К содержанию
РецензированоRU2022

УЗУМНИНГ КИШМИШБОП НАВЛАРИНИ АССИМИЛЯЦИОН ЮЗАСИГА МИНЕРАЛ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ МЕЙЁРЛАРИГА ТАЪСИРИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · К.С. Султонов (in-academy.uz/index.php/yo) · И.С. Жўлбеков. (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2022

Аннотация

Ушбу мақолада узумнинг кишмишбоп навларига минерал моддаларни қўллаш меёрларининг узум туплари ассимляцион юзасига таъсири ўрганилганда минерал моддалар бир новдадаги баргларнинг ўртача сони, бир тупдаги баргларнинг ўртача сони, баргларнинг ўртача майдони, тупларнинг ассимиляцион юзаси ижобий ўзгаришида катта аҳамиятга эга эканлиги, шу ўринда кишмишбоп навларга минерал моддаларни қўллашнинг меёрлари цитогумат 175 мг/л, цитогумат 200 мг/л ва цитогумат 225 мг/л нисбатларда ишлов берилди ҳамда натижалар кўриб чиқилди. Минерал модда (цитогумат) нинг қўллаш меёри ошиб бориши билан узум туплари ассимляцион юзаси барча навларда ошиши кузатилди, бу эса етиштирилган маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ошиши ва сифатини яхшиланишига олиб келади. Калит сўзлар: Минерал модда, цитогумат, ассимляцион юзаси, кишмишбоп, вариант, фотосинтез, неорганик бирикмалар, органик бирикмалар, физиологик жараён, кислота, қанд. Kirish. Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда узумнинг кишмишбоп ва шаропбоп навларида токнинг ер ток усулида етиштириш орқали узум ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва муайян натижаларга эришилган. Бироқ, узумнинг кишмишбоп навларини етиштиришда минерал моддаларнинг узум ҳосилдорлиги ва сифатига таʼсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 30-мақсадида «қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баробарга ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш» ҳамда туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга, жумладан боғдорчиликка 46 та, узумчиликка 48 та туманни ихтисослаштириш, ушбу туманларда плантатсияли усулда 25 минг гектар мевали боғ, 50 минг гектар узумзор экилишини таʼминлаш муҳим вазифа қилиб белгиланган. Бу борада узумнинг кишмишбоп навларини истоқболли ўстириш усулларини танлаш, узумнинг кишмишбоп навларига минерал моддаларни қўллаш усуллари, узум туплари ассимляцион юзасига таъсири ва меёрларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифа ҳисобланади. Олиб борилган тажрибанинг иккинчи усулида узумнинг кишмишбоп навларига минерал моддаларнинг қўллашнинг туп ассимляцион юзасига таъсири ўрганилганда қуйидига натижага эришилди. Узумнинг кишмиш черный навида сув билан ишлов берилган назорат вариантда бир новдадаги баргларнинг ўртача сони 13,4 дона, бир 39 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo тупдаги баргларнинг ўртача сони 552,0 дона, баргларнинг ўртача майдони 182 см2, тупнинг ассимляцион юзаси 10,4 м2 бўлиши қайт этилди. Назорат вариантга нисбатан Цитогумат 175 мг/л, 200 мг/л ҳамда 225 мг/л қўлланилганда тупнинг ассимиляцион юзаси қуйидагича ўзгариш 11,1 м2, 11,9 м2 ҳамда 12,9 м2 бўлиши қайт этилди. Узумнинг Кишмиш белый овалный навида сув билан ишлов берилган назорат вариантда бир новдадаги баргларнинг ўртача сони 13,7 дона, бир тупдаги баргларнинг ўртача сони 485,0 дона, баргларнинг ўртача майдони 126,5 см2, тупнинг ассимляцион юзаси 6,2 м2 бўлиши қайт этилди. Цитогумат 175 мг/л қўлланилганда бир новдадаги баргларнинг ўртача сони назорат вариантдан 0,4 дона, бир тупдаги баргларнинг ўртача сони 9,0 дона, баргларнинг ўртача майдони 8,5 см2 ва тупнинг ассиммляцион юзаси 0,9 м2 юқори бўлди. Минерал моддаларни цитогумат 200 мг/л қўлланилганда назорат вариантга нисбатан бир новдадаги баргларнинг ўртача сони 10,0 дона, бир тупдаги баргларнинг ўртача сони 37,0 дона, баргларнинг ўртача майдони 18,7 см2 ва тупнинг ассиммляцион юзаси 1,3 м2 юқори бўлиши қайт этилди. Цитогумат 225 мг/л қўлланилганда назорат вариантдан тупнинг ассиммляцион юзаси 3,3 м2 юқори бўлиши қайт этилди. Ер ток усулида узумнинг кишмишбоп навларга минерал моддаларнинг қўллашнинг тупларининг ассимиляцион юзасига таъсири (2021-2023 йй.). № Вариа нтлар и р н о в д а д а г и б а р г л а р н и н г ў р т а ч а с о н и, д о н а Б и р т у п д а г и б а р г л а р н и н г ў р т а ч а с о н и, д о н а Б а р г л а р н и н г ў р т а ч а м а й д о н и, с м 2 Т у п л а р н и н г с с и м и л я ц и о н ю з а с и, м 2 Б а Кишмиш черный 1 Сув билан ишлов берилган (назорат) 13,4 552,0 182,0 10,4 2 Цитогумат 175 мг/л 13,7 571,0 193,0 11,1 3 Цитогумат 200 мг/л 14,2 592,0 202,0 11,9 Цитогумат 225 мг/л 15,2 595,0 202,0 12,9 Кишмиш белый овалный 1 Сув билан ишлов берилган (назорат) 13,3 485,0 126,5 6,2 2 Цитогумат 175 мг/л 13,7 494,0 135,0 6,6 3 Цитогумат 200 мг/л 14,3 522,0 145,2 7,5 Цитогумат 225 мг/л 16,3 522,0 145,2 9,5 Кишмиш Согдиана 1 Сув билан ишлов берилган (назорат) 16,2 506,0 180,0 9,1 2 Цитогумат 175 мг/л 16,3 518,0 196,0 10,1 3 Цитогумат 200 мг/л 16,8 543,0 213,0 11,5 Цитогумат 225 мг/л 17,3 546,0 219,0 12,5 Кишмиш розовый 1 Сув билан ишлов берилган (назорат) 16,5 411,0 208,0 8,5 2 Цитогумат 175 мг/л 17,2 423,0 215,0 9,1 3 Цитогумат 200 мг/л 17,6 436,0 223,0 9,7 Цитогумат 225 мг/л 18,6 439,0 229,0 10,2 40 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI i

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада узумнинг кишмишбоп навларига минерал моддаларни қўллаш меёрларининг узум туплари ассимляцион юзасига таъсири ўрганилганда минерал моддалар бир новдадаги баргларнинг ўртача сони, бир тупдаги баргларнинг ў…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада узумнинг кишмишбоп навларига минерал моддаларни қўллаш меёрларининг узум туплари ассимляцион юзасига таъсири ўрганилганда минерал моддалар бир новдадаги баргларнинг ўртача сони, бир тупдаги баргларнинг ў… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Минерал модда, цитогумат, ассимляцион юзаси, кишмишбоп, физиологик жараён, фотосинтез, қанд., неорганик бирикмалар, вариант, органик бирикмалар, кислота
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники