К содержанию
РецензированоRU2026

ЖАЛОЛИДДИН ЖАСОРАТИ –ЁШЛАР НИҒОХИДА УЗ АКСИНИ ТОПТИ

Хайдаров Ислом

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада илмий-ижодий ишларни замон талаблари даражасида аҳамиятини ошириш ва хореографик асар яратишда композитор билан балетмейстер ўзаро боғлиқ ишларининг самарадорлиги ёритилган. Калит сўзлари: тарих, тафаккур,мусика, рақс, ғоя, мусиқий композиция, композитор, балетмейстер, хореография, драматургия,образ,инновация. Ватанимиз тарихида эрк, озодлик учун курашиб, жонини фидо қилган мард саркардалар жуда кўп ўтган. Улар орасида Хоразмшоҳлар сулоласининг сўнгги вакили, Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ўғли Жалолиддин Мангубердининг алоҳида ўрни бор. Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги, истиқлоли йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон сифатида тарихда ўчмас из қолдирган. Унинг номи, ўлмас жасорати халқ орасида, турли миллат ва элатлар ўртасида афсонага айланган. Бу каби умрбоқий қадриятларни талабаларнинг онгу шуурига фақат назарий жиҳатдан эмас, балки эгалланган билим ва малакаларини амалиётга татбиқ этиш, кўникмаларини шакллантириш, ижодий фикрларини, кичик тадқиқотларини юзага чиқариш имкониятларини яратиш орқали сингдириш муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Ўзбекистон давлат хореография академияси “Хореография жамоалар раҳбари” йўналишининг 4-курс талабалари томонидан “Жалолиддин” деб номланган янги мусиқий –хореографик спектакл тақдимоти Муқимий номидаги мусиқий драма театрида бўлиб утди ва Олий таълим муассасалари уртасида биринчи инновацион-ижодий ҳамкорлик намунаси сифатида алоҳида аҳамият касб этди. Тақдим этилган мусиқий –хореографик асарда илк бора ўзбек ўғлони Жалолиддин Мангуберди сиймоси хореография ва мусиқа санъати орқали гавдалантирилди. Миллий балет учун мусика Ўзбекистон давлат консерваторияси “Композиторлик ва чолғулаштириш” кафедраси магистри, ёш композитор Бекзод Турсунбоев ва Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, композитор Ойдин Абдуллаева 52 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference рахбарлигида яратилди. Хореографик спекталь учун либретто ва хореографик балет спектакли Ўзбекистон давлат хореография академияси доценти Дурдона Абдухакимова ва “Хореография жамоалар раҳбари” йуналишининг 4 курс талабалари томонидан саҳналаштирилди. Саҳнада ўтмиш ва бугунни уйғунлаштирган мазкур мусиқий – хореографик спектаклда ёш композитор ва хореограф талабалар ўз касбига ижодий муносабат билдириши, фуқаролик нуқтаи назаридан масъулияти кучлилигини ва маънавий етуклигини кўрсатиб беришди. Хореографик композиция ўзбек халқининг буюк мард ўғлони, жасур саркарда, Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳикоя қилади ва талабаларнинг биринчи инновацион- ижодий намуна сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Ишнинг биринчи босқичида Хореографик асарнинг мусиқий драматургиясини яратиш учун Жалолиддин Мангуберди хаёти билан боғлиқ тарихий воқеа- ҳодисаларни чуқур ўрганилди ва таҳлил этилди. Мазкур саркарданинг номи кўплаб тарихий манбаларда Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ сифатида тилга олинган. Салтанатнинг тақдири ҳал бўлаётган бир пайтда отасидан тахтни қабул қилиб олган Жалолиддиннинг зиммасига жуда катта масъулият юкланган эди. У она халқи душман исканжасида, Ватани ўт ичида қолган бир пайтда мардона бош кўтариб чиқади. Садоқатли, ботир, ёвқур аскарлари билан Чингизхон қўшинларига қарши то сўнгги нафасига қадар мардонавор жанг қилади. Айниқса, Синд дарёси бўйидаги мисли кўрилмаган жасорати ҳатто ғанимларни ҳам ҳайратга солади. Сон-саноқсиз мўғуллар қўшини Жалолиддин бошчилигидаги хоразмликларни тобора ўраб, янчиб келмоқда эди. Орқада асов тўлқинлар, олдинда эса тиш- тирноғигача қуролланган қонхўр ёв. Жалолиддин ва унинг сафдошлари бор кучларини ишга солиб курашадилар. Жалолиддин бу жангда ўнлаб мўғул жангчилари билан яккама-якка олишиб, уларни асфаласофининга жўнатади. Унинг жасоратидан манаман деган мўғул саркардалари ҳам талвасага тушиб қолишади. Жангни кузатиб турган Чингизхон Жалолиддинни тириклай қўлга олишни амр қилади. Жалолиддин ва унинг бир неча содиқ жангчиларини сиқувга олган “жонли ҳалқа” тобора қисқариб борарди. Нажот йўқлигини билган Жалолиддин тик жарликдан отини дарёга сакратади ва тезда нариги қирғоқдан чиқади. Буни кўриб турган Чингизхон: “Отадан ўғил туғилса, шундай туғилсин!” – деб юборади.1 1 “Ҳар отадан шундай ўғил туғилса...” К. Худойберганов. Р. Жабборов 53 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Шиҳобуддин ан-Насавийнинг “Сийрат ас-султон Жалоладдин Менкбурни” асари танланган мавзу учун асос бўлиб хизмат қилди. Композитор Бекзод Турсунбоев асар қахрамонлар қиёфасини, уларнинг ўзаро алоқасининг мусиқий образлар оркали ифодалашга интилган булсада, академия хореографлари таркорланмас Жалолиддин ( Алаяр Худияров), Чингизхон ( Хасан Раджабов), Туркон-хотин (Дилноза Мамадалиева), Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (Хусан Раджабов) ва Она- замин( Севинч Шукурова) сиймоларини яратилишида қаҳрамонлар кечинмалари ва уларнинг такдирини кўрсатишга интилишди, театр саҳнасида ишончли тарихий вазиятни яратишди. Қаҳрамонларни бир –бирига бўлган муносабатлари, ҳиссиётлар ва ўзаро

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада илмий-ижодий ишларни замон талаблари даражасида аҳамиятини ошириш ва хореографик асар яратишда композитор билан балетмейстер ўзаро боғлиқ ишларининг самарадорлиги ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада илмий-ижодий ишларни замон талаблари даражасида аҳамиятини ошириш ва хореографик асар яратишда композитор билан балетмейстер ўзаро боғлиқ ишларининг самарадорлиги ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
и: тарих, тафаккур, мусика, рақс, ғоя, мусиқий, драматургия, мусиқий композиция, инновация., тарих, балетмейстер, хореография, композитор, образ
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники