К содержанию
РецензированоRU2026

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА НЕЙРОПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · НЕЙРОПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ (in-academy.uz/index.php/yo) · Холматова Сабохат (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Мақолада ўқувчиларда ахборот саводхонлигини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Ахборот саводхонлиги тушунчаси ва унинг таълимдаги аҳамияти тадқиқ қилинган бўлиб, нейропедагогик технологияларнинг ўқув жараёнидаги ўрни, уларнинг таъсир омиллари ва ривожлантириш стратегиялари тавсифланган. Нейропедагогика воситалари ёрдамида ўқувчиларда ахборотни танқидий қабул қилиш, қайта ишлаш ва хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича методологик асослар ва амалий усуллар баён қилинган. Тадқиқот натижалари нейропедагогик ёндашувларнинг ўқувчиларнинг умумий билим ва когнитив кўникмаларига ижобий таъсирини кўрсатади. Калит сўзлар: ахборот саводхонлиги, нейропедагогика, когнитив ривожланиш, таълим технологиялари, ахборот хавфсизлиги, танқидий фикрлаш, ўқув жараёни. Ахборот саводхонлиги — бу замонавий жамиятда ҳар бир шахс учун муҳим бўлган ва кундалик ҳаётда ахборотни англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда ундан самарали фойдаланиш қобилиятини англатади. Ахборот технологиялари тезкор ривожланаётган замонда бу кўникмалар жуда катта аҳамиятга эга. Замонавий таълим жараёнида ахборот саводхонлиги шахснинг дунёқараши ва ижтимоий фаоллигида муҳим рол ўйнайди, шунингдек, унинг мустақил фикрлаши ва шахсий позициясини шакллантиришда асосий омиллардан биридир. Шунинг учун ахборот саводхонлиги таълим тизимидаги ҳар бир ўқувчида шакллантирилиши керак бўлган муҳим компетенциялардан бири ҳисобланади. Бу кўникмалар нафақат таълим жараёнида, балки уларнинг ҳаётининг турли жабҳаларида ҳам фойдали бўлади. Ахборот саводхонлигини ривожлантириш нафақат шахсий ривожланиш учун, балки жамиятда масъулиятли ва билимли фуқароларни тарбиялаш учун ҳам муҳимдир. Мақоланинг методологик асосларини белгилашда қуйидаги таниқли тадқиқотчиларнинг ишлари асос бўлди. Улар нейропедагогика, ахборот саводхонлиги, когнитив психология ҳамда таълимдаги нейротехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширган: Выготский Л.С. (Vygotsky, L.S.): Унинг когнитив ривожланиш назарияси ва таълим жараёнидаги “яқин ривожланиш зонаси” концепцияси таълимда шахсий ёндашувни ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади. [1] Пиаже Ж. (Piaget, J.): Болаларда когнитив ривожланиш ва тафаккур шаклланишига оид Пиаже тадқиқотлари ўқувчиларнинг ахборотни тушуниш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш методологиясига асос бўлади. [2] Хебб Д.О. (Hebb, D.O.): Нейропсихологияга асосланган таълим технологияларининг назарий асосларини белгилашда Хеббнинг “Ҳужайра алоқалари” назарияси (Hebbian learning theory) муҳим аҳамиятга эга. Унинг нейронларнинг ўзаро боғлиқликдаги ривожланиши ҳақидаги тушунчалари нейропедагогик технологияларнинг назарий асосини ташкил этади. [3] 36 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Гарднер Г. (Gardner, H.): Гарднернинг “кўп интеллектлар назарияси” нейропедагогик ёндашувлар асосини кенгайтириб, ўқувчиларнинг турли интеллектуал хусусиятларига мослаштирилган методлар ишлаб чиқишга ёрдам беради. [4] Мақоланинг методологик асосларини мустаҳкамлаш мақсадида ўзбек олимларининг таълимда ахборот саводхонлиги, когнитив ривожланиш ва нейропедагогика соҳаларида олиб борган тадқиқотларига ҳам таянилди. Қуйида ушбу соҳада илмий ишлар олиб борган айрим ўзбек олимлари ва уларнинг тадқиқотлари келтирилади: Н.З. Алимова ахборот саводхонлиги ва медиа саводхонликни ривожлантириш, шунингдек, таълимда ахборот манбаларидан самарали фойдаланишга қаратилган тадқиқотлари ушбу мақоланинг методологиясини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. [5] М.А.Турдиев Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги ва ахборот саводхонлигини шакллантириш бўйича тадқиқотлари орқали ўқувчиларда ахборотни танқидий таҳлил қилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини ривожлантириш йўналишларини белгилаб берди. [6] З.И.Каримова Ўзбекистон таълим тизимида когнитив ривожланиш ва шахсга мослаштирилган таълим методларини ишлаб чиқиш бўйича изланишлари нейропедагогика соҳасида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. [7] Ш.А.Мирзаев нейропедагогика ва таълимда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича тадқиқотлари ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган. [8] Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган назарий (қиёсий-таққослаш, моделлаштириш, таҳлилий-синтетик), диагностик (сўровлар, тест, кузатиш, суҳбат), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш) методлар мажмуидан фойдаланилди. Нейропедагогик технологияларнинг таълимдаги ўрни ва имкониятлари. Нейропедагогик технологиялар таълимда янги имкониятларни очиб бермоқда. Бу технологиялар ўқувчиларнинг когнитив жараёнларини яхшироқ тушунишга ва уларнинг ўқув жараёнини самарали бошқаришга ёрдам беради. Нейропедагогика орқали инсон миясининг ишлаш механизмларини тушуниш орқали ўқув жараёнини яхшилаш имконияти пайдо бўлади. Нейропедагогик технологиялар инсон миясининг ахборотни қабул қилиш, қа

Доказательный фрагмент

«Мақолада ўқувчиларда ахборот саводхонлигини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ўқувчиларда ахборот саводхонлигини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ахборот саводхонлиги, нейропедагогика, когнитив ривожланиш, ахборот хавфсизлиги, танқидий фикрлаш, таълим технологиялари, ўқув жараёни.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники