Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Проблемы профилактики и борьбы с бешенством у животных
Салимов Х.С.
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 1970
Аннотация
В данной статье приведены сведения по эпизоотологии, клинических проявлениий, вопросы диагностики, а также меры борьбы и профилактики бешенства животных. Калит сўзлар: қутуриш, олдини олиш, қарши курашиш, сўлак, вирус, фалажланиш, диагностика, ит, мушук, ёввойи ҳайвонлар. Муаммонинг долзарблиги. Қишлоқ хўжалик, уй хайвонларининг инфекцион касалликлари орасида қутуриш касаллиги муҳим ўринни эгаллайди ҳамда медицина ва ветеринария фани ва амалиёти мутахассисларининг диққат этиборини доимо жалб этади. Бу касаллик қишлоқ хўжалик, уй ва ёввойи хайвонлар орасида кенг тарқалиб, мураккаб иқтисодий, экологик ва социал муаммога айланмоқда. Касалликнинг дунёнинг барча давлатлари худудларида кенг тарқалиши, эпизоотик жараёнда барча тур иссиқ қонли хайвонларни қатнашиши ва одамлар орасида қутуришнинг ортиши муаммонинг жиддийлашишига олиб келмоқда. Қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари орасида қутуриш тарқалса унга қарши кураш унчалик катта қийинчилик туғдирмайди, аммо ёввойи ҳайвонлар орасида бу касаллик тарқалса унга қарши курашнинг қарийб иложи йўқ. Лотин Америкаси мамлакатларида асосий касаллик тарқатувчи манба бўлиб ит ҳисобланади. 1970-1979 йилларда қутуриш одамлар орасида ўртача 258 та ни ташкил этган бўлса, 1980-1989 йилларда бу кўрсатгич 293 ни ташкил этган. 1990- 1994 йиллар орасида бутун Лотин Америкаси мамлакатларида қутурган одамларнинг 65% и уч давлат- Бразилия, Перу ва Мексикага тўғри келган. Ушбу касалликдан дунёда хар йили ўртача 65-70 минг, Индияда 30 минг одам ўлади. Бу 1 кунда 180 киши, 8 дақиқада 1 киши ўлишини англатади. Одамларнинг 96% и итлар орқали касалланади (Самойленко А.Я. ва б.,2006). Қутуриш касаллиги-ўта хавфли ўткир ўтувчи инфекцион касаллик бўлиб, у асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади ва албатта ўлим билан якунланади. Кейинги вақтларда Ўзбекистоннинг асосий худудларида ушбу инфекциянинг табиий ўчоқларини тулкилар, чиябўрилар, бўрилар ва бошқа ёввойи хайвонлар вужудга келтирадилар. Ўзбекистонда одамларнинг касаллик вируси билан зарарланиш манбаи ва касаллик ўчоғи бўлиб асосан дайди итлар ва тулкилар ҳисобланади. Қутуришни инсонлар учун ниҳоятда хавфлилиги, унга қарши даволаш усулларининг йўқлиги бу касалликни социал ва иқтисодий аҳамиятини 402 белгилайди ҳамда ветеринария ва медицина фани ва амалиётини диққатини ўзига жалб қилади. Бу холат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Одамлар ва хайвонларнинг қутуриш касаллигига қарши кураш тадбирларини кучайтириш хақида» 1996 йил 18 январда махсус қарорини қабул қилишга сабабчи бўлди. Касаллик эпизоотологияси. Касаллик билан одам, ҳамма турдаги сут эмизувчи иссиқ қонли ҳайвонлар касалланади. Турли ҳайвонларнинг қутуриш вирусига сезгирлиги турлича. Қутуриш вирусига ўта сезгир бўлиб тулки, шахол, бўри, енот, каламуш, сичқон, юқори даражада сезгир – мушук, қуён, кўршапалак, сассиқ кузан, оғмахон, денгиз чўчқачаси, ўртача сезгир – ит, от, қўй, эчки, маймун, одам ва паст даражада сезгир бўлиб паррандалар ҳисобланади. Ёш ҳайвонлар, ёши каттароқ ҳайвонларга нисбатан касалликка мойилроқдир. Касалликни филтрланувчи вирус келтириб чиқаради. Вирус қонда, сийдик ва сутда бўлмайди, асосан бош ва орқа мия хужайраларида ҳамда сўлакда бўлади ва касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги орқали ташқи муҳитга чиқади. Вирус ташқи муҳит шароитларига нисбатан чидамли. Иссиқ ҳарорат (70°С дан юқори) вирусни дарҳол фаолсизлантиради. Совуқда (0°С дан паст) вирус ўз фаоллигини узоқ сақлайди. 3-5 % ли формалин, 3-5% ли фенол, 10 %ли йод ва 1 % ли калий перманганати 10-20 дақиқада вирусни фаолсизлантиради. Касаллик асосан касал ҳайвон тишлаганда сўлаги орқали юқади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, вирус касалликнинг яширин даврида, яъни унга хос клиник белгилар намоён бўлмасдан 10 кун олдин қутурадиган ҳайвоннинг сўлагида бўлади. Шунинг учун кишиларни ёки соғлом ҳайвонларни ит, мушук, тулки, бўрилар ёки кўршапалак, сичқон, каламуш каби кемирувчилар тишласа, уларда қутуриш аломатлари кўринишидан қатъий назар тишланганлар албатта ушбу касалликка қарши вакцина билан эмланиши шарт. Табиатда вирусни барқарорлигини тулки, бўри, чиябўри сингари ёввойи ҳайвонлар, каламуш, сичқон каби кемирувчилар таъминлайди. Ит ва мушуклар эса кўпинча касалликни тарқатувчи манбалар ҳисобланади. Касаллик баҳор ва куз фаслларида кенг тарқалади. Касалликнинг яширин даври, яъни организмга вирус кирган вақтдан, то касаллик белгилари пайдо бўлганга қадар давр 7-8 кундан 3-6 ҳафтагача, айрим пайтларда 6-12 ой, айрим ҳолларда ундан ҳам кўпроқ муддат давом этиши мумкин. Бу давр вируснинг вирулентлигига (касаллик қўзғатиш қобилиятига), ҳайвоннинг индивидуал чидамлилик омилларига, ёшига ва вирус кирган жойга боғлиқ. Бош мияга яқин жойга вирус кирган ва организм ёш бўлса касалликнинг яширин даври қисқароқ бўлади. Касаллик қўзғатувчининг манбаи бўлиб, асосан қутурган ҳайвонлар, шу жумладан, итлар, мушуклар, ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади. Ёввойи ҳайвонлар вирусни табиатдаги барқарорлигини таъминлайди ва табиатда асосий касаллик резервуари бўлиб хизмат қилади. Ҳайвонлар фақат қутурган
Доказательный фрагмент
«В данной статье приведены сведения по эпизоотологии, клинических проявлениий, вопросы диагностики, а также меры борьбы и профилактики бешенства животных.»
Образец извлечения
Демо-превьюВ данной статье приведены сведения по эпизоотологии, клинических проявлениий, вопросы диагностики, а также меры борьбы и профилактики бешенства животных. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- қутуриш, олдини олиш, қарши курашиш, сўлак, вирус, ёввойи ҳайвонлар, фалажланиш, диагностика, ит, мушук, қарши курашиш, олдини олиш
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026