К содержанию
РецензированоRU2019

ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ТАҲЛИЛИ, КАМЧИЛИКЛАР ВА ТАКЛИФЛАР

Каримов Б.Т.

Академические исследования в современной науке · 9 · 2019

Аннотация

Мақолада юқори компетенцияли рақобатбардош мухандис кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқув адабиётлари мазмуни таҳлили асосида ўқув адабиётларининг камчиликлари аниқланган. Аниқланган камчиликлар асосида компетенциявий ёндашувга асосланган замонавий олий таълим ўқув адабиётларини яратиш учун қоидалар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: ўқув адабиёти, таҳлил, компетенция, мазмун, амалийлаштириш, камчилик, қоидалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрда ПФ- 5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар номли иккинчи бобида “Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган”лиги алоҳида таъкидланган [1]. Ўзбекистонда ҳамда, бутун дунёда содир бўлаётган ижтимоий- иқтисодий ўзгаришлар кўплаб ижтимоий институтларни ва биринчи навбатда ишлаб чиқарувчи кучларни тайёрлаши вазифаси туфайли иқтисодий жараёнлар билан бевосита боғлиқ бўлган таълим тизимини модернизация қилиш зарурлигига олиб келади. Яқин вақтгача мавжуд бўлган, билимлар парадигмасига асосланган таълим тизими касбий тайёргарлик натижаси сифатида битирувчиларда маълум касбий кўникма ва малакалар мавжудлиги эмас, билим ва кўникмалар тўплами сифатида касбий компетенция, ижтимоий хулқ-атвор, гуруҳда ишлаш лаёқати, қарор қабул қилиш ва уларнинг оқибатлари учун жавобгар бўлиш қобилияти каби иш берувчиларнинг талабларига жавоб бера олмайди. Бундан ташқари, замонавий шароитда таълим тизими битирувчининг ҳаракатчанлик, мослашувчанлик, ташаббускорлик, ҳаёт давомида ўрганиш лаёқати ва бошқа шу каби янги фазилатларини шакллантириши керак. 55 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Бу эса ўз навбатида инновацион ёндашган ҳолда таълимда юқори самара берувчи зарурий касбий компетенциялар шакллантиришга йўналтирилган, амалийлашган мазмунга эга, янги педагогик технологияларга мос ўқув ўқув адабиётлари ва дидактик материалларини ишлаб чиқишни тақозо этади [2]. Методология Олий мактаб дидактикаси-олий мактабда ўқитиш сифатини оширишга мўлжалланган тадбирдир [3]. Бу ўринда ўқув адабиётлари сифати ва самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз “Машина деталлари” фанига тегишли хозирда амалда бўлган ўқув адабиётларини педагогик нуқтаи назардан таҳлил қилдик. Ўқув жараёнида фойдаланиладиган дарсликлар мазмунини таҳлил қилиш кўпинча уларни тайёрлашда турли хил илмий-услубий тамойиллардан фойдаланилганлигини кўрсатади, бу эса талабаларнинг дарсликлар билан мустақил ишлашлари самарадорлигини пасайтиради. Таҳлилларга асосланиб мавжуд ўқув адабиётларида дидактик камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Ўқув жараёнини услубий таъминлашнинг марказий бўғини сифатида асосий ўқув қуроли - дарслик муаммоларини ҳал қилиш долзарб ва принципиал аҳамиятга эга [4]. Таҳлил этилган ўқув адабиётларининг энг кенг тарқалган камчиликларига қуйидагилар киритиш мумкин: 1. Ўқув материалининг мураккаб тарзда баён этилиши ва ўқув адабиёти умумий ҳажмининг катталиги. Ўқув адабиётларида монографик характердаги материалларнинг кўплиги. Ўқув адабиётларида йўналиш хусусияти ва ушбу ўқув фанини ўзлаштириш учун ўқув дастурида ажратилган соатлар ҳисобга олинмаслиги. 2. Ўқув адабиётлари мазмуни мақсадсиз танланиши ва дидактик қайта ишланмаслиги. Назарий ва амалий ўқув адабиётларининг алоҳида мавжудлиги ва улар орасида уйғунликнинг йўқлиги. Давлат таълим стандартида назарда тутилган талаб: талабаларни мустақил равишда билим олишига мослаб ёзилмаганлиги. 3. Назарий ва амалий ўқув адабиётлари орасида уйғунликнинг йўқлиги туфайли кўпинча асосий дидактик тамойиллардан бири - ўқув материалининг тушунарлилиги амалга ошмаганлиги кузатилиши. 56 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Дарсликлар мазмуни амалиётга йўналтирилмаган ва амалиёт билан заиф узлуксизлик тавсифига эгалиги. 4. Кўпгина ўқув адабиётларида ўқув материалларини ўзлаштиришни ташкил этишга қаратилган услубий аппарат заиф ишлаб чиқилган. Дарсликлар муаллифлари томонидан таклиф этилган савол ва топшириқлар, репродуктив хусусиятга эга бўлиб, амалда талабаларнинг умумий маданий ва касбий компетенцияларини шакллантиришга қаратилмаган. 5. Назарий ва амалий ўқув адабиётларининг тузилиши ва уларнинг маълумот аппаратлари турли хиллиги. Бир хил тоифалар, тушунчалар ва таърифлар турли хил талқин қилиш, шунингдек терминология ва белгиларни ишлатишда унификациянинг йўқлиги. 6. Китобларнинг алоҳида қисмлари ҳажми ва талабанинг адабиёт билан мустақил ишлаши учун ажратилган вақт бюджети ўртасидаги номувофиқлик. Ўқув материали мазмуни ахборотдорлигининг заифлиги ва мустақил иш самарадорлигини оширишга йўналтирилмаганлиги. 7. Дарсликларнинг бўлажак мутахассис келажакда дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган маълумот манбалари билан алоқаси етарли даражада эмаслиги. К.Т.Олимовнинг ёзишича замонавий шароитда “ўқув адабиё

Доказательный фрагмент

«Мақолада юқори компетенцияли рақобатбардош мухандис кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқув адабиётлари мазмуни таҳлили асосида ўқув адабиётларининг камчиликлари аниқланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада юқори компетенцияли рақобатбардош мухандис кадрлар тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқув адабиётлари мазмуни таҳлили асосида ўқув адабиётларининг камчиликлари аниқланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўқув адабиёти, таҳлил, компетенция, мазмун, камчилик, қоидалар., амалийлаштириш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники