К содержанию
РецензированоRU2026

A study of the art of classical rhyme

Ҩамроева Орзигул Жалоловна

in Library · 2026

Аннотация

«Бадойи ус-санойи» Атуллы Хуссейни – один из важнейших трактатов по теоретическим основам классической поэзии. Брошюра дает глубокий анализ искусства. Статья исследует искусство классической рифмы в брошюре. Ключевые слова: поэтика, брошюра, наука Сегона (Троица наук), вес сна, рифма, виды рифмы A STUDY OF THE ART OF CLASSICAL RHYME Annotation: Atoullah Husseini's Badoyi us-sanoyi is one of the most important treatises on the theoretical foundations of classical poetry. The pamphlet provides an in-depth analysis of the arts. The article explores the art of classical rhyme in the pamphlet. Key words: poetry, brochure, “ilmi segona” (the trio of sciences), aruz, rhyme, the types of rhyme Мумтоз поэтиканинг таркибий җисмларидан бадойиъ ус-санойиъ араб фасоҳатида нутҗ гўзалликларини ифода җилиш маҗсади билан махсус илм сифатида юзага келди. Балоғат фанларининг иккинчи наъви сифатида шаклланган бу илм кейинчалик мумтоз поэтиканинг муҳим таркибий җисмларидан бири сифатида шаклланди. Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг таъкидлашича, балоғат фанларининг биринчи навъи зотий гўзалликлардир, яъни бу гўзаллик табиий ҳуснга монанд, бу илмлар маоний илми ва иккинчиси баѐн илмидир. Бадиъ илми бу икки илмга тобе илм бўлиб, ажам шоирлари ташбиҳ, истиора, киноя каби машҳур ва кўп учрайдиган зотий гўзалликлар билан оразий гўзалликларни ўзаро җўшган ҳолда бу илмни шакллантиришган. Балоғат фанлари ва кейинчалик мумтоз поэтиканинг муҳим таркибий җисмига айланган бадиий санъатларга бағишланган рисолалар араб ва форс адабиѐтида яратила бошланди. Араб мумтоз поэтикасида Абдуллоҳ ибн Муътаззнинг ―‖Китоб ул-бадиъ‖, Наср бинни Ҳасаннинг ―Маҳосин ул-калом‖, Җудама ибн Жаъфарнинг ―‖Наҗд уш-шеър‖, Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг ―Мафотиҳ ул- улум‖, Юсуф Саккокийнинг ―Мифтоҳ ул-улум‖, Абдул Җаҳир Журжонийнинг ―Китоби асрор ул-балоға‖, форс тилида яратилган Умур Родиѐнийнинг ―Таржимон ул-балоға‖, Рашидиддин Вотвотнинг ―Ҳадойиҗ ус-сеҳр‖, Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг ―Бадойиъ ус-санойиъ‖, туркий тилда яратилган Аҳмад Тарзийнинг ―Фунун ул-балоға‖ асарларида илми бадеъ етарлича тадҗиҗ этилган.Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг ―Бадойиъ ус-санойиъ‖ асари бу илмнинг тадҗиҗига бағишланган муҳим рисолалардан биридир. Форс тилида яратилган ушбу рисолада бадиий санъатлар лафзий, маъновий, ва маъно ва лафзга бирдек хизмат җиладиган бадиий санъатлар каби турларга ажратилган ҳолда тадҗиҗ җилинган.Муаллиф рисолани яратиш чоғида ўзигача яратилган бадиий санъатларга оид рисолаларни бирма-бир ўрганиб, таҳлил җилиб чиҗҗан, бадиий санъатларни изоҳлаш чоғида уларга мурожаат җилган.Бадиий санъатларга оид 123 маълумотларни ―Мифтоҳ ул улум‖, ―Ҳадойиҗ ус-сеҳр‖, ―Тибѐн ул-баѐн‖ каби поэтикага илмига бағишланган асарлардаги маълумотлар билан таҗҗослаган ҳолда муносабат билдиради. Асар сўзбошисида муаллиф Яратгандан мадад сўраган ҳолда, агар карам соҳиби карам айласа, ―Такмилу-с-синоъа‖ китоби ѐзилишини ва унда шеърнинг жами фунуни муфассалу мукаммал баѐн этилишини аѐн җилиб, илми бадеъга оид мукаммал китоб яратишни ният җилганини келтирилади. Асарнинг бошланғич җисмида аруз вазни, зиҳофлар, баҳрлар борасида кичик тадҗиҗот келтирилиб, бадиий санъатлар таҳлилига ўтилади. ―Бадойиъ ус-санойиъ‖ асарида ―Лафзий гўзалликлар ўшул ҳукмдағи ва хат сувратиға тааллуҗлуғ гўзалликлар баѐнида‖, ―Маънавий гўзалликлар баѐнида‖, ―Маънавий гўзалликларнинг иккинчи навъи‖, ―Араб фусаҳоси калом гўзалликларидин ҳисобламаған ном җўймаған ва ажам шуароси ул жумладин ҳисоблаған нималар баѐнида‖, ―Лафзию маънавий гўзалликлар, яъни ул санъатлар баѐнидаким сўзда аларнинг йиғиндиси ҳуснға боис бўлур, гарчи ҳусндорлиҗ бу икковининг бирида иккинчисиға нисбатан кўпроҗ бўлса ҳам‖, ―Мазкур умумий айблар зикринда‖, ―Маъноға таҗалғуси айблар‖, ―Шуаро орасинда амалда бўлған баѐнға муҳтож бўлған баъзи алфоз баѐнида‖ сарлавҳалар остида бадиий санъатлар таҳлил җилинган. Шарҗ мумтоз поэтикаси 3 таркибий җисм: илми аруз, илми җофия ва илми бадеъни ўз ичига олади. Бу уч илм мумтоз поэтиканинг муҳим илмларидан бўлиб, ўзаро бир-бирига боғлиҗ. Хусусан, җофиянинг вазний турлари аруз илми билан, мумтоз җофияга асосланадиган бадиий санъатлар бевосита илми җофия билан боғлиҗ. ―Бадойиъ ус-санойиъ‖ илми бадеъга бағишланган рисола бўлса-да, унда җофия илми билан боғлиҗ, җофиянинг назарий асосларига таянадиган бадиий санъатлар таснифи анчагина. Асар лафзий санъатлар таснифи билан бошланади. Бадиий санъатларга оид деярли барча рисолаларда уларнинг таснифи тарсиъ санъати билан бошланади. Маълумки, тарсиъ байт мисраларидаги барча сўзларнинг ўзаро җофия ва вазн жиҳатидан мос тушишига асосланган санъатдир. Баъзи араб олимлари бу санъатни сажънинг тури сифатида баҳолашади ва уни тажнисли тарсиъ санъатининг баѐнида келтиришади. Атоуллоҳ Ҳусайний бошҗа форс тилида яратилган рисолалар сингари тарсиъ санъатини ибтидо санъат сифатида асарнинг бошланғичида келтиради. Зи рўяш мунфаъили гулҳо, фитода бўстон дарҳам, Ба кўяш муттасили дилҳо кушода, дўстон ҳуррам. Эътибор берилса, мисралардаги ҳар бир сўз ўзаро җофиядош. Тарсиъ санъатида җофиянинг ҳар доим ҳам тўла мос тушма

Доказательный фрагмент

««Бадойи ус-санойи» Атуллы Хуссейни – один из важнейших трактатов по теоретическим основам классической поэзии.»

Образец извлечения

Демо-превью

«Бадойи ус-санойи» Атуллы Хуссейни – один из важнейших трактатов по теоретическим основам классической поэзии. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
poetry, brochure, “ilmi segona” (the trio of sciences), aruz, rhyme, olmosh turlari, поэтика, брошюра, olmosh, the types of rhyme, рифма, наука Сегона (Троица наук), вес сна, risola, poetika, uyquning og'irligi, виды рифмы, Segon ilmi (Ilmlar uchligi)
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники