Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ.
Пулатова М.Н. · Профессор., ЎзДЖТСУ.
Современная наука и исследования · 3 · 2024
Аннотация
Providing information about the place of school education in the process of formation of youth spirituality and civil society. Basic concepts: ideological institution, internal influence, external influence, the principle of "inculcating an idea without saying an idea", ideological literature, modern pedagogical technologies (ZPT), information communication technologies (ICT), means of ideological influence. there have been attempts all along. ДУХОВНЫЕ ВОПРОСЫ МОЛОДЕЖИ И СМИ. Аннотация. Дать информацию о роли школьного образования в процессе формирования духовности молодежи и гражданского общества. Основные понятия: идеологический институт, внутреннее влияние, внешнее воздействие, принцип «внушение идеи без высказывания идеи», идеологическая литература, современные педагогические технологии (ЗПТ), информационно- коммуникационные технологии (ИКТ), средства идеологического воздействия. попытки все время. Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, уларнинг Ватан истиқболини ўз қўлига ола биладиган муносиб ворислар бўлиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бунда, биринчи навбатда уларнинг маънавий камолотига катта эътибор қаратиляпти. Зеро, сир эмаски, маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар моҳиятини англаб етиши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидойилик билан кураша олиши мумкин. Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда кучайиб бораётган турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг зарарли Ртаъсиридан ёшларни ҳимоя қилиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Уларнинг ечимини топишда ижод аҳли, хусусан, оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида турган вазифалар кўлами кенгаймоқда. Негаки, миллий руҳимиз ва табиатимизга ёт бўлган ана шундай “маданият” намуналарини фақат танқид ва инкор этиш ёки таъқиқлаш билан бирон натижага эришиб бўлмайди. 1 39 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Бундай хатарлардан ёшлар онгини ҳимоялаш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун, аввало, эзгу инсоний ғоялар ва юксак маҳорат билан яратилган ижодий маҳсулотлар халқимизга тақдим этилиши лозим. Бу маънода ОАВ фаолияти муҳим ўрин тутади. Шундай экан, оммавий ахборот воситалари ўз зиммаларидаги бу масъулиятли вазифани не қадар амалга оширмоқда ва бу борада ижодкорлар фаолиятида қандай муаммолар бор. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ёш муҳбирлар кенгаши раҳбари, “Туркистон” ва “Молодежь Узбекистана” газеталари бош муҳаррири Салим Ашуров бошқарган давра суҳбатида жисмонан соғлом, маънан юксак, мустақил фикрлайдиган, билимли ёшларни вояга етказиш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, менталитетимизга зид турли ёт таъсирлардан асрашда ОАВнинг ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар бизнинг истиқболимиз, умид юлдузимиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча янгиланишлар, ислоҳотлар, бунёдкорликлардан кўзда тутилган мақсадлар замирида ҳам, аввало, уларнинг манфаатлари мужассам. Юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилаётган мухташам таълим муассасалари, мусиқа мактаблари, спорт иншоотлари ва бошқа яратилаётган имкониятларнинг барчаси фарзандларимизнинг жисмонан соғлом, маънавий юксак бўлиб камол топишига қаратилган. Бунга жавобан ёшларимиз эришаётган ютуқлар ҳам оз эмас. Бироқ шу билан бирга, Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунда глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар кучайиб бораётганига ҳам эътибор қаратиш лозим. Улар биринчи навбатда ёшларни ўз домига тортишга қаратилган. Бундай хатарлар, бошқа ижод аҳли қатори, оммавий ахборот воситалари олдига ҳам янги-янги талабларни қўйиб, журналистлар масъулиятини кучайтиришни тақозо этади. Зеро, XX асрнинг охирги чорагида жаҳон ахборотлаштириш тизимида улкан янгилик ва ўзига хос “портлаш эффекти” сифатида тарқалган ва айниқса ёшларни ўзига тез жалб этган интернет тармоғидан бугунги кунда мамлакатимизнинг 9,1 миллионга яқин аҳолиси фойдаланмоқда. Энг замонавий ОАВ тури – интернет-журналистика тобора ривожланмоқда. Маълумотларга қараганда, мамлакатимиз ҳудуди учун мўлжалланган “UZ” домени тизимида 15 мингдан ортиқ фаол сайтлар рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг 54 фоизи юридик, 46 фоизи эса жисмоний шахсларга тегишлидир. Худди шунингдек глобал тармоқда бевосита ёшларнинг билим доираси, дунёқараши кенгайиши, ўзаро мулоқот олиб боришига қаратилган ZIYONET.UZ, KAMOLOT.UZ, MULOQOT.UZ каби қатор сайтлар фаолият олиб бормоқда. Шундай экан, соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустахкамлаш интернет тизимида иш олиб боришнинг муҳим омилидир. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Муҳамеджонова ўз сўзида глобаллашув жараёнида ёшлар маънавиятини ошириш, уларни турли маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш масалалари,бу борада ОАВ олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди. Бир вақтнинг ўзида ахборот тарқатувчи, сиёсатчи, тар
Доказательный фрагмент
«Providing information about the place of school education in the process of formation of youth spirituality and civil society.»
Образец извлечения
Демо-превьюProviding information about the place of school education in the process of formation of youth spirituality and civil society. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “ғоя демасдан ғояни – сингдириш” тамойили, замонавий педагогик технологиялар (ЗПТ), ички таъсир, мафкуралашган адабиётлар, ташқи таъсир, жамиятни мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вақт бўлган., ахборот комуникацион технологиялари (АКТ), халқ, мафкуравий таъсир воситалариМуайян гуруҳ, мафкуравий муассаса
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025