Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ.
Нурматова Клара Инагамовна
Современная наука и исследования · 1 · 2023
Аннотация
Inclusive education aims to provide a unified learning environment for students with diverse needs, fostering equality and inclusion within society. Modern collaboration—among teachers, parents, psychologists, and various educational institutions—plays a crucial role in enhancing the quality of inclusive education. Such collaboration helps students adapt socially and improves their academic achievements. Utilizing modern technologies further strengthens collaboration, creating a more supportive and accessible environment for students. Additionally, modern collaboration in inclusive education is essential for addressing challenges in the educational process, refining inclusive approaches, and meeting individual needs. Keywords: Inclusive education, modern collaboration, educational integration, information technology, social adaptation of children, individual needs, pedagogical collaboration, inclusive approach. Инклюзив таълим турли имкониятларга эга болаларга бир хил таълим олиш имкониятини яратишга қаратилган замонавий ёндашувдир. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг БМТ инсон хуқуқлари бўйича кенгаши 46- сессиясидаги нутқида стратегиг йўналишлар, жумладан, ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияни ратификация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимизнинг ушбу инсонпарварлик ташаббуси жахоншумул аҳамиятга эга ҳисобланиб, бу масалага юртимизда жиддий эътибор янада кучайтирилди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш катта ва кўплаб омилларга боғлиқ соҳа. Мен унинг битта йўналиши, яъни инклюзив таълимга тўхталмоқчиман. Инклюзив таълим, у ўқув дастури эмас, балки ўқишда, ўрганишда имконияти чекланган болаларни умумий таълим (оммавий)га қўшиш, барча қатори уларга ҳам эътибор қаратиладиган таълимдир. Бунга ҳар бир боланинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган ва қўшимча ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг эҳтиёжларини қондирадиган педагогика орқали эришилади. Инклюзив таълимда педагогнинг касбий маҳорати бош омил ҳисобланади. Педагог болаларнинг турли тоифага эга бўлишига қарамай барчасига бирдек муомалада бўлиши, болага шахс сифатида қараб, уларнинг хуқуқларини ҳимоялаши ва ҳурмат қилиши зарур. Ўзбекистоннинг янги таълим тизими болаларга шунчаки академик билимларни сингдириш эмас, балки уларда кундалик ҳаётда ва келажакда керак бўладиган кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Тизим эркин мулоқат қила оладиган, фикрлайдиган, ҳаётдаги ҳар қандай масала ва муаммоларга ижодий ечим топа оладиган, 31 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 жамоада ишлай оладиган ёшларни камол топтиришга қаратилган. Бу “4К” модели (алоқа, ҳамкорлик, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик) асосида яратилган янги дарслик дастури билан мустаҳкамланган. Инклюзив таълимнинг дастлабки қадами мактабгача таълим ташкилотидан (кейинги ўринларда МТТ) бошланар экан, инклюзив таълимни самарали жорий этиш ва ривожлантириш учун янгича замонавий ҳамкорлик усулларини қўллаш муҳим омил ҳисобланади. Бу таълим тури ногиронлиги бор ёки алоҳида эҳтиёжларга эга болаларни ҳам жамиятга, ҳам таълим жараёнига қўшишни мақсад қилган. Ҳамкорлик масалаларида бир неча томоннинг мувофиқлаштирилган иши зарур. Педагоглар инклюзив таълимга тайёр бўлишлари, ногиронлиги бор шахслар билан ишлашдаги кўникмалари, махсус курслар ва тренинглар орқали оширилган малакалари мавжуд бўлиши, ногиронлиги бор болажонларга алоҳида эътибор бера олишида ва уларнинг эҳтиёжларига мослаб дарс ўтишларида қўл келади. Ота-оналар фарзандларининг эҳтиёжларини тушуниб, уларга қўллаб-қувватловчи муҳит яратишлари, МТТ, мактаб, кейинчалик олий таълим муассасалари педагоглари билан узвий алоқада бўлишлари лозим. Тиббиёт мутахассислари ва психологлар болаларнинг руҳий, жисмоний ҳолатини тушунишлари, педагог тарбиячи, педагог ўқитувчилар билан ҳамкорликда таълим жараёнига тўғри ёндашувни ишлаб чиқишлари зарур. Жамият ва жамоат ташкилотлари инклюзив таълимга йўналтирилган замонавий ёндашилган дастурлар, дарсликлар ишлаб чиқишлари, жамоатчиликка инклюзив таълимнинг аҳамиятини тушунтиришда ёрдам бериши муҳим. Бундай ҳамкорлик инклюзив таълимни сифатли ва барча учун тенг имкониятли қилишга ёрдам беради. Инклюзив таълимда ҳамкорлик масаласини кенгроқ очиш учун қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор бериш муҳим. Инклюзив таълимни жорий қилиш учун давлат ёки жамоат ташкилотлари ўқув-методик қўлланмалар, махсус технологиялар, моддий ёрдам ва таълим дастурларини ишлаб чиқишлари зарур. Бу ташкилотлар жамоатчиликнинг инклюзив таълимга бўлган муносабатини ўзгартиради. МТТ, мактаб маъмурияти инклюзив таълимни ривожлантирувчи муҳитни, ногиронлиги бор болалар учун махсус қўллаб- қувватловчи воситалар, масалан, ўқиш, ёзиш ва аралашувни енгиллаштирувчи технологияларни бўлишига эътибор қаратиши лозим. Бу таълим жараёнини режалаштириш, керакли ресурсларни ажратиш ва педагогларга зарурий кўникмаларни шакллантириш имкониятларини яратишни ўз ичига олади. Педагоглар, психологлар ва дефектологлар, махсус таълим мутахассис
Доказательный фрагмент
«Inclusive education aims to provide a unified learning environment for students with diverse needs, fostering equality and inclusion within society.»
Образец извлечения
Демо-превьюInclusive education aims to provide a unified learning environment for students with diverse needs, fostering equality and inclusion within society. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Inclusive education, modern collaboration, educational integration, индивидуал эҳтиёжлар, болаларнинг ижтимоий мослашуви, таълимда интеграция, Инклюзив таълим, инклюзив ёндашув., ахборот технологиялари, замонавий ҳамкорлик, педагогик ҳамкорлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026