American Journal of Philological SciencesMardanova Zilola Fatxullo qizi2024
Ўзбек ва инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимия
Джамила Джумабаева (Национальный университет Узбекистана имени М.Улугбека)
Каталог авторефератов · 1-28 · 2024
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Тилшуносликда антонимия ва синонимия каби семантик категорияларни ўзида бирлаш-тирувчи градуонимик муносабатлар нутқ равонлиги ва мазмундорлигини таъминлашга хизмат килади. Бу эса, ўз навбатида, маънодош лексемаларнинг даража ва микдор жиҳатидан фаркларини илмий асослаш, хар бир тилнинг серқирралигини очиб беришга имкон яратади. Таъкидлаш керакки, семантик категория ва ходисаларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш, уларнинг ўхшаш ва фарқли хусусиятларини очиб бериш хар бир тил назарий асосларини такомиллаштиришга, янги тушунча, атама ва категорияларни пайдо бўлишига олиб келади. Мустакиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб миллий тилимизни хар томонлама тадқиқ этиш ва ривожлантиришга қаратилган изланишлар кўлами сезиларли даражада кенгайди. Зеро, «...она тилимизнинг қўлланиш доираси-ни кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда хар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айланмоқда». Жаҳон тилшунослигида миллий тил ҳодисалари ва категорияларининг семантик-структур хусусиятларини аниклашга доир тадқиқотлар олиб бориш билан бирга уларни қардош бўлмаган тиллар билан киёслаш тобора долзарб бўлиб бормокда. Бу борада сўзлараро маъновий муносабатларни турли тизимли тилларда семантик ва структур хусусиятларини очиб бериш, семантик категорияларнинг бир-бирига бўлган муносабатини аниқлаш ҳамда уларнинг фонологик, лексик, морфологик, синтактик ва стилистик сатҳларда намоён бўлишини далиллаш кабилар муҳим ахамият касб этади. Шулар қато-рида даражаланиш («градуонимия») ҳодисасини қардош бўлмаган миллий тилларда қиёслаб, даражавий муносабатларни лексик ва стилистик сатхдарда аниклаш, уларни тил корпусларига, луғат ва синсетларга киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш мақсадга мувофикдир. Юқоридагилар билан бир қаторда, қиёсланаётган миллий тиллардаги сўзларнинг даражавий фарқлари, уларнинг бошка семантик категорияларга муносабати, лексик ва стилистик сатҳларда вазифа жиҳатдан ўрни хамда аҳамиятини очиб бериш кабилар хам ушбу тадкикотнинг долзарблигини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универ-ситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг мақсади градуонимиянинг турли тизимли тилларда семантик-структур хусусиятларини очиб бериш ва ўзбек, инглиз тилларида лексик ҳамда стилистик градуонимиянинг семантик категориялар сирасидаги ўрнини аниклашдан иборат. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: семантик муносабатларнинг бир тури сифатида градуонимия турли тизимли тилларда лингвистик ҳодиса эканлиги тавсифланган; инглиз тилидаги от, сифат, феъл ва равиш каби сўз туркумларига оид муайян лексемаларда градуонимик муносабатлар аниқланган; градуонимиянинг семантик категориялар билан муносабати ва уларнинг вазифадошлик, контекстуал маънодошлик каби семантик-структур хусусиятлари очиб берилган; қиёсланаётган тилларда уникал градуонимик каторларнинг шакл ва ясалиш хусусиятлари ёритиб берилган; градациянинг лексик градуонимиядан аффиксация, ёрдамчи сўзлар оркали ясалиши ва интенсификаторлар қўшилиши каби структур ҳамда луғавий ва контекстуал каби семантик хусусиятлари билан фарқланиши исботланган; ўзбек ва инглиз тилларидаги стилистик даражаланишнинг гапдаги ўрни ва бошқа сўзлар билан богланиши каби синтактик хусусиятлари аникланган. ХУЛОСА 1. Дунё тилшунослигида дастлаб ўзбек тадқиқотчилари томонидан ўрганилган даражаланиш, яъни градуонимия умумлингвистик ҳодисадир. Буни инглиз тили материалларининг тахдили хам исботлайди. Градуонимик қатор қиёсланаётган тилларда бир хил тамойил асосида тузилади, аммо уларда хар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. 2. Градуонимик қатор камида уч аъзоли бўлиши шарт. Градуонимик қаторнинг ўнг ва чап томонларидан охирги аъзоси баъзан бир-бирига антоним бўлиши, баъзан эса антоним бўлмаслиги хам мумкин, бу даражаланаётган лексеманинг маъновий хамда контекстуал хусусиятларига боғликдир. Градуонимик қаторнинг кутбларида жойлашган лексемалар ўзаро антоним бўлса, 0 даражанинг ўнг томонидаги аъзолардан алоҳида, чап томонидаги аъзолар иштирокида алохида градуонимик қаторлар ҳосил қилиш мумкин. Бундай қаторларга нисбатан микроградуонимик цаторлар терминини кўллаш лозим. Агар ҳар иккала кутбда антонимлар бўлса, улар микроградуонимик крпюрлар хисобланади. Микроградуонимик катор ва макроградуонимик катор терминлари илмий муомалага киритилиши ва бу ҳодиса бошқа тиллар семасиологиясида хам алоҳида ўрганилиши лозим. 3. Узбекистан, Буюк Британия хамда Америка Қўшма Штатлари таълим тизимидаги билимни бахолашга оид лексемалар тахдили шуни кўрсатадики, хар бир тил нафакат лексик ва грамматик хусусиятларидан келиб чиқиб, балки шу тилда сўзлашадиган халқлар истиқомат қиладиган мамлакатда кабул қилинган баъзи бир атама, меъёр ва тушунчаларнинг хусусиятларидан келиб чикиб ўзига хос даражаланиш қаторига эга бўлади. 4. Белги, сифат ва ранг-тусни англатувчи лексемаларнинг даражала-нишида ҳам менталитет ва маданиятнинг ҳар хиллиги, предмет ёки нарсаларнинг хар бир халк тасаввуридаги ўзига хос ассоциация асосида номланиши, бу каби сўзларнинг даражаланишида хам муайян фарқларни юзага келтиради. 5. Сон компонентли, микдорни англатувчи лексемалар даражаланиши, бошка градуонимик қаторлардан фаркли ўлароқ, луғатларда ўсиш тартибида берилиши лозим. Бунда микдор белгиси сўз маъносидан англаниши, компонентларида саноқ сонлар мавжуд бўлса, уни ўсиш тартибида жойлаштириш, ўлчов бирлиги сифатида микдор, огирлик ва узунликни билдирадиган лексемаларда мазкур белгилар ортиб боришининг ифодаланиши кабилар назарда тутилади. 6. Қиёсланаётган тиллардаги феълларда харакат тезлигининг ошишига, муайян иш-харакатнинг бошланиш нуктасида номланишидан иш-харакат тугаши билан боғлиқ номланишигача, муносабат феълларида эса бўёкдорлик белгисининг ошишига кўра даражаланиш каторлари тузилиши бир хил. Баъзи бир феъллар градуонимик каторлари аъзолари ўзбек ва инглиз тилларида сон жиҳатидан фарк қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, хар иккала қиёсланаётган тилларда барча феълларнинг ҳам даражаланиш қаторларини ҳосил қилиш мумкин эмас. 7. Равишлар градуонимиясининг киёсланаётган тилларда аъзолар сони билан фарқланади. Баъзи равишларда бошланғич ҳамда охирги нукталар бир-бирига антоним бўлмаса ва айланма ҳаракатда бўлса, бундай характерга эга градуонимик каторларга циклик градуонимик к,апюр деб ном бериш мақсадга мувофикдир. 8. Тақлидий ва тасвирий лексемаларда даражаланиш субъектов бўлиб, уларни оғзаки нуткда кўтарилувчи интонация орқали ифодалаш мумкин, ёзувда эса ҳарфларни катталаштириш оркали тасвирлаш имконияти бор. Ундов лексемаларида хам субъективлик мавжуд, бунинг сабаби ҳар бир инсоннинг ўз ҳис-хаяжонини ўзига хос ифодалай олиши хамда ундов, ҳис-ҳаяжон лексемаларининг контекстларда турлича талкин этилишидир. 9. Инглиз талида мавжуд, аммо ўзбек тилида айнан битта сўз билан ифодаланиши ёки аталиши мумкин бўлмаган лексемаларнинг градуонимик қаторларини уникал градуонимик к,атор деб аташ мақсадга мувофиқ. Уникал градуонимик қаторларнинг хусусияти шундаки, уларнинг бошка тилларда эквивалент градуонимик каторлари мавжуд эмас. 10. Инглиз тилидаги барча феъллар хам градуонимик қатор хосил кила олмайди. Ҳаракат (activity verbs), мулоқот (communication verbs), тафаккур (mental verbs), таъсир (causative verbs), аспект (verbs of aspect) феъллари гуруҳидаги лексемаларнинг градуонимик қаторларини хосил қилиш мумкин. Содир бўлиш ҳолати (verbs of occurrence) ва мавжудлик ёки мупосабат феъллари (verbs of existence or relationship)ra оид лексемалардан эса градуонимик катор тузиш мумкин эмас. 11. Инглиз тилидаги равишлар градуонимияси куйидаги хусусиятлар билан характерланади: ўрин равишларида предметнинг объектдан узоқлаши-шига кўра градуонимик каторини тузиш мумкин; пайт равишларида хам градуонимия мавжуд; холат равишлари градуонимик катори сифатлар градуонимиясига ўхшашдир. Даража равишларининг турлари хисобланган интенсификаторлар ва кичрайтирувчилар хам градуонимик каторга эга бўла олади. Қўшилувчи/айирувчи, муносабат ҳамда богловчи равишларда эса градуонимия мавжуд эмас. 12. Градуонимик каторда бир хил маъно ва даражага эга бўлган лексемалар орасига «/» белгиси қўйилиб, ёнма-ён жойлаштирилади, уларнинг асосий фарқи ишлатилиш кўлами ва контекстуал маъноси турлича эканлигидадир. 13. Градуонимия, градация хамда градуаллик тушунчалари ўз моҳиятига кўра фаркли ҳодисалардир. Градуонимия термини остида факат битта лексеманинг лугавий маъноси асосида даражаланиш тушунилади. Градация эса стилистик фигурадир. Градуаллик - бу рус тилшунослигида тадкиқ этилган ҳодиса бўлиб, унинг градуонимияга ўхшаш томони шундаки, сўзлар даража жихатидан битта каторга тартибли жойлаштирилса, фаркли жиҳати эса градуалликда даражанинг кучайиши градуонимиядаги каби битта сўз оркали ифодаланиши шарт эмас. Шунингдек, градуалликда маъно, даража ёки ҳажм жиҳатларини оширишга ёрдам берувчи кўшимча, юклама, ёрдамчи сўз оркали ясалган сўз бирикмалари хам битта каторга киритилади. Назарий манбаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, градуонимия интенсификация билан бир хил ходиса эмас. 14. Синонимия барча градуонимик каторлардан жой эгаллайди, баъзи қаторлар таркибида антонимлар хам учраши мумкин. Градуонимик каторлар хосил килишда киёсланаётган тиллардаги синоним ва антонимлар луғатларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 15. Градуонимия ҳодисаси гипонимия, меронимия/партонимия, холонимия хамда плесионимияга ўхшаш, айни вактда фаркли ҳодисадир. Булардан холонимия ҳамда плесионимия ҳодисалари ўзбек тили нутқида мавжуд, лекип алоҳида тадқиқот объекта бўлмагап. 16. Қиёсланаётган тиллардаги бадиий асарлар тахдили натижасига кўра стилистик градуонимия хам универсалиядир. Стилистикада лексик даражаланиш киёсланаётган тилларда турли структурага эга. 17. Синонимлар, маънодош сўзлар, контекстуал хамда окказионал синонимлар изохди лугатларда аралаш холда берилади, баъзи изохли луғатларда сўзларнинг антонимлари келтирилмайди. Контекстуал синоним ва антонимларни излаб топиш учун бир қанча манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади. Бу эса тил ўрганувчилар, тил ўргатувчилар ҳамда таржимонлар учун жуда муҳим бўлган бир тилли градуонимик каторлар луғати, ўзбек ва инглиз тилларидаги градуонимлар лугати, яъни икки тилли лугатларни яратишни тақозо этади. 18. Семантик категориялар, стилистик воситаларнинг ўрганилиши таржимашунослик учун канчалик муҳим ҳисобланса, семасиология ва лексикография учун ҳам шунчалик зарурдир. Ҳар бир таржима килинаётган лексема маънодошларидан маълум бир жиҳати, даражаси, ишлатилиш кўлами билан фарқланади. Ушбу фаркланишни таржимон градуонимик қаторларни ўрганиш, градуонимик лугатларга мурожаат этиш оркалигина тушуниши ва таржимада тўғри ифодалай олиши мумкин бўлади.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- плесионимия, plesionymy, градуонимия, graduonymy, graduonimiya, лексическая градуонимия, lexical graduonymy, leksik graduonimiya, семантические категории, semantic categories, semantik kategoriyalar, квази синонимия, near-synonyms, kvazi-sinonimiya
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesShakhlo Kurbonova2024
Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языковScientific supervisor: B.M.Nematov, Student: K.A.Abdukhakimova2016
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021