in LibraryПРЕПАРАТОВ ДЛЯ ПРОВЕДЕНИЯ ПРОТИВОБРУЦЕЛЛЁЗНЫХ МЕРОПРИЯТИЙ2019
Прилив живого веса снегурочки относящийся к саду
Р.У. Турганбаев · А. Избосарова (университети Нукус филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор)
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 7 · 65-71 · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада турли рангдаги катта ёшдаги қоракўл қўйларининг тирик вазни кӯрсаткичларининг йил фаслига боғликлиги ва мавсумий ӯзгаришлар хусусиятлари келтирилган. Калит сўзлар: қоракўл қўйлари, йил фасллари, тирик вазни, ӯзгариш кӯрсаткичлари. Аннотация: В данной статье приводится показатели живой массы взрослых каракульских овец разных окрасок в зависимости от сезона года и особенности его изменения. Ключевое слова: каракульские овцы, год сезона, живая масса, показатели изменение. Annotation: This article provides indicators of the live weight of adult Karakul sheep of different colors, depending on the season of the year and the peculiarities of its change. Key words: karakul sheep, year of the season, live weight, indicators of change. Кириш. Бугунги кунда Қоракўл қўй зоти дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида урчитиб,600 ортиқ турли маҳсулдорлик йўналишидаги қўй зотларининг умумий бош сони 1,25 млрд.ни ташкил этади. Дунё миқёсида қоракўлчилик соҳасида сут маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли қоракўлчилик ривожланган ҳорижий мамлакатларда аҳолининг қоракўлчилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, айниқса сут маҳсулотларнинг миқдори ва сифати ҳамда селекцион-технологик жараёнларни модернизациялаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Натижада қоракўл қўйларнинг ирсий хусусиятларидан фойдаланиб маҳсулотларни сифат жиҳатдан яхшилаш ва миқдор жиҳатдан кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарф харажатларни камайтиришга эришилмоқда. 196 Қоракўл қўйларининг турли ранглар кесимида тирик вазни муҳим белгилари бўйича ҳайвонларни танлаш ва саралашнинг самарали усулларини такомиллаштириш ва ҳудуднинг кескин иқлим шароитига чидамли авлодлар етиштириш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Шундан келиб чиққан ҳолда танланган мавзу долзарб ҳисобланади. [2.С.164], [3.С.65-71] Маълумотларида қоракўл қўйларнинг ирсий хусусиятларидан фойдаланиб маҳсулотларни сифат жиҳатдан яхшилаш ва миқдор жиҳатдан кўпайтириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарф харажатларни камайтиришга эришилмоқда. Қоракўл қўйларининг турли ранглар кесимида сут маҳсулдорлигига хос бўлган муҳим белгилари бўйича ҳайвонларни танлаш ва саралашнинг самарали усулларини такомиллаштириш ва ҳудуднинг кескин иқлим шароитига чидамли авлодлар етиштириш бугунги куннинг асосий вазифасидир. Тажриба жойи ва услубияти. Тадқиқотлар Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий қизил-қум худудлари бўлган Қораўзак туманининг қоракўлчиликка ихтисослашган “Нуртилек-қораозек” фермер хўжалигида ишлаб чиқилган схема асосида ўтказилди. (тадқиқот схемаси). Тажриба давомида “Нуртилек-қораозек” фермер хўжалигига тегишли ҳар- хил яйловлардан фойдаланинди. Тажриба қоракўл қўйлари ҳар-хил рангдаги қўйлар бўлиб, уларнинг тирик вазни йил мавсуми бӯйича ӯрганилди. Қоракўл қўзиларининг тирик вазни янги туғилган пайтида лаборотория тарозисида, ёши каттаргандан сўнг платформали электрон тарозида ўлчаш йўли билан аниқланди. Тажриба давомида олинган маьлумотларнинг барчаси [1.С.7-45] биометрик усулда қайта ишланди ва жадвал, диаграмма тариқасида келтирилди. Қораўзак тумани ҳудуди иқлими. Амударёнинг ўнг соҳилида, паст- баланд текисликда (гектар сатхидан 60–78м) жойлашган. Шимоли-шарқий ва шимолий қисми Қизилқум чўли билан чегарадош. Шимолдан Тахтакўпир тумани билан, ғарбдан Чимбой туманлари билан жанубдан Элликальа туманлари билан билан чегарадош. Денгиз сатҳидан баландлиги 60-78 метрни ташкил этади. Туман маркази -Қораўзак шаҳри. Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шахридан 110 км масофада жойлашган. Ииқлими кескин континентал. Январнинг ўртача ҳарорати -5,8°С, энг паст ҳарорат -28°С, -35°С, июл ойининг ўртача ҳарорати 28,2°С, энг юқори ҳарорати 44°-48°С. Йиллик ёғин миқдори ўртача 100 мм ни ташкил этади. Тупроқлари шўрхок, қумлоқ, бўз тупроқлардан иборат. Асосий қисм. Қоракўл қўйларининг тирик вазни, уларнинг маьлум даражада соғломлигини, маҳсулдорлигини, конституционал мустаҳкамлигини белгиловчи муҳим омилларнинг бири ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар қоракўл қўйларида йил фаслларига ва уларнинг физиологик ҳолатига қараб ўзгариб туриши кўпчилик олимлар томонидан ўрганилан. Қоракўл қўйларининг тирик вазнини имкон даражада бир маромда сақлаш, уларнинг маҳсулдорлик, ҳаётчанлик, олинадиган авлодларнинг яхши ўсиши ва ривожланишини таъминлайди [4.С.9-12]. Шундан келиб чиққан ҳолда қўйларни етарли даражадаги тирик вазнда сақлашга асосий эътибор қаратилади. 197 Тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнида турли рангдаги қоракўл қўйларининг тирик вазн кўрсаткичларини ўрганиш борасидаги тадқиқотлар олиб борилди. Шуни таъкидлаш лозимки, қизил-қум шароитида чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар танқислиги ва яйлов ўсимликлар ҳосилдорлиги камлигини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси шароитида айниқса қиш ва баҳор мавсумларида қўшимча озиқлантиришни тақоза қилади. Чунки бу даврда қоракўл қўйлари учун талаб қилинадиган озуқа тўйимлилиги етишмаслиги кузатилади. Бундай даврда ҳар-бир бош учун ўртача 200-250 грамм концентрат озуқа ва 0,5 озуқа бирлигига сифа
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада турли рангдаги катта ёшдаги қоракўл қўйларининг тирик вазни кӯрсаткичларининг йил фаслига боғликлиги ва мавсумий ӯзгаришлар хусусиятлари келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада турли рангдаги катта ёшдаги қоракўл қўйларининг тирик вазни кӯрсаткичларининг йил фаслига боғликлиги ва мавсумий ӯзгаришлар хусусиятлари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- karakul sheep, year of the season, live weight, indicators of change, каракульские овцы, показатели изменение, ӯзгариш кӯрсаткичлари, год сезона, живая масса, қоракўл қўйлари, йил фасллари, тирик вазни
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025