Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТАРЖИМАНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК МУАММОЛАРИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ТАРЖИМАНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК МУАММОЛАРИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Юсупов Адҳам Аҳадович (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 1 · 2026
Аннотация
Мақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни инглиз тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи тилдаги муқобил вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган. Таянч сўзлар: таржима, лингвокультурологик, муаммо, тил, бирлик. Халқлар турмуш тушунчаларини англатадиган лисоний воситалар хос сўзлар, дейилади. Муайян бир ҳалк, миллат ва элатга хос тушунча, нарса ва ходисаларни акс эттирадиган лисоний воситалар бадиий асарнинг миллий хусусиятини белгилайдиган асосий воситалардан ҳисобланади. Демак, ҳар қандай бадиий-ғоявий баркамол асар ўзида бирдай ҳам байналмилалликни, ҳам миллийликни мужассам этиши билан ажралиб туради. Байналмилаллик асарнинг мазмуни ва ғоясида, миллийлик эса унинг шаклида намоён бўлади. Бадиий асарнинг шакли қатор жиҳатлари билан бирга унинг тилини, хусусан луғат таркибини ўз ичига олади: асарнинг миллий хусусияти асосан лексик ва фразеологик бирликлар ёрдамида яратилади. Байналмилаллик билан бир қаторда миллийлик хусусиятини ҳам ўзида мужассам этган тилнинг луғат таркиби ўзи мансуб бўлган тил жамоасининг моддий-ижтимоий ҳаётини, чунончи, миллий урф-одат ва анъаналарини, географик тасаввурини, маънавияти ва дунёқарашини, диний эътиқодини, ахлоқий меъёрларини, тафаккур йўналишини моддий акс эттиради. Тиллар орасидаги тафовут эса одатда бир халқ моддий ҳаётида мавжуд муайян тушунчалар, воқеа-ҳодисалар, урф-одатларнинг иккинчи халқ турмуш тарзида учрамаслиги, шу туфайли улар номларининг ҳам айни халқ тилида табиий равишда йўқлиги билан изохланади. Бундан ташқари, луғавий эквивалентлик муносабатида бўлган айрим икки тил жуфтликлари бир- бирларидан бирор хусусиятлари билан ўзига хос равишда фарқ қилишлари мумкин. Бу ҳол тил бирликларининг миллий хусусиятини белгилаш бараварида уларнинг таржимада ўзаро алмашинувларига тўсқинлиқ қилади. Аслиятнинг ўзига хослиги асосан унинг таркибидаги лисоний воситаларнинг миллий хусусияти билан белгиланар экан, аслиятнинг бадиий- ғоявий заминини аслиймонанд тиклаш асарнинг миллий бўёғини қайта яратиш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам таржимада миллий хусусиятни тиклаш масаласи кейинги пайтларда таржимонларнинг ҳам, таржимашуносларнинг ҳам эътиборини ўзига борган сари кўпроқ тортиб келмоқда. Чунки таржимавий нуқсонларнинг кўпчилиги миллий хусусиятни акс эттирадиган тил воситалари улушига тўғри келмоқда. Зеро, таржима амалиётида ҳанузгача йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликларнинг кўпчилиги таржимада миллий хусусиятни тиклаш билан боғлиқ бўлиб, бу масала ҳанузгача назарий жиҳатдан ҳам, амалий хусусдан ҳам қониқарли даражада ҳал қилинган эмас. Илмий адабиётда халқлар турмуш тушунчаларини ифода этадиган лексик бирликларни қайси пайтларда таржима амалиётининг қандай синалган усуллари воситасида талқин этиш лозимлиги хақида ягона фикр учрамайди. Таржиманинг ижодий жараёнлиги туфайли, бундай фикрнинг учраши ҳам гоҳо амри маҳол. Бирок 30 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo баён этилган илмий-танқидий фикр-мулоҳазалар таржимоннииг муайян ҳолатда қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги тасаввурини бойитади, унинг амалда йўл қўйилиши мумкин бўлган турли- туман тасодифий тугунларни ечишига кўмаклашади, унда амалий машғулотларни моҳирона енгиш малакаси ҳосил қилади. Халқлар турмуш тушунчаларини англатадиган сўзлар шубҳасиз бадиий ёдгорликнинг миллий буёғини, унинг ўзига хослигини ташкил этади. Асарнинг миллий фазилатини белгилайдиган яна шундай омиллар ҳам учраб турадики, улар халқнинг миллий-маданий руҳияти билан боғлиқ бўлади. Бундай хусусиятларнинг таржимада зътибордан соқит қилиниши прагматик адекватликнинг яралмай қолишига олиб келади. Хос сўзларни она тилига ўгиришда аввало уларнинг муайян контекстларда ўтаб келаётган ахборий ва услубий вазифаларини аниқлаш, сўнгра таржима тилида уларга ҳар жиҳатдан мос, айни пайтда шу хил меъёри ва маданияти даражасидаги лисоний воситалар танлаш зарурати туғилади. Миллий тушунчаларни ифода этадиган хос сўзларнинг айримлари аслият мансуб бўлган тилдан ташқари яна қатор халқлар лафзларида учраши, жумладан таржима тили луғат захирасининг хам таркибий қисми ҳисобланиши мумкин. Муайян халқ турмуш тушунчаларини англатадиган кўпчилик хос ўзларнинг маънолари ва ўтайдиган вазифалари мамлакатларнинг ўзаро маданий, маърифий, иқтисодий, сиёсий алоқалари натижасида қатор халқлар вакилларига, шу жумладан таржима тили соҳибларига ҳам таниш бўлиб қоладики, таржимонлар бундай сўзларга ўз тилларида муқобил лисоний воситалар қидириб юрмасдан, уларни транслитерация йўли билан талқин этаверадилар. Транслитерация услидан фойдаланишнинг асосий сабаби аслиятда қўлланилган миллий хусусиятли лисоний воситаларнинг таржима тилида мавжуд бўлмаганлиги туфайли аслиятнинг миллий хусусиятини таржима тили соҳибларига хос хусусият билан алмаштириб қўйиш ёки таржимани умуман бундай хусусиятдан маҳрум этиш каби ҳолатларга йўл қўймасликдан иборатдир. Шундай қилиб, транслитерация халқлар турмуш тушунчаларини акс эттирадиган хос сўзларни таржимада талқин этишнинг энг самарали усулларидан бўлиб, унинг ёрдамида аслиятн
Доказательный фрагмент
«Мақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни инглиз тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи тилдаги муқобил вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни инглиз тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи тилдаги муқобил вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- лингвокультурологик, таржима, бирлик., тил, муаммо
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026