Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
ҚОРАКЎЛЧИЛИКДА ОЗУҚА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА КЎШИМЧА ОЗУҚАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
КЎШИМЧА ОЗУҚАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ · Юсупов С.Ю. · Яхяев Б.С.
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2026
Аннотация
ушбу мақолада қоракўлчиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда пробиотиклар, микросувўтлари, гилмоя ва азот сақловчи синтетик моддалардан фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган. Калитли сўзлар: пробиотик, гилмоя, микросувўтлар, гилмоя Қоракўлчилик чорвачиликнинг асосий тармоқларидан бўлиб, бугунги кунда республикада 6 млн га яқин бош қоракўл қўйлари 17,5 млн га чўл ва ярим чўл яйловларида урчитиб келинади. Бу соҳанинг асосий озуқа базасини табиий- яйлов озуқа ўсимликлари шакллантиради. Соҳада ишлаб чиқаришнинг юқори рентабеллик даражасини белгилайдиган асосий омил, бу арзон таббий-яйлов ресурсларидан фойдаланишдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу худудларда яйловларнинг ҳосилдорлиги паст бўлиб, аввало бу кўрсаткич кўп жиҳатдан атмосфера ёғинларига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари антропоген омиллари таъсирида, яъни иқлим исишининг глобал муаммоси атмосфера ёғинларини кескин камайишига сабаб бўлмоқда, яйловлардан оқилона фойдаланмаслик ва чорва молларини бетартиб боқиш натижасида яйловлар деградацияси ривожланмоқда. Бу омиллар ўз навбатида чўл яйлови чорвачилигининг жадал ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабали, қоракўлчилик тармоғини жадал ривожлантиришда асосий инновацион ечимларидан бири бу озиқлантириш рационларининг энергетик, витаминли ва минералли тўйимлилигини оширувчи қўшимча озуқалардан фойдаланиш ҳисобланади. Озуқавий қўшимчаларидан фойдаланиш самарадорлиги шундаки, организмнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда умумий модда алмашинувининг биологик қонуниятларига асосланган, озуқалар таркибида тўйимли моддалар “бир-бирини тўлдириш” таъсири ҳисобланади. Тўйимли моддаларнинг бир-бирини тўлдириш хусусияти шундай намоён бўладики, озуқанинг ҳазм бўлиши ва сўрилишига ҳамда метаболизм жараёнларига ижобий таъсирига рацион таркибидаги тўйимли моддаларнинг турли хил табиатга эга бўлган моддалар кўрсатади, яъни энергия берувчи, минерал, витамин ва бошқа биологик фаол моддалар ҳамда микробиологик ёки сунъий синтез маҳсулотлари. Юқоридагиларни инобатга олиб, тўлақийматли озиқлантиришни ташкил этишда қуйидаги озуқавий қўшимчалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: симбиотик ҳарактерига эга бўлган микробиологик синтези орқали олинадиган биопрепарат – пробиотиклар; биологик фаол моддалар манбаи сифатида – микросувўтлари; минерал моддалар манбаи сифатида – гилмоя (бентонит); кавш 465 қайтарувчи ҳайвонлар рационининг протеинли тўйимлилигини ошириш мақсадида синтетик азот сақловчи моддалар – карбамид ва бошқалар. Табиий ва фундаментал фанлар ҳамда биотехнология соҳаси тараққиётида пробиотиклардан озуқа сифатида қўлланилиши янги илмий-техник йўналиш ҳисобланади. Пробиотиклар хўжайин организмининг нормал микрофлораси вакиллари, яъни лактобацилл ва бифидобактериялар авлодига мансуб Bacillus бактериалари асосида яратилади. Улар тирик микроблар бўлиб озуқавий қўшимча сифатида қўлланилади, ошқозон-ичак органларинининг микробиологик мувозанатини яхшилаш, ферментлар ва бошқа биологик фаол моддаларнинг секрециясини бошқариш ҳамда бошқа муҳим модда алмашинуви жараёнларида биокатолизатор вазифасини бажариш орқали организмнинг модда алмашинуви ва иммун жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Пробиотиклар потенциал кўпайиш белгилари билан ажралиб туради, организмнинг ҳимоя қилиш тизимлари орқали патоген ва шартли-патоген микрорганизмларига нисбатан таъсир кўрсатиш қобилиятига эга. Бугунги кунда юзлаб турдаги пробиотиклар озиқ-овқат ва озуқавий қўшимчалар сифатида ишлаб чиқарилади. Улар қорамол, қуён, чўчқа, қишлоқ хўжалик паррандаларини озиқлантиришда ва аквакултурада микро қўшимчалар, биостимуляторлар ёки микробиал биосинтезнинг биологик препаратлари сифатида кенг қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан биологик фаол озуқавий қўшимча “Бактовит” ишлаб чиқилган. Бу қўшимча ўз таркибида пробиотик ҳисобланадиган Lactobacillus, Bifidobacterium, Propionibacterium авлодига мансуб, спора ҳосил қилувчи Bacillus subtilis микробларини сақлайди. Ушбу биопрепарат озуқавий қўшимча сифатида қуёнлар ва бройлер жўжаларни озиқлантиришда қўлланилган. Тажриба натижаларига кўра, ушбу турдаги пробиотик ҳайвон ва паррандаларнинг ўсиш ва ривожланиши, қоннинг морфологик ва иммунобиологик кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатган, ишлаб чиқариш жараёнида эса озуқанинг 20% тежалганлиги иқтисодий жиҳатдан ўзининг самарадорлигини кўрсатган (Г.Ж.Кутлиева, 2021). Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларини озиқлантиришда пробиотикларни қўллашда эришилган илмий асосланган ютуқларни инобатга олиб, хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон шароитида қоракўлчилик соҳасида ушбу турдаги биологик маҳсулотларни синаб кўриш илмий-амалий аҳамиятга эга. Бугунги кунда инсон фаолиятининг турли соҳаларида микросувўтлари ва фотоавтотроф бир ҳужайрали сув ўтлари кенг қўлланилмоқда. Улар таркиби протеин, микроэлементлар, витамин ва бошқа биологик фаол моддаларга бойдир. Ўзининг биокимёвий хусусиятлари туфайли улар тиббиётда дори- дармон ва даволовчи-профилактика воситалари сифатида, космик саноатида фотосинтез натижасида кислород ва
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада қоракўлчиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда пробиотиклар, микросувўтлари, гилмоя ва азот сақловчи синтетик моддалардан фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада қоракўлчиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда пробиотиклар, микросувўтлари, гилмоя ва азот сақловчи синтетик моддалардан фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- гилмоя, пробиотик, микросувўтлар
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026