К содержанию
РецензированоRU2026

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ГЕНДЕР ОМИЛЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Жалилов Мўминжон Солижон ўғли

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

This study examines the role and significance of gender factors in combating corruption in Uzbekistan. It analyzes the interrelationship between corruption and gender equality, explores corruption cases in both public and private sectors, and reviews international standards and research findings. The study discusses how gender equality influences the level of corruption and its connection to human rights. 86 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Keywords: Corruption, gender equality, human rights, international standards, Uzbekistan, anti-corruption efforts. Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масалалари давлат сиёсатида муҳим ўрин эгаллаб, бу борада кўплаб ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар амалга оширилди. Коррупциянинг барқарор ривожланишга, давлат бошқаруви самарадорлигига ва инсон ҳуқуқларига салбий таъсири халқаро миқёсда кенг тан олинган бўлиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш давлат органлари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни талаб қилади. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш жараёнида гендер омиллари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Гендер тушунчаси – бу муайян жамиятда эркаклар ва аёллар ўртасидаги ролларни, хатти- ҳаракатларни, имкониятлар ва ҳуқуқларни белгилашдаги фарқларни англатади. Коррупция соҳасида гендер тенгликни таъминлаш нафақат коррупцияни камайтиришга, балки инсон ҳуқуқларининг мустаҳкамланишига ҳам ҳисса қўшиши мумкин. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, гендер тенглиги юқори бўлган жамиятларда коррупция даражаси пастроқ бўлади. Дунё миқёсида қабул қилинган қатор халқаро стандартлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси, Европа Кенгашининг коррупцияга оид конвенциялари ва бошқа халқаро ҳужжатлар гендер масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Коррупциянинг гендерлик кўринишларини тушуниш ва уларга қарши самарали чоралар кўриш коррупцияга қарши курашнинг муҳим қисмига айланиб бормоқда. Ушбу тезисда гендер омилларининг коррупцияга таъсири, давлат бошқарувида ва хусусий секторда аёллар ва эркакларнинг роллари, шунингдек, коррупцияга қарши кураш жараёнида гендер тенглигининг таъминланиши масалалари атрофлича таҳлил қилинади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши самарали курашишда гендер тенглигига эътибор қаратиш ва уни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Коррупциянинг олдини олишда ва жамиятда инсон 87 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference ҳуқуқларини таъминлашда гендер тенглигининг ўрни мустаҳкамланиши зарур. Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилиб, уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилди. Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон шароитида коррупциявий омилларни аниқлаш, баҳолаш ва бартараф этиш жараёнида тегишли соҳаларни рақамлаштириш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишга эътиборни янада кучайтириш зарурати вужудга келмоқда. Қолаверса, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолмоқда. Шу боис, кейинги даврда коррупцияга қарши курашишнинг янгича ҳуқуқий механизмлари яратилди. Бу борада бир қатор давлат бошқаруви ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сон Фармони, 2024 йил 21 июндаги “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-228-сон Қарори шулар жумласидандир. Қайд этиш лозимки, охирги йилларда коррупция муаммоси бўйича мулоҳазаларда янгича тенденциялар кузатилмоқда. Хусусан, коррупция соҳасида гендер омилларни ҳисобга олиш замонавий назария ва амалиёт олдида турдан кечиктириб бўлмас масалалардан бўлиб қолмоқда. Ҳозирда жинс ва гендер тушунчалари ўртасидаги асосий фарқларни тушуниш муҳим ҳисобланади. Жаҳонда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бир қатор халқаро стандартлар қабул қилинган бўлиб, улар ичида қуйидаги тўртта конвенция муҳим аҳамият касб этади: 88 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference 1) Халқаро тижорат оперatsiя

Доказательный фрагмент

«This study examines the role and significance of gender factors in combating corruption in Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

This study examines the role and significance of gender factors in combating corruption in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Corruption, gender equality, human rights, international standards, инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши кураш., Ўзбекистон, гендер тенглик, халқаро стандартлар, Коррупция
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники