Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Экология болтов крупного рогатого скота
ҚОРАМОЛ ЖУНХЎРЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИЯСИ
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2026
Аннотация
В данной статье представлены материалы по экологии и степени зараженности крупного рогатого скота с власоедами. Summary: In given article materials on ekologiya and degree of contamination of a horned cattle with bovicola are presented. Калит сўзлар: динамика, интенсив, жунхўр, экстенсив, эктопаразит, эндопаразит. Кириш. Бугунги кунда короновирус пандемияси туфайли бутун дунёда чорвачилик маҳсулотларига талаб кучайганлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда чорвачиликни дори-дармонлар, инсектицидлар ва бошқа препаратлар билан таьминланишини қийинлашуви, ҳайвонлар миграциясини ошиши, чорвачилик биноларидаги санитария ҳолатининг ёмонлашуви оқибатида қорамоллар орасида эктопаразитарни айниқса, жунхўрларни кескин кўпайиб бориши кузатилмоқда. Бу эса чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш ҳамда аҳолини сифатли ва экологик тоза чорва маҳсулотларига бўлган талабини қондиришдек долзарб муаммоларни амалга оширишда жиддий тўсқинлик қилиб келмоқда. Жунхўрлар қорамоллар орасида энг кўп тарқалган эктопаразит бўлиб, қорамолларда кучли доимий безовталикни чақиради, жунлари тушади, териси дерматит ва гиперкератозга учрайди, иштаҳаси сусаяди, натижада ёш моллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади, соғин сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 30-50 фоизгача камаяди, баъзида умуман сут беришдан тўхтайди. Бундан ташқари улар кўпгина, яъни вирусли, бактериал, замбуруғли ва гельминтоз касаллик қўзғатувчиларини ташувчи ҳисобланишади, ҳаттоки одамлар организмига ҳам ўтиб яшаши қайд этилган. Ҳозирги вақтда барча мамлакатларда жунхўрларнинг экологиясини аниқлаш, замонавий даволаш усулларини ишлаб чиқиш долзарб илмий-амалий муаммо бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот услуби. Терилган ҳашаротлар турлари арахноэнтомология лабораториясида қўлланма ва аниқлагич жадваллар («Определитель пухоедов (Mallophaga) домашних животных». Фауна СССР. М.,-Л.: изд. АНСССР, 1940; 159 Пухоеды. Часть 1. изд. АНСССР, 1959, Д.И.Благовещенский) ҳамда бошқа махсус адабиётлар ёрдамида аниқланди. Тадқиқотлар натижалари. Тадқиқотлар Республиканинг турли ҳудудларидаги чорвачилик хўжаликлари, шахсий ва хусусий молларда, «Зарафшон» дарёси тўқай ва яйловлари шароитида аҳолига қарашли жами 22 та чорвачилик фермаларидаги ва шахсий хонадонлардаги 7520 бошдан ортиқ қорамоллар паразитологик текширилди.Ушбу паразитологик текширишлар мобайнида қорамоллар орасида Bovicola bovis – жунхўрлари энг кўп тарқалганлиги аниқланди. Жунхўрлар бутун ер юзида қорамоллар орасида энг кўп тарқалган доимий эктопаразит бўлиб, Arhtropoda типига, Insecta синфига, Mallophaga туркумига, Trichodectidae оиласига, Bovicola авлодига, Bovicola bovis турига мансуб ҳашаротлар ҳисобланади. Bovicola bovis – 1,0-2,0 мм катталикдаги кичкина, қанотсиз, танаси узунчоқ овалсимон, ясси, қўнғир сарғиш тусдаги ҳашарот бўлиб, оғиз аппарати кемирувчи типда, кўзлари яхши ривожланмаган, уч жуфт кичкина оёқ панжача учлари тирноқча билан тугайди, қорин қисми сегментланган, жун ва тукчалар билан ҳар бир турга мос қопланган, 8-9 бўғиндан ва олти жуфт нафас йўлидан иборат бўлади. Ривожланиш цикли. Бутун умри давомида хўжайин танасида, яъни тухумидан то имаго фазасигача яшовчи ҳашарот бўлиб, имаго шакллари 31-41 кун давомида яшайди, шу давр мобайнида урғочи жунхўрлар оталаниб 20-100 тагача тухумини қорамолнинг жун илдизидан 1-3 мм баландликда оналик суюқлиги ёрдамида ёпиштиради. Тухумдан 12-16 кундан сўнг личинка чиқади ва озиқланишни бошлайди, личинкалар уч марта тулаб 19-22 кундан сўнг вояга етган шакл – имагога айланади. Умумий ривожланиш цикли 4-5 ҳафтани ташкил этади. Патогенез. Жунхўрлар қорамол терисининг юзасида ўрмалаб юриб, ўзларининг кучли ривожланган жағлари билан эпидермис тўқималари билан озиқланади, терининг асаб толаларини қитиқлаши эса кучли қичишишни келтириб чиқаради, натижада жунлари тушади, териси дерматит ва гиперкератозга учрайди. Бундан ташқари, жунхўрлар озиқланиш вақтида жароҳатга сўлагини ажратади, бу эса қорамол организми учун заҳарли бўлиб, қонни ивишишига қаршилик қилади. Қорамолларнинг жунхўрлари асосан санитария-гигиена, озиқлантириш ва сақлаш шароитлари талабга жавоб бермаган хўжаликларда кўпроқ учраши аниқланди. Қорамолларни узоқ муддат транспортировка қилиш, яъни бир давлатдан иккинчи бир давлатга олиб келиш (миграция) давомида, жунлар, тери хом ашёси ва сув (чўмилтирилганда ва сув ичиш жараёнида) орқали ҳам жунхўрларни тарқалиши кузатилди. Жунхўрлар доимий текинхўрлар тарзида ҳаёт кечиришлари сабабли ҳайвонлар танасида йилнинг барча мавсумлари давомида учраб туришлари кузатилди. Бироқ уларнинг экстенсивлиги ва интенсивлиги фаслларга, иқлим ва хўжаликнинг санитария шароитларига, чорвачиликни олиб бориш тизилмаларига ва бошқа кўплаб экологик омилларга биноан ҳар хил тарзда кечди. Бинодага юқори намлик ва қулай ҳарорат қиш ойларидаги қуёш нурининг 160 етишмовчилиги, ҳайвон жунларини узун бўлиши, уларни сифатсиз озиқлантириш ва зич сақланишлари жунхўрларнинг ривожланиши ва тез тарқалиши учун қулай шароит туғдириши аниқланди. Ёз ойларига келиб ҳ
Доказательный фрагмент
«В данной статье представлены материалы по экологии и степени зараженности крупного рогатого скота с власоедами.»
Образец извлечения
Демо-превьюВ данной статье представлены материалы по экологии и степени зараженности крупного рогатого скота с власоедами. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- динамика, интенсив, жунхўр, экстенсив, эктопаразит, эндопаразит
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026