К содержанию
РецензированоRU2019

БАНКЛАРИНИНГ ФОНД БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Бўриев Жамшид Парда ўғли (in-academy.uz/index.php/si)

Молодые ученые · 2019

Аннотация

Мақолада банклар ва фонд бозори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, банкларнинг инвестор сифатида фонд бозори иштирокчиси бўлиши, шунингдек, фонд бозорида капитал жалб қилиш ва рискларни бошқариш усуллари кўриб чиқилади. Банклар фаолиятининг фонд бозоридаги ўзига хос хусусиятлари ҳамда бу жараёндаги назарий ёндашувлар батафсил ўрганилади. Калит сўзлар: Банклар, фонд бозори, молиявий барқарорлик, капитал бозори, инвестициялар, рискларни бошқариш, ресурсларни диверсификация қилиш, банк иштироки. Давлат тижорат банкларига депозит воситасида маблағ жойлаштириш амалиёти ҳам мавжуд. Буни 2019 йил февраль ойида Лондон фонд биржасида 1 млрд. АҚШ долларига тенг суверен еврооблигацияларни муваффақиятли жойлаштирилган келиб тушган маблағлар миллий иқтисодиётга йўналтирилиши мисолида кўришимиз мумкин. Айнан давлат улуши кескин юқори бўлган банкларга халқаро облигациялардан келиб тушган маблағларнинг 89 фоиз қиисми жойлаштирилиши, айнан шу банклар узоқ муддатли ресурс базаси мустаҳкамланишига олиб келган. Лекин соғлом рақобат масаласида маълум натижага эришилган дея олмаймиз. Фикримизча суверен облигациялардан тушган маблағлар тўғридан-тўғри муҳим лойиҳаларга йўналтирилиши, давлат иштирокидаги тижорат банкларининг мустақил тарзда миллий ва халқаро фонд бозоридаги фаоллигига эришиш лозим. Шунингдек, тижорат банклари акцияларига эгалик қилиш, акцияларни сотиб олиш бўйича айрим чекловлар юмшатилиши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан дастлабки розилик олиш, розилик олиш амалиётлари соддалаштирилиши, вақт сарфи кескин қисқартирилилиши лозим. Чунки айни вақтда амал қилаётган жараён ҳам мураккаб, ҳам вақт сарфи ниҳоятда юқори. Инвесторлар томонидан қимматли қоғозларга инвестиция киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш нисбатан тезкорликни талаб қилиши боис, бундай бюрократик амалиётлар инвесторлар қизиқиш доирасининг пасайишига олиб келади. Мазкур амалиёт инвесторларнинг айнан қайси амалиётлари бўйича қўлланилиши ҳақида биринчи бобда тўхталиб ўтган эдик. Акциядорларнинг тижорат банкларидаги устав капиталида эгалик қилиши мумкин бўлган энг юқори улуш устав асосида белгилаб қўйилиши бозор шароитида муҳим аҳамият касб этади. Тижорат банкларининг молиявий ресурслар жалб қилишига давлат томонидан ҳаддан ташқари юқори ёрдам кўрсатилиши бошқа акциядорлар билан муносабатларнинг самарали ташкил этилишига тўсқинлик қилади. Бу ўз навбатида гарчи банк акциялари листингдан ўтган бўлсада, акциялар ликвидлилиги ҳаддан 11 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si ташқари паст бўлишига олиб келади. Давлат томонидан молиявий ресурслар тижорат банки устав капиталига мунтазам йўналтирилиши амалда бошқа томондан эришилган фойдани ҳам давлат иштирокида бошқаришга олиб келган. Натижада эса миноритар акциядорлар манфаатлари инобатга олинмаган ҳолда молиявий қарорлар қабул қилиниши кузатилади. Дивидендлар амалиётлари орқали инвестицион жозибадорликка эътибор қаратилмаслиги яна тизимли муаммо сифатида акциялар очиқ жойлаштирилиши амалиётлари муваффақиятини ҳам чеклаб қўяди. Айнан тижорат банкининг ўзи ҳам маълум бир эмитентлар қимматли қоғозларига инвестиция киритмоқчи бўлса, даромадлилик масаласига устувор даражада эътибор қаратиши шубҳасиз. Шу нуқтаи назардан ҳар қандай эмитент каби, тижорат банклари ҳам ўз қимматли қоғозларини инвесторларга таклиф қилишда қимматли қоғозлари даромадлилигига бўлган ишончни намоён эта олиши ва ўз фаолиятида мазкур жиҳатни бирламчи омил сифатида ҳисобга олиши лозим. Яна шуни ҳам қайд этиб ўтишимиз лозимки, пассив даромад ҳисобланган дивиденд ва фоизларнинг бозор даромадлилигига мутаносиблиги ҳамда инвесторлар манфаатларини қаноатлантириши актив даромад ҳисобланган қимматли қоғозлар курсларидан даромад олиш имкониятларини ҳам юзага келтиради. Тижорат банклари фаолиятида муҳим асос вазифасини бажарувчи акциялар муомаласига эътибор қаратсак, даромадлилик имтиёзли акциялар бўйича нисбатан барқарор бўлсада, оддий акциялар бўйича дивидендлар кескин паст эканлигига таҳлил қилган банкларимиз мисолида амин бўлдик. Оддий акциялар бўйича даромадлилик қимматли қоғозларнинг рисклилик даражасига умуман мувофиқ келмайди. Жумладан, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ корпоратив облигациялари таҳлили кўрсатдики, фоизли даромад аввало ҳар чорак бўйича тўланади. Даромад миқдори охирги учта эмиссия бўйича қайта молиялаштириш ставкаси асосида +2, +3, +4 фоиз. Оддий акциялар бўйича эса охирги икки йил якуни бўйича дивиденд тўланмаган. Тижорат банклари корпоратив облигациялари бўйича фоизли даромадлар инвесторларга ҳар чоракда тўлаб борилади. Депозит ва омонатлар бўйича эса фоизлар ҳар ойда амалга оширилади. Айнан шундай шароитда дивидендларнинг ўта ноаниқлиги ва бир йилда бир марта тўланиши ўз-ўзидан юқори рискни намоён қилади. Мазкур жиҳатлар тижорат банкларини хусусийлаштириш, улар акцияларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида дивиденддан даромадларни яхшилашга эътибор қаратиш керак. Тижорат банкларининг фаоллиги зарур бўлган қимматли қоғозлар бозорининг яна бир сегменти бу облигациялар бозоридир. Конверс

Доказательный фрагмент

«Мақолада банклар ва фонд бозори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, банкларнинг инвестор сифатида фонд бозори иштирокчиси бўлиши, шунингдек, фонд бозорида капитал жалб қилиш ва рискларни бошқариш усуллари кўриб чиқилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада банклар ва фонд бозори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, банкларнинг инвестор сифатида фонд бозори иштирокчиси бўлиши, шунингдек, фонд бозорида капитал жалб қилиш ва рискларни бошқариш усуллари кўриб чиқилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Банклар, фонд бозори, молиявий барқарорлик, капитал бозори, ресурсларни диверсификация қилиш, рискларни бошқариш, банк иштироки., инвестициялар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники