Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲАРБИЙ ИНСОНЛАРНИНГ СТОМАТОЛОГИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА УЛАРДА ДАВО-ПРОФИЛАКТИК ЧОРАЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ДАВО-ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (in-academy.uz/index.php/si) · Хамраева Раъно Рахматилоевна (in-academy.uz/index.php/si)
Молодые ученые · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ҳарбийларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ҳамда парадонтитларни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қатор илмий натижалар олинган, жумладан, замонавий жамиятда ҳар қандай касалликнинг аҳамияти ушбу касалликнинг аҳоли орасида тарқалиши, оғирлик даражаси ва натижаларнинг жиддийлиги, бемор ва унинг оиласининг ёки умуман жамиятнинг иқтисодий йўқотишлари билан аниқланганлиги келтирилган. Калит сўзлар: пародонт тўқималар, коллагеназ, эластаз, фибринолизин, хондроитинсулфатаз, микроциркуляция, одонтоген ўчоқ. Жаҳон миқёсида ҳарбийларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари, шу жумладан парадонтитларни даволашни такомиллаштиришга қаратилган илмий- тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда замонавий стоматологияда оғиз бўшлиғи касалликлари билан боғлиқ вирусли яллиғланиш касалликлари симптомларининг ўзига хос кечиши клиник-функционал хусусиятларини аниқлаш, комплекс даволаш жараёнида стоматологик ва физиотерапевтик чоралар ўрнини баҳолаш, беморларнинг соматик ҳолатини эътиборга олувчи комплекс босқичма- босқич ёндашув режасини ишлаб чиқиш, ҳарбийларда оғиз бўшлиғи аъзоларининг иш фаолияти бузилишига асосланган даволаш-профилактика усулларини таклиф этиш; даволаш самарадорлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Ҳарбийларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ҳамда парадонтитларни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қатор илмий натижалар олинган, жумладан, “замонавий жамиятда ҳар қандай касалликнинг аҳамияти ушбу касалликнинг аҳоли орасида тарқалиши, оғирлик даражаси ва натижаларнинг жиддийлиги, бемор ва унинг оиласининг ёки умуман жамиятнинг иқтисодий йўқотишлари билан аниқланади”. Оғиз бўшлиғи касалликлари билан зарарланганда беморлар орасида ўз вақтида ташҳис қўйиш ва даволаш даражаси пастлигича қолмоқда. Бу тизимли диагностика қилиш мавжуд усулларининг ҳар бири организм тўқимасининг тузилиши ёки функцияси кўрсаткичини аниқлашга қаратилган. Шуни ёдда тутиш керакки, клиник амалиётда беморларни текшириш нисбатан камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Иммуноген хусусияти лиофил қуритишда формалинлангандагига қараганда қўпроқ пасаяди. В. И. Савельевнинг маълумотига қараганда, ҳаттоки формалиннинг энг кучсиз эритмаларида консервация ўтказилганда ҳам, тўқималар ҳаётийлигининг йўқолиши кузатилади. М. Н. Назаренко формалинланган трансплантатларнинг организмга ўрнашиш жараёни катта ёшдаги беморларда секин кечишини динамикада кузатган. Н. И. Локтев нинг маълумотларига қараганда, ғовакли аутосуяк ишлатилганда суяк ҳосил бўлишини 100% деб олсак, у ҳолда формалинланган аллосуякда суяк ҳосил бўлиши 68,7%ни, оқсилсизлантирилган ва ёғсизлантирилган суяк трансплантатини 57 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si қўллаганда эса, у атиги 45,3% ни ташкил қилади. Юқорида келтирилган далиллар бундай трансплантатларни пародонт касалликларини хирургик даволаш усулларида қўллаш самарасиз эканлигини кўрсатади. Деминерализацияланган суяк трансплантати кучли остеоиндуктив хусусиятга эга бўлганлиги сабабли, суяк тўқимаси нуқсонларининг бошқа аллосуякларга нисбатан тезроқ тикланишида намоён бўлади. Деминерализацияланган аллосуяк таркибига кирадиган ва остеогенезни бошқариб турадиган морфогенетик суяк протеини скелетнинг ўсиш омили билан биргаликда янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишини ва уларнинг сонини бошқариб туради. Бу эса деминерализацияланган суяк трансплантатининг остеоген хусусияти музлатилган ва формалинланган аллосуякка нисбатан устунлигини кўрсатади. Бундан ташқари, трансплантатга антибиотиклар ва ферментларнинг қўшилиш имконияти борлиги унинг инфекцияга турғунлигини ошириб, бундай транслантатни яллиғланган тўқималарда ишлатиш имкониятини яратади. Аммо у ёки бу даражада ривожланган иммуногенлик хусусияти бундай трансплантатларга хос бўлган умумий камчилик ҳисобланади. Баъзи ҳолатларда бунинг натижасида трансплантат атрофидаги тўқималарда яллиғланиш аломатлари ҳам кузатилиши мумкин. Брефосуяк. Брефосуяк одам эмбрионининг суяк тўқимаси асосидаги трансплантат ҳисобланиб, у эмбрион-донор ва реципиент тўқималари орасидаги иммунологик зиддият хавфини максимал даражада камайтириб, бошқа турдаги трансплантатларни қўллашга нисбатан модда алмашинуви жараёнини тезроқ фаоллаштиради. Эмбриопласт репаратив остеогенезнинг фаол рағбатлантирувчиси, яъни стимулятори ҳисобланиб, паст даражадаги иммуногенлик хусусиятига эга. Аммо баъзи бир олимлар клиник тажрибада эмбриопласт қўлланилишига қарши чиқадилар, чунки уларнинг фикрича, 3 ойлик ҳомиладорлик пайтида сифати етарлича бўлган суяк тўқимаси шаклланиб улгурмайди. Шу боисдан 5-7 ойлик ҳомиланинг суяк тўқимасидан олинган брефопластни ишлатиш тавсия этилади. Брефосуяк ва тоғай асосида ишлаб чиқилган трансплантацион материал «брефоостеопласт» номини олган. Бу материал пластиклик хусусияти борлиги билан фарқланиб, суяк тўқимасининг йўқотилган ҳажмини тўлиқ тўлдиришга ва репаратив регенерация жараёнини яхшилашга имконият
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ҳарбийларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ҳамда парадонтитларни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қатор илмий натижалар олинган, жумладан, замонавий жамиятда…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ҳарбийларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ҳамда парадонтитларни даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларда қатор илмий натижалар олинган, жумладан, замонавий жамиятда… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- пародонт тўқималар, коллагеназ, эластаз, фибринолизин, одонтоген ўчоқ., хондроитинсулфатаз, микроциркуляция
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024