Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ДУНЁ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Самижонов Азизбек Исмоилжон ўғли (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 2026
Аннотация
ушбу мақолада глобаллашув жараёнида дунё ижтимоий ривожланишнинг асосий хусусиятлари, миллий манфаатларнинг намоён бўлиши, зиддиятлар кўринишида тўқнашуви, миллий ва умуммиллий манфаатларнинг ўзаро муносабатлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: глобаллашув, миллий ва умуммиллий манфаатлар, киберхафсизлик, хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, таҳдид, кибер уруш. хозирги даврда глобаллашув жараёнлари ижобий жиҳатлари энг илғор, янги технологиялар асосида ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш, тезкор замонавий коммуникация ва алоқа воситалари тизимларининг ривожланиши, илмий, техник ҳамда одамлар ҳаёти учун зарур ахборотни йиғиш ва тақсимлаш, миллий маданиятларнинг бир бирига таъсир этиб, уларни мазмунан бойитишга, миллатлараро мулоқотни самарали ташкил этишга, миллий дастурларни халқаро мезонлар асосида амалга ошириш учун қулай шароит яратиб, бу борада чекланмаган имкониятларга йўл очмоқда. Булар, ўз навбатида, мамлакатларнинг ўзаро яқинлашувига, жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашуви жараёнларини фаоллашувига хизмат қилмоқда. Глобаллашувнинг салбий жиҳатлари эса, миллий маданиятлар ва қадриятларнинг емирилиши, инсонларнинг миллий идеалларини ўзгариши, ёшлар тарбияси билан боғлиқ салбий ҳолатларда, анъанавий жамиятларда яшаётган аҳоли ўртасида, хусусан кўп миллатли таркибга эга аҳоли ўртасида миллий, диний, ғоявий негизда қарама- қаршиликларни юзага келтириш орқали миллий хавфсизликка таҳдид сифатида сиёсий мақсадларни амалга ошириш шаклларида намоён бўлмоқда. Глобаллашувнинг дунё ижтимоий ривожланишнинг асосий хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлмоқда: инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган интеграция жараёнлари оқибатида давлатлараро боғлиқликни кучайиши; миллий муносабатларнинг бир томондан, универсаллашуви, иккинчи томондан эса, миллий идентификацияга интилиши; дунёнинг кўп қутбга бўлиниши оқибатида куч марказлари ўртасидаги нисбатни ўзгариши билан боғлиқ тенденцияларни кучайиши; хом ашё, ёқилғи, энергия ва сув ресурсларини чекланиши ва муқобил вариантларни излаш билан боғлиқ фундаментал ва амалий тадқиқотларни кўпайиши; миллий, минтақавий, дунёвий можаролар орасида боғлиқликни пайдо бўлиши; миллий, минтақавий, глобал хавфсизликка диний экстремизм, тажовузкор миллатчилик, этник муросасизлик, одам савдоси каби умумий таҳдидларнинг мавжудлиги; ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожланиши оқибатида дунёда ягона ахборот маконини шаклланиши ва ҳ.з. 103 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Ижтимоий ривожланишнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаш учун инсоният тамаддуни асосини ташкил этадиган маданият ва унинг бош ўзаги бўлган маънавий- ахлоқий қадриятларнинг тараққиётдаги ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш лозим. Афсуски, бу муҳим жабҳа кўп ҳолларда эътибордан четда қолади. Бошқача айтганда, маданият, маънавий-ахлоқий қадриятлар иқтисодий тараққиётнинг эътиборли қисми бўлса-да, лекин унга ортиқча юк сифатида ёндашилиб, катта хатога йўл қўйилади. Бу борада немис олими У. Бек “Ҳозирги дунёни, унинг инқироз ва олға силжишларини “маданий сиёсат”, “маданий капитал”, “маданий ўзига хослик”, “маданий гомогенлик”, этник, ирқий ва жинсий мансублик каби таянч сўзлар билан ифодаланадиган воқеаларнинг мазмунига эътибор қилмасдан, тушуниш мумкинлиги”[1] ҳақидаги фикр ҳамда қарашларни бемаънилик деб атайди. Бизнинг фикримизча, нафақат бемаънилик, балки миллий ва маданий хусусиятларнинг тўлалигича инкор этишдир. Бундай ёндашувлар дунёда кечаётган маданий ўзгаришлар жараёнига нисбатан ғайриилмий кайфиятларни пайдо бўлишига замин яратади. Фикримизча, глобаллашув инсоният ҳаётининг барча соҳаларида мавжуд фарқ ва тафовутларнинг йўқолиб, умумий мезонларнинг шаклланиши, яъни турфа хилликка эга дунёни бир хиллик кўринишига ўтказилиш жараёнидир. Бу жараён пировардида эса, бутун дунёни ягона марказдан бошқариш имконияти вужудга келади. Инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олган глобаллашув жараёнлари миллийлик билан боғлиқ муносабатларга таъсири аввало, турли миллатлар маданиятида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Маданият ва қадриятлар тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлиши тамаддуний ўзгаришларга олиб келади. “Тамаддун” (цивилизация) атамаси қўлланила бошлаган пайтдан бошлаб (илк бор “цивилизация” атамаси шотланд файласуфи ва тарихчиси А.Фергюсон томонидан муомилага киритилган), у ёввойилик ва ибтидоийликка зид бўлган маърифатли жамият ва идеал, аввало, маънавий-ахлоқий жамият идеали сифатида талқин этилиб,илм-фан, санъат, маданият, эркинлик ва адолат тараққийси билан боғланган. Ҳар қандай тамаддун маданият билан чамбарчас боғлиқ ва маданият ривожи, хусусан, маънавий-руҳий маданият ривожи учун муҳит яратади. Маданият, маънавий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳодиса сифатида, одамнинг, одамлараро муносабатларнинг инсонийлашуви даражасини белгилайди. Зеро, “агар маданий дунёни барпо этишда қадриятларнинг муайян тоифаси эътиборсиз қолдирилса, - деб ёзади Н. Чавчавадзе - маданият муқаррар кемтик бўлиб қолади, яъни моддий ашёвий кадриятлар эътиборсиз қолди
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада глобаллашув жараёнида дунё ижтимоий ривожланишнинг асосий хусусиятлари, миллий манфаатларнинг намоён бўлиши, зиддиятлар кўринишида тўқнашуви, миллий ва умуммиллий манфаатларнинг ўзаро муносабатлари таҳли…»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада глобаллашув жараёнида дунё ижтимоий ривожланишнинг асосий хусусиятлари, миллий манфаатларнинг намоён бўлиши, зиддиятлар кўринишида тўқнашуви, миллий ва умуммиллий манфаатларнинг ўзаро муносабатлари таҳли… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- глобаллашув, миллий ва умуммиллий манфаатлар, ахборот хавфсизлиги, киберхафсизлик, таҳдид, кибер уруш., хавфсизлик
Смежные источники
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025