Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРУРАТИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Абдуразаков Абдувосит Абдулхаевич (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 1999
Аннотация
Ушбу илмий тезисда мамлакатимизда гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларга қарши кураш борасида олиб борилаётган ижтимоий-ҳуқуқий сиёсатнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан фикр- мулоҳазалар юритилган. Калит сўзлар: қонунга хилоф равишда муомала қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситаларининг аналоги, наркологик касаллик. Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли, 2020 йил 27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сон (2021 йил 28 январдан кучга кирган) қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 12-сон қарори асосида амалга оширилмоқда. Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашнинг айрим жиҳатларини турли даврларда илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари кенг миқёсда очиб беришган. Масалан, хорижлик муаллифлар ичидан Л.Н. Анисимов, М.М.Бабаев, А.А. Габиани, А.И. Долгова, С.В. Дяков, И.Н. Кечеров, М.А.Селиванов каби олимларнинг илмий ишлари ушбу муаммони криминологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган. Марказий Осиё минтақасида Л.Л.Николаев, К.Р. Абдурасулова, М.А.Абдухолиқов, Г.А.Аҳмедов, М.М.Қодиров, М.Б.Палванов, Ю.С. Пўлатов, Х.Тожибоев, Б.А.Умарова, М.К. Уразалиев, М.К. Утениязов ва бошқа муаллифларнинг илмий ишлари ушбу муаммони ўрганишга қаратилган. Афсуски, бугунги кун ҳақиқати шундан иборатки, мазкур ишланмалар замон талабларидан бироз ортда қолиб, мавжуд таҳдидлар ва чақириқларга муносиб жавоб бериш учун янги илмий ўрганишлар тақозо этилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) томонидан эълон қилинган сўнгги Жаҳон Наркотиклар ҳисоботига кўра, 2020 йилда дунё бўйлаб тахминан 270 миллион киши гиёҳванд моддаларни (каннабис, опий) истеъмол қилган, бу жаҳон аҳолисининг 5,2% ташкил этади[1]. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тенденциялари бўйича худди шу ҳисоботда "2020 йилда наша (каннабис) дунёдаги энг кўп истеъмол қилинадиган психоактив моддадир ва ҳисоб-китобларга кўра, уни бутун дунё бўйлаб 209 миллион киши истеъмол қилади. Бироқ, опиоидлар инсонлар соғлиги учун энг катта хавф туғдиришда давом этмоқда, сўнгги ўн йил ичида опиоидлар дозаси ошганлиги ўлим ҳолатлари, 46 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo гиёхвандликдан юз берган ўлим ҳолатларининг 3/2 қисмини ташкил этмоқда, эркаклар орасида 63 фоизга нисбатан аёллар ўртасида 92 фоизга ошган...[1] Қолаверса, 15-64 ёшдаги аҳоли ўртасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш Шарқий Европада (1,26 фоиз) ҳамда Марказий Осиё ва Кавказда (0,63 фоиз) энг юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткичлар жаҳон ўртача кўрсаткичидан мос равишда 5,5 ва 2,8 баравар юқори[2]. Диққатни тортадиган яна бир муаммо шундаки, БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича қўмитасининг деярли ҳар бир сессиясида унинг экспертлари жаҳон наркобизнесининг асосий хусусиятларидан бири сифатида уюшган жиноятчилик томонидан давлат амалдорларининг маълум бир тоифаси кенг тарқалган коррупция домига тортишини қатъий қайд этиб келади. Шу билан бирга, таҳлилчилар бир қарашда парадоксал кўринадиган қонуниятни ҳам кўрсатиб ўтишади: гиёҳванд моддаларнинг трансмиллий қонунга хилоф тарқатиш бизнеси бўлмаса, дунёнинг бир қатор мамлакатлари иқтисодиёти чуқур таназзулга юз тутади. Бунга эса мафия, картеллар, триадалар ва бошқа турдаги жиноий корпорациялар ушбу мамлакатларнинг ҳукмрон тузилмалари томонидан қўллаб-қувватланиши, коррупциявий жиноий даромадлар оқими сабабчи бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4551-сон қарорида айтилишича: “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ салбий оқибатларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантиришни талаб этмоқда”[3]. Жамиятдаги ана шундай салбий ҳодисалардан бири гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ жиноятлар муаммоси бўлиб қолмоқда, бунда гиёҳвандлик ва жиноятчилик ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги ҳақида шак-шубхасиз гапириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида сўзлаган нутқида устувор муаммолар қаторида, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳақида гапириб халқаро ҳамжамият эътиборини тортган, ушбу иллатга қарши курашда кенг кўламли ҳамкорликка чақирган эди.[4] Г
Доказательный фрагмент
«Ушбу илмий тезисда мамлакатимизда гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларга қарши кураш борасида олиб борилаётган ижтимоий-ҳуқуқий сиёсатнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан фикр- мулоҳазалар юрит…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу илмий тезисда мамлакатимизда гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларга қарши кураш борасида олиб борилаётган ижтимоий-ҳуқуқий сиёсатнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан фикр- мулоҳазалар юрит… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- қонунга хилоф равишда муомала қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситаларининг аналоги, наркологик касаллик.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026