К содержанию
РецензированоRU2026

КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ, АҲОЛИ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА МАДАНИЯТИ ДАРАЖАСИНИНГ КОРРУПЦИЯВИЙ МУҲИТГА ТАЪСИРИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Мелиев Худоёр Хуррамович (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Ушбу тезисда коррупциявий жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берга шарт-шароитлар, шунингдек оларнинг профилактик жиҳатлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган ва жамиятдаги коррупциявий муҳитга таъсир қилувчи омиллар хусусида фикр юритилган. Калит сўзлар: жиноятчилик сабабларин, ҳуқуқий онг, коррупция, ижтимоий институт, ҳуқуқий маданият. Коррупциявий жиноятчиликнинг сабаблари унинг жамиятда мавжуд бўлишини тақозо қиладиган, озиқлантирадиган, унинг кўпайишини таъминлайдиган воқеа, ҳодиса, жараёнлардир. Жиноятчиликнинг шароит ва сабаблари иқтисодий, ғоявий, социал, руҳий ҳодисалар ва ташкилий бошқарувчилик фаолиятидаги камчиликлар туфайли вужудга келадиган салбий социал ҳодисалар йиғиндисидан иборатдир[1]. Жиноятчиликнинг сабабларини ўрганиш диалектикадаги сабабиятлар назариясига асосланади. Диалектикадан бизга маълумки, борлиқдаги барча воқеа, ҳодиса ва жараёнлар бир-бири билан дунёвий боғлиқликдадир. Криминология фанида жиноятчилик сабабларини тушунтиришда дунёвий боғлиқликларнинг бир тури бўлган “детерминация”, яъни воқеалар, ҳолатлар ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни билдирувчи алоқа ҳақидаги назариядан фойдаланилади. Диалектик детерминизм табиат ва жамиятдаги ҳамма ҳодисаларнинг, шу жумладан, кишиларнинг ирода ва хулқларининг умумий объектив қонунияти борлиги ва улар бир-бирига боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақозо этишини эътироф этувчи назариядир. Арасту жиноятчиликнинг сабаблари қаторига қашшоқликни, жамиятнинг баъзи бир аъзоларига асоссиз имтиёзлар бериш ва баъзи кишиларнинг сиёсий ҳуқуқсизлигини, шунингдек, миллий зиддиятлар (аҳолининг турли қабилаларга бўлиниши)ни киритади. У кўп жиноятлар ортиқча бойликка интилишдан келиб чиқади, биринчи эҳтиёжлар учун предметларнинг етишмаслигидан эмас, туғма жиноятчи тўғрисидаги назарияни инкор этиб, қадрли ёки ахмоқ бўлиш кишининг ўзига боғлиқ[2], деб таъкидлайди. Кўрсатиб ўтилган сабаблар жиноятчиликнинг бир тури ҳисобланган коррупциявий жиноятчилик учун ҳам хос хусусиятдир. Коррупциявий жиноятчиликнинг сабаблари қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар учун хавфли бўлган, коррупциявий жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ва унинг табиатини белгилаб берувчи ижтимоий-салбий ҳодисалар ва жараёнлардир[3]. Қонунчилигимизга кўра жиноятнинг сабаблари бу жиноят содир этилишига олиб келган ижтимоий, руҳий ва моддий омиллар мажмуидир[4]. 118 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, коррупциянинг энг асосий Топ-5 та сабаби шакллантирилди. Респондентларнинг фикрига кўра, асосий сабабларга: иш ҳақи миқдорининг пастлиги (22%), мансабдор шахсларнинг даромадлари ва харажатлари устидан назоратнинг йўқлиги (15%), ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги (12%), давлат хизматчиларининг амалпарастлиги (11%), коррупция учун жазо муқаррар эмаслиги (10%). Сўров иштирокчиларининг атиги беш фоизи бу саволни менталитет билан боғлашган[5]. Биз томонимиздан ўтказилган анкета сўровида[6] “Сизнинг фикрингизча, коррупциянинг асосий сабаблари қайсилар?” деган саволга, респондентлар томонидан энг кўп белгиланган жавоблар: “паст иш ҳақи” (57%), “аҳоли маданиятининг пастлиги (25%), “коррупция фактлари учун жавобгарликнинг етарли эмаслиги” (25%), “суд тизимининг мукаммал эмаслиги” (21%), фуқаролик жамиятининг ривожланмаганлиги (18%) бўлди. Коррупция турли хил сабаб ва таъсирга эга бўлган, мураккаб ва кўп қиррали фавқулодда ҳодиса сифатида қаралиши керак, чунки у турфа хил контексларда жуда кўп шакллар ва функцияларни намоён этади. Масалан, шундай қилмиш нафақат қонунни, балки шахснинг, жамиятнинг яшаш тарзини ва ахлоқий нормаларини ҳам бузади[7]. Криминолог олимлар, хорижлик мутахассислар фикрига кўра коррупциянинг сабабларини: 1) сиёсий; 2) ижтимоий; 3) иқтисодий; ва 4) психологик турларга бўлиш мумкин. Коррупциянинг жиддий сиёсий сабабларига сиёсий ҳокимиятнинг умумий беқарорлиги, давлат арбобларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсий линиянинг етарлича ифодаланмаганлиги, қатъий эмаслиги киритилади. Коррупциянинг сиёсий сабабларининг мавжуд бўлиши қонунчилик устуворлиги ва бир хиллигига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг давлат ҳокимиятига ишончига, давлатда тенглик ва ижтимоий адолат принциплари амал қилишига, ижобий иқтисодий ривожланишга, демократик институтлар барқарорлиги ва жамиятнинг ахлоқий асосларига реал хавф пайдо қилади[8]. Коррупциявий жиноятларнинг статистикаси, динамикаси, ижтимоий сўров натижалари, олимларнинг фикрлари таҳлилидан келиб чиқиб, республикамизда мазкур турдаги жиноятларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг пастлиги; 2) айрим давлат хизматчилари молиявий таъминотининг етарли даражада эмаслиги; 3) давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолияти устидан етарлича жамоатчилик назорати мавжуд эмаслиги; 4) давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг лозим даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги; 5)

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезисда коррупциявий жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берга шарт-шароитлар, шунингдек оларнинг профилактик жиҳатлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган ва жамиятдаги коррупциявий муҳитга таъсир…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезисда коррупциявий жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берга шарт-шароитлар, шунингдек оларнинг профилактик жиҳатлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган ва жамиятдаги коррупциявий муҳитга таъсир… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жиноятчилик сабабларин, ҳуқуқий онг, коррупция, ижтимоий, ҳуқуқий маданият., ижтимоий институт
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники