К содержанию
РецензированоRU2024

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ФИНАНСОВОГО УЧЕТА ОБЕСЦЕНЕНИЯ АКТИВОВ

Жаримбетов Ажинияз Курбанбаевич

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

Based on decision PC No. 4611 of February 24, 2020, “On additional measures for the transition to international financial reporting standards,” the article analyzes IFRS and develops scientific proposals and recommendations regarding the correct accounting of asset impairment in the reporting of enterprises that have received IFRS. Key words: asset impairment, international accounting council, asset's recoverable amount, asset's fair value, present value, value in use, income statement. VII SON - IYUL, 2024 286-229861 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz Кириш. Активлар қадрсизланиши ҳисобини юритиш масалалари ҳозирги кунда мамлакатимизда долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Чунки, мамлакатимизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтган ташкилотлардан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари активлар қадрсизланиши ҳисобини юритишни талаб қилмоқда. 36 сон “Активлар қадрсизланиши” Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (кейинги ўринларда БҲХС) ҳисобчилардан активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган қийматидан ошмаслигини, қадрсизланишдан кўрилган зарарни фойда ва зарарлар ҳисоботида зарар сифатида тан олишни талаб қилади. Ва бу талабларни бажаришда ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳисобчиларда жуда кўп муаммоли вазиятларга учрашига олиб келмоқда. Ва бу муаммоли вазиятларни юмшартириш учун, 36 сон “Активлар қадрсизланиши” БҲХС ва бошқа активларга алоқадар стандартларни чуқур ўрганишни, тахлил қилишни ва уни амалиётда қўллаш буйича тавсиялар ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Жаҳонда активлар қадрсизланиши буйича 36 сон “Активлар қадрсизланиши” БҲХС биринчи маротоба 1997 йил Халқаро бухгалтерия кенгаши тамонидан қабул қилинган бўлиб, стандартга ҳозирги кунгача жуда кўплаб ўзгаришлар, қўшимчалар киритилиб келмоқда. Масалан, 1998, 2004, 2008, 2009, 2013 йилларда стандартга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган бўлиб, асосан 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирози давридан кейин, инқироз даврида йирик компанияларда қаттиқ ёмон молиявий муаммолар келиб чиқмаслиги учун 36 сон “Активлар қадрсизланиши” БҲХС га жуда кўп ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиш кераклигини кўрсатди. Ва буннан хулоса қилиб жаҳон ҳисобчилари активлар қадрсизланишининг тўғри ҳисобини юритмаслик турли хил муаммолар, молиявий муаммолар келтириб чиқаришини тушуниб етди ва бундай муаммолар олдини олиш мақсадида Халқаро бухгалтерия кенгаши стандартларга активлар қадрсизланиши бўйича жуда кўп қўшимчалар киритди, ва ҳозирги кунда ҳам қадрсизланиш бўйича стандартларга қўшимчалар, ўзгартиришлар киритилиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда. Адабиётлар шарҳи. Активлар қадрсизланиши бухгалтерия ҳисобидаги янги терминлардан бири бўлиб, активлар қадрсизланишига оид тушунчаларни биринчи маротоба 36 сон “Активлар қадрсизланиши” БҲХСда учратдик. Активлар қадрсизланишига 36 сон БҲХСда шундай тариф берилган: “Қадрсизланишдан зарар - бу актив ёки пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан ортган суммасидир” (36 сон БҲХС). 36 сон «Активларнинг қадрсизланиши» БҲХСни амалиётда қўллаш, фойдаланиш буйича тавсиялар Асаба университети PhD Tennyson (2016) ва Порт Харкорд университети PhD Fynface (2016) N лар хамкорлигидаги “Assets Impairment Testing: An Analysis of IAS 36” активлар қадрсизланиши тести: 36 сон БҲХС га тахлиллар мавзусидаги илмий мақоласида кенг қамровда шаклланган. Илмий мақолада “активлар қадрсизланишини ҳисоблаш ҳисоботларни бошқарув қарорларин қабул қилишда фойдаланиётганлар учун ахамиятли” деб ҳисоблаган. Москва Истеъмол кооперацияси университети олими «қадрсизланищдан кўрилган зарар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларда ва ҳисоботлар моддаларида ошкор қилиниши шарт» (Поленова, 2005), Урал федерал университети доценти Решетникова (2018) “корхона активларни хаққоний қиймат бўйича қадрсизланишни ҳисобга олган ҳолда шакллантириши шарт” деб таъкидлаган. Активлар қадрсизланиши бўйича мамлакатимиз олимларидан Сайфуллаев (2022) фалсафа доктори (PhD) илмий ишларида “активларнинг қадрсизланишини тўрт 287 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul www.e-itt.uz босқичда, жумладан товар-моддий захиралар, номоддий активлар, асосий воситалар ва гудвилнинг қадрсизланиши босқичларида тестдан ўтказиш” (Сайфуллаев, 2022) таклифини шакллантирган. Активлар қадрсизланишини ҳисоблашда катта ахамиятга эга бўлган активлар тоифаланиши бўйича БҲМСда “«Узоқ муддатли активлар» бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари ошкор қилиниши керак. «Жорий активлар» бўлимида товар-моддий захиралар, келгуси даврлар харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари ошкор қилиниши керак.” (15 сон БҲМС) деб белгилаб кўрсатилган. Активларнинг тоифаланиши жорий ва узоқ муддатлиги 15 сон БҲМС ва 1 сон БҲХС ларда бир хил

Доказательный фрагмент

«Based on decision PC No. 4611 of February 24, 2020, “On additional measures for the transition to international financial reporting standards,” the article analyzes IFRS and develops scientific proposals and recommend…»

Образец извлечения

Демо-превью

Based on decision PC No. 4611 of February 24, 2020, “On additional measures for the transition to international financial reporting standards,” the article analyzes IFRS and develops scientific proposals and recommend… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
asset impairment, international accounting council, asset's recoverable, asset's recoverable amount, asset's fair value, халқаро бухгалтерия кенгаши, справедливая стоимость актива, активлар қадрсизланиши, дисконтланган қиймат, обесценение активов, международный бухгалтерский совет, возмещаемая стоимость актива, дисконтированная стоимость, активнинг қопланадиган қиймати, present value, активнинг хаққоний қиймати
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники