Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Солиев Элбек Рустамович
Академические исследования в современной науке · 2022
Аннотация
Бугунги кунда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соҳасига оид илмий тадқиқот ишлари самарали амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ушбу мақолада жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги мамлакатимизда амалга оширлаётлаган кенг кўламли исолоҳтлар, уларнинг натижалари ҳамда мазкур соҳадаги илғор хорижий тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, ривожланган жорижий мамлакатларнинг тергов органлари фаолиятини ташкил қилиш билан боғлик илғор тажрибалари статистик маълумотлар ва таҳлиллар асосида чуқур ўрганилиб, уларни миллий қонунчилигимизга ва бевосита тергов органлари фаолиятига жорий қилиниши доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: жиноятларни тергов қилиш, дастлабки тергов, одил судлов, ишни судга қадар юритиш, суриштирув, полиция, тергов қўмита, жиноий тақиб. Жиноятларни аниқлаш, уларни очиш ва тергов қилиш дастлабки тергов органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир [1]. Жиноят ҳуқуқбузарликнинг энг хавфли тури сифатида шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатга жиддий зарар етказади. Шу сабабли, А.В.Образцов тўғри таъкидлаганидек, адолат инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг кафолатидир. Одил судлов жараёнида нафақат адолатли судлов ва судловдан фойдаланиш ҳуқуқи амалга оширилади, балки умуман инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бутун тизими, фуқаролик жамияти ва давлатнинг меъёрий фаолияти таъминланади [2]. “2022 —2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 15-мақсадида «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнингқадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар 44 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, «ЯнгиЎзбекистон –янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. Суд ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Фармони яққол мисолдир [3]. Фармон билан 2025 йилнинг 1 январидан Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди. Фармонга кўра тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори (ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд ваколатларининг барчаси ўтказилиши, шунингдек тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда. Тергов судьяси институти тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Бу институт, айниқса, Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутади ҳамда ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси сифатида намоён бўлади. Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда. Тергов судьяси институти ҳозирда бир қатор собиқ совет иттифоқи давлатларида ҳам, жумладан Литва, Молдавия, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғизистонда тергов судьяси институтини жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек қонунийликни таъминлаш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини сўзсиз амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида 45 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2898-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур Фармон ва қарорга асосан Ички ишлар вазирлиги Тергов Бош бошқармаси вазирлик ҳузуридаги Тергов департаментига айлантирилиб, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисидаги низом” тасдиқланди. Ушбу низом билан ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг тизими белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрда «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–442-сон Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун асосида Жиноят-процессуал ко
Доказательный фрагмент
«Бугунги кунда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соҳасига оид илмий тадқиқот ишлари самарали амалга оширилмоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюБугунги кунда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соҳасига оид илмий тадқиқот ишлари самарали амалга оширилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- жиноятларни тергов қилиш, дастлабки тергов, одил, ишни судга қадар юритиш, суриштирув, жиноий тақиб., тергов қўмита, полиция, одил судлов
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026