги бойламлар мавжуд: 1. Қизилунгач-бронхиал бойлам – бу кизилунгачни олд чап деворини унг бронх асоси билан боглайди; 2. Қизилўнгач-аортал бойлам – қизилўнгачнинг орка чап деворини аорта равоги билан боғлайди; 3. Морозов-Саввин бойлами – бу қизилўнгачнинг дистал қисмини диафрагма билан боғлайди. Қизилўнгач бир нечта томирлардан қон олади ва ўзаро яхши анастомоз ҳосил қилади. 1. Юқори қисмида – ўмровости артерияси толалари, юқори қовурғалараор артериялар ва қалконсимон без артерияси орқали; 2. Ўрта қисмида – Бир қанча қовурғалараор артериялар толалари, бронхиал артерия ва аортанинг қизилунгач толаси билан; 3. Пастки кисмида – пастки диафрагмал артерия ва ошқозоннинг чап артерияси билан; Қизилунгачдан веноз қон окиши пастки қалконсимон вена, перикардиал вена, орка кўкс оралиғи ва диафрагмал веналар оркали веноз қон vv. аzygos ва hemiazygos орқали юқори ковак венасига қуйилади. Бу веналар клапанларга эга эмаслар ва бу веналар ошқозон ва дарвоза веналари билан боғлиқдир.Қизилўнгач касалликларининг 23 моҳиятини тўғри тушиниш учун унинг шаклланишинининг ўзига хос механизмларини умумий патологик жиҳатдан қизилўнгач девори қаватларининг таркибий ва функционал тузилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак. Қизилўнгач шиллиқ қаватининг ярали жараёни динамикасидаги ҳолати етарлича ўрганилмаган. Шу билан бирга қизилўнгач девори қаватларида юзага келадиган ўзгаришларни интеграл баҳолаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у янги методологик ёндашувлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак [Т.К.Гаскина, В.Н. Горчаков 2009 й]. Ўпка фиброзининг турли босқичларининг қизилўнгач морфологияси ва унинг функциясига таъсири ҳалигача тўлиқ ў

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш функциясидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш функциясидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўпка фибрози, қизилўнгач девори, гистологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуноцитокимёвий усуллар.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники