Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КАМ МИНЕРАЛЛАШГАН ЗОВУР СУВЛАРИ БИЛАН СУҒОРИБ ЕТИШТИРИЛГАН ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ, ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИ ВА БИОПРЕПАРАТЛАРНИ ТУПРОҚНИНГ ҲАЖМ МАССАСИГА ТАЪСИРИ
ҲАЖМ МАССАСИГА ТАЪСИРИ · Муродов Отабек Улуғбекович
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада такрорий экин сифатида тариқ ва кунгабоқар экинларни сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган кам минераллашган зовур сувлари билан мавсумий 2 марта суғорилиб, экинларга Нанокремний ва AMINOSID Universal Si биопрепаратлари ишлов берилиб, тариқ экинига ўғитлаш тартиби N-50, P- 105, K-75 кг/га ни, кунгабоқарга N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрда минерал ўғитлар киритилиб етиштирилган тажриба даласини тупроғининг ҳажм массасини ўзгариши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: тупроқ, такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур сувлари, Нанокремний, AMINOSID Universal Si, биопрепарат, тупроғининг ҳажм массаси. Кириш.Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири унинг сув-физик хоссаларидир. Бунда тупроқнинг зичлиги ҳажмий ва солиштирма массаси, умумий ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги, нам сиғими катта агрономик аҳамиятга эга. Чунки бу кўрсаткичлар тупроқни ҳаво, иссиқлик, озуқа, сув тартиби ҳамда микроорганизмлар фаолиятини ва ўсимликларнинг ўсиши, ривожланишини белгилайди. Шунингдек, улар экинларни суғориш тартибларини белгилайдиган асосий омиллардан биридир. Тупроқнинг сув-физик хоссалари, тупроқнинг тури, механик таркиби, тузилиши, органик ва минерал моддаларнинг миқдори, структураси, маданийлашганлиги ва ерга ишлов бериш даражаларига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Ўтлоқи-aллювиaл тупроқлар табиий қулай сув-физик хусусиятларга эга бўлган тупроқлар ҳисобланиб, шу билан бир қаторда тупроқнинг мўътадил сув-физик хусусиятлари вужудга келтирилганда ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши ҳамда юқори ҳосил бериши фан ва ишлаб чиқаришда илмий томондан исботланган. 41 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Тупроқнинг сув-физик хоссалари доимо ўзгариб туради, уларнинг ўзгариши тупроққа ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, зах қочириш, шўр ювиш, алмашлаб экиш ва бошқа кўпгина тадбирларни бажариш натижасида содир бўлади. Шунингдек суғорма деҳқончилик шароитида деҳқончилик қилишда тупроқнинг сув-физик хоссалари ҳолати доимо назорат қилиб борилиши талаб этилади. Тажриба майдонларида тупроқнинг асосий сув-физик (ҳажмий массаси, ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги, чегаравий дала нам сиғими, тупроқ капилляр найчалари орқали сувни юқорига кўтарилиш хусусиятлари) хоссалари аниқланади. Тадқиқот материаллари ва услуби. Дала тажриба ишлари Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Агрофайз зийнати фермер хўжалигининг ўтлоқи аллювиал, ўртача даражада шўрланган, механик таркибига кўра ўрта қумоқ, сизот сувлари сатҳи 2,0-2,5 метр, минерализацияси 2,5-3,0 г/л бўлган тупроқлар шароитида етиштирилган такрорий экинларни униб чиқиши учун экин экиш олди суғориш ишлари амалга оширилди. Тажриба даласидаги тариқ экини қатор ораси 30 см ва кунгабоқар экини уруғлари қатор ораси 60 см қилиб, 4-5 см чуқурликда сеялка ёрдамида экилди. Тажриба вариантлари бир ярусда, 3 қайтариқда жойлаштирилиб, ҳар бир вариантнинг майдони 240 м2 (узунлиги 50 м, кенглиги 4,8 м), тажриба даласининг ҳисобий майдони – (1440 м2 ) ни, умумий майдони эса – 4320 м2 ни ташкил этди. Тажрибада кузги буғдой ҳосилини йиғиб олингандан кейин тариқнинг Саратовское–853, кунгабоқарнинг Дилбар навларини такрорий экин сифатида етиштириш бўйича олиб борилган тажрибанинг 1-4- вариантлари назорат сифатида зовур сувлари билан суғорилиб, 2-5- вариантларда зовур суви билан суғоришдан олдин Нанокремний биопрепарати билан экинларга ишлов берилди, 3-6-вариантларда эса зовур суви билан суғоришлардан олдин AMINOSID Universal Si биопрепарати билан экинларга ишлов берилган. Такрорий экин сифатида тариқнинг (Panicum miliaceum L.) “Саратовское - 853” ва кунгабоқарнинг (Helianthus annus L.) “Дилбар” навларини кам минераллашган (3 гр/л бўлган) зовур сувлари билан тариқ экинида ЧДНС га нисбатан 70-75-65 % да, кунгабоқар экини 70-70-65 % бўлганда 0-1-1 суғориш тартибида 2 маротаба суғорилган бўлиб, иккала экин учун суғориш олди тупроқ намлигининг ҳисобий қатлами 50-70-50 см да мaвсумий суғориш меъёрлари тариқ экинида 1752-1451 м3/гa тенг бўлган бўлса, кунгабоқар экинида эса 1755-1464 м3/гa меъёрда суғориш ишлари амалга оширилди. 42 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Такрорий тариқ экинини ўғитлаш тартиби N-50, P-105, K-75 кг/га ни, кунгабоқар экинини N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрда қўлланилди. Шунингдек, уруғларни экиш олдидан Нанокремний 300 гр/т, Aminosid universal si 0,8-1,0 л/т миқдоридаги биопрепаратлар билан ишлов берилиб, амал даври давомида такрорий экинларни биринчи ва иккинчи суғоришлар олдидан Нанокремний 100 гр/га, Aminosid universal si 5,0 л/га меъёрларда биопрепаратлар билан ишлов берилиб, улардан самарали фойдаланилди. Дала тажрибасида кузатишлар, ҳисоблаш ва таҳлиллар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” ЎзПИТИ услубий қўлланмасига амал қилинган ҳолда олиб борилди. Кимёвий моддаларни ишлатиш даврида «Ўсишни созловчи моддаларни давлат синовидан ўтказиш бўйича қисқача услубий кўрсатмалар»дан фойдаланилди ва олинган маълумотларга Б.А.Доспехов услуб
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада такрорий экин сифатида тариқ ва кунгабоқар экинларни сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган кам минераллашган зовур сувлари билан мавсумий 2 марта суғорилиб, экинларга Нанокремний ва AMINO…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада такрорий экин сифатида тариқ ва кунгабоқар экинларни сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган кам минераллашган зовур сувлари билан мавсумий 2 марта суғорилиб, экинларга Нанокремний ва AMINO… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- тупроқ, такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур, биопрепарат, Нанокремний, AMINOSID Universal Si, тупроғининг ҳажм массаси., зовур сувлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026