К содержанию
РецензированоRU2026

ГРАДУАЛ ПАРАЛЛЕЛИЗМ – ЛИСОНИЙ МАЪНОЛАРНИ ФАРҚЛАШ УСУЛИ СИФАТИДА

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Ширинова Нилуфар Джаббаровна (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 1 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада лингвистик параллелизм ҳодисасининг турли лисоний аспектларда воқеланиши масаласига бағишланган қатор ишлардаги таҳлилларга таянган ҳолда бу ҳодисага оид муаммолар батафсил ёритилган. Калит сўзлар: лингвистик параллелизм, параллел муносабатлар, параллел қатор, лисоний усул Лингвистик параллелизм ҳодисасининг турли лисоний аспектларда воқеланиши масаласига бағишланган қатор ишлардаги таҳлилларга таянган ҳолда бу ҳодисага оид нафақат умумий ва фарқли хусусиятларни ажратиш имконига, балки эквивалентлик муносабатлари ва эквивалентлик тамойилини ҳам ўрганишга эришиш мумкин, яъни ўзаро параллел муносабатларга киришаётган исталган тил бирлиги муайян категория/маъно/вазифани реаллаштириш учун ўзаро муқобил/шерик/ҳамкор/ўринбосар мавқейида бўлади: ўзаро параллел қаторда турган бир лисоний усул ёки восита доминантлашса, иккинчи ёки кейинги усул/восита нейтраллашиши ҳақида хулоса қилиш мумкин. Бу каби ҳамкорлик тил иқтисодийлиги, ихчамлиги ва мақсадлилигини ҳам белгилайди, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам (қанчалик бой ва ранг-баранг восита, ресурс ва усулларга эга бўлишига қарамай) тил ўзининг асосий вазифаси – фаол, ўзаро шартланган ва мақсадли интерпретацияни амалга оширишга ҳаракат қилади. Энди бевосита градуал параллелизм ҳодисасига келадиган бўлсак, унда лингвистик градуонимияга хос бўлган: - даражаланиш қаторининг очиқлиги; - градуонимик қаторнинг нисбийлиги (ўзгарувчан, окказионал, темпорал, баъзан индивидуалллиги); - градуал занжирда доминанта (нейтрал бирлик)нинг мавжудлиги; - даражаланиш муносабатлари – бир белгининг кучайиши бошқа бир белги(хусусият)нинг пасайиши ҳисобига тузилиши (тескари алоқа); - градуонимик боғланишлар нафақат тилнинг юза сатҳ бирликлари, балки лисоний онг даражасида, тилнинг ички механизмига ҳам хослиги сингари ҳамда лисоний параллелизмга хос бўлган: - бир маъно/вазифа/мақсадни амалга оширишда бирдан ортиқ ҳамкор лисоний унсурларнинг иштирок этиши; - мазкур шакл, усул ва воситаларнинг сираси тугал (чекланган) характерга эмас, балки очиқ, чекланмаган ва прогрессив хусусиятга эгалиги; - муайян параллел бирлик(лар)нинг устуворлашиши/ фаоллашиши/фарқланиши/ажратилиши – бошқа бир (ёки бирдан ортиқ) восита/усулларнинг пасайиши/нейтраллашиши/ чекиниши (ўз ўрнини бўшатиши) эвазига содир бўлиши; 58 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo - лисоний параллелизм ўз моҳиятига кўра нафақат тилнинг юза сатҳ бирликларида, балки лисоний онг уячаларида мавжуд муносабатларнинг ифодаси бўлиб, коммуникант мақсадига кўра ва нутқ вазиятига кўра фаоллашиши каби кўплаб тамойилларнинг инъикосини кўрамиз [1]. Қуйида мана шу инъикосга дахлдор таҳлилларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Авваламбор, градуал параллелизмнинг ички (инпараллел) ва ташқи (интерпараллел) турларини ажратишни маъқул топдик. Уларнинг ҳар бирини тадқиқ этиш – нафақат лисоний даражаланиш (градуонимия) ҳодисасининг илмий моҳиятини чуқурроқ тушунишга, балки маълум маънода қариндош/бир тизимли ҳамда ноқариндош/турли тизимли тилларнинг ички ва ташқи имкониятларини ва умуман шу мақсадда иштирок этувчи умумлисоний, умумлингвистик тамойилларни ҳам далиллашга шароит яратади. Градуал инпараллелизм. Юқорида айтилганидек, лингвистик градуал параллелизмнинг бир тури – градуал инпараллелизм бўлиб, бир тил доирасидаги муайян лисоний маъно ва/ёки категорияни юзага чиқаришда бир неча усул ва воситаларнинг ўзаро, ички ҳамкорлигини назарда тутади. Ишда ўзбек тилидаги миқдорий белгини ифодалаш хусусиятлари шу турдаги параллелизмга мисол бўла олади: 1-жадвал Ўзбек тилида сон категориясини ифодалашда инпараллелизм Сўз туркуми Сон категорияси Бирлик Кўплик От китоб, инсон, хабар китоблар, оломон, ахборот Олмош мен, сен, у, бу, шу биз, сиз, улар, булар, шулар Феъл келаман, келасан, келади келамиз, келасиз(лар), келишади (келадилар) Бунда ўзбек тилида сон грамматик категориясини ифодалаш учун бирдан ортиқ усул ва воситаларнинг ўзаро инпараллел тарзда ишлатилиши градуонимик йўналишда ривожланишини кўриш мумкин. Масалан, сон маъносини ифодалашда “унумдорлик даражасига кўра фарқланиш” кузатилади: 1-расм. Ўзбек тилида сон маъносини ифодаловчи инпараллел бирликларнинг унумдорлик даражасига кўра градуонимик қатори унумдорлик даражасининг ошиши китоблар ↔ кўп китоб ↔ китоб-китоб ↔ китоб-дафтар ↔ кито-o-o-б унумдорлик даражасининг камайиши Бунда ўзбек тилида китоблар шакли услублараро (бадиий, сўзлашув, илмий, публицистик ва расмий-идоравий услублар) энг унумли ишлатиладиган грамматик шакл сифатида градуал параллел қаторнинг кучли аъзоси сифатида намоён бўлса, тилларда функционал чегараланиш (вазиятга кўра ишлатилиши, оғзаки нутқда реаллашиши)га, услубий ва прагматик жиҳатдан хосланганлик (кўпроқ сўзлашувга хослиги)ка эга бўлган кито-o-o-б шакли энг камунум шерик сифатида гавдаланади. Ўзаро параллел бирликларнинг кейинги тартибланиши кўп, анча, хийла, тўртта..., бир 59 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo неча... сингари аналитик воситаларнинг ишлатилиши; тилимизда нафақат сон, балки белги (сифат) интенс

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада лингвистик параллелизм ҳодисасининг турли лисоний аспектларда воқеланиши масаласига бағишланган қатор ишлардаги таҳлилларга таянган ҳолда бу ҳодисага оид муаммолар батафсил ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада лингвистик параллелизм ҳодисасининг турли лисоний аспектларда воқеланиши масаласига бағишланган қатор ишлардаги таҳлилларга таянган ҳолда бу ҳодисага оид муаммолар батафсил ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
лингвистик параллелизм, параллел муносабатлар, параллел қатор, лисоний усул
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники