К содержанию
РецензированоRU2024

КЛАССИЧЕСКИЕ ПОДХОДЫ К ПРОМЫШЛЕННОЙ КЛАСТЕРИЗАЦИИ

PhD Давлятов Бекзод

Экономическое развитие и анализ · 2024

Аннотация

The article discusses one of the key areas of economic reform, the theoretical analysis of the clustering process, the main problems arising in the implementation of the cluster approach, and in part, the foreign experience. Keywords: clustering, integration, “best practices, value added. Кириш. Саноатни кластерлаштириш сиёсатини олиб боришда мамлакатнинг реал ички имкониятларини ҳисобга олиш, амалга ошириш жараёнида объектив омилли таҳлил ўтказиш, тармоқлар кесимида кластерларга айнан бир хилда эмас, балки турлича ёндашувлар нуқтаи назаридан қараш мақсадга мувофиқ V SON - MAY, 2024 482-490 482 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may www.e-itt.uz Мамлакат иқтисодиётида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларни кузатиш ва таҳлил қилиш унда янги тенденцияларнинг шаклланаётганлигини кўрсатади. Етакчи тармоқлар тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириб, ташкилий жиҳатдан кластерлар деб аталувчи биз учун ноанъанавий ҳисобланган ташкилий бошқарув шаклига ўтмоқдалар. Албатта, янги ташкилий тузилмаларнинг вужудга келишини ижобий баҳолаш мумкин, аммо ушбу тузилмаларни ташкил этишда ва самарали фаолият олиб боришида эътибор қаратиш лозим бўлган айрим жиҳатлар ҳам борки, уларни чуқур омилли таҳлилдан ўтказиш ва таъсир этиш даражасини баҳоламоқ зарур. Хусусан, кластерларни ташкил этишда бир қанча назарий қарашлар мавжуд, улар бир-биридан у ёки бу жиҳати билан фарқланади. Ҳар бир назария маълум шароитларда самарадор ҳисобланади, яъни уларни бутун мамлакат масштабида қўллаш тўғри эмас. Аввало, биз учун янги ҳисобланган ушбу ташкилий тузилмаларнинг фаолиятига доир ҳуқуқий базани шакллантириш долзарб масала. Керакли ҳуқуқий асосларсиз ҳар қандай ислоҳот кутилган самарани бермайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-2687 сонли Қарори пахта-тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатида кластерлаштириш жараёнини бошлашга дастлабки ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди (Қарор, 2016). Ушбу Қарор қабул қилингандан кейинги даврда иқтисодиёт тарсмоқларини кластерлаштириш борасида яна бир қанча қарорлар қабул қилиндики, натижада, бугунги кунда кластерлар иқтисодий ривожланишнинг етакчи ташкилий тузилмаларидан бири бўлишга улгурди. Адабиётлар шарҳи. Халқ хўжалигини кластерлаштириш билан боғлиқ қарашларни таҳлил қилиш уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш имконини беради: Биринчи, Альфред Маршалл фикрларига асосланувчи, агломерация ва интеграция натижасида умумий ресурслардан бирга фойдаланиш натижасида эришиладиган самарага таянади. Бу назарияга кўра, кластер – бу битта мақсадни мўлжал оладиган ва умумий локал меҳнат бозоридан фойдаланиб шаклланадиган, бунинг натижасида самарага эришадиган ўзаро алоқада бўлган тармоқлар гуруҳи. Иккинчи, ҳудудий тармоқ кластерларидаги ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқалари самараси билан эришиладиган фирмаларнинг юқори даражада рақобатбардошлиги билан тушунтириладиган Майкл Портер (2003) назариясига таянади. Бу концепцияда фирмаларнинг географик яқинлиги кўп омиллар билан тушунтирилади: агломерацияда тежаш имконининг мавжудлиги, урбанизация, қийматни шакллантириш занжиридаги алоқалар, инновациялар ва бошқалар. Учинчи, қиймат ташкил топиш занжирида етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий ва бошқа омиллар, тармоқлараро технологик алоқалар тўғрисидаги тасаввурларга асосланадиган саноат (техник-иқтисодий) кластерлар ҳақидаги назария (Расмий ҳисобот, 2006). Кластер ёндашувини амалга ошириш йўлидаги муаммоларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: кластер сиёсатини амалга оширишдаги умумий муаммолар ва мамлакат ёки маълум ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат хусусиятларидан келиб чиқадиган муаммолар. Кластер сиёсатини амалга оширишни қийинлаштирадиган асосий ўзига хослик – бу кластерларнинг қайси тармоққа тегишлилиги, жойлашуви ва ташкилий тузилмалари ўртасидаги фарқлардир. 483 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may www.e-itt.uz Лизунов, Метелев ва Соловьевларнинг (2012) фикрича, ҳозирги вақтда тармоқларни кластерлаштириш ва уни ривожлантиришнинг мақсади сифатида маълум ташкилий шароитлар яратиб рақобатбардошликни таъминлашни кўрсатишимиз мумкин. Бунда ҳудудий ривожланишни тезлаштирадиган восита сифатида энг яхши стратегияларни қўллаш кўрилмоқда. Кластерларни ташкил этишдан мақсад – ишлаб чиқаришни комплекслаштириш, у билан ягона технологик занжирда бўлган инфратузилмалар (таълим, консальтинг, сертификатлаштириш ва ҳ.к) ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат (Кодирова, 2023). Турли даражадаги бошқарув идоралари хорижда қилинган ишларга таяниб кластерлаштиришда “энг яхши амалиёт”лар тажрибасидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун, кластер сиёсатини ишлаб чиқувчилар олдидаги ўткир муаммо – “энг яхши амалиётлар” дилеммасидир, чунки кластерни ривожланишида маълум бир ҳолатда самарали эканлигини кўрсатган чора-тадбирлар, бошқа ҳолатда самарасиз бўлиши мумкин. Бундан ма

Доказательный фрагмент

«The article discusses one of the key areas of economic reform, the theoretical analysis of the clustering process, the main problems arising in the implementation of the cluster approach, and in part, the foreign expe…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses one of the key areas of economic reform, the theoretical analysis of the clustering process, the main problems arising in the implementation of the cluster approach, and in part, the foreign expe… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
clustering, integration, “best practices, value added, “энг яхши амалиётлар”, кластерлаштириш, қўшимча қиймат, интеграция, «лучшие практики», кластеризация, добавленная стоимость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники