К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АХБОРОТ ОЛИШ ВА ТАРҚАТИШ ЖАРАЁНИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ (in-academy.uz/index.php/si) · Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғли (in-academy.uz/index.php/si)

Молодые ученые · 158-166 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Асосий урғу Интернетни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига қаратилган. Мақолада Интернет глобал ахборот тизими ёрдамида содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, уларнинг тарқалишига асос бўлиб хизмат қилаётган сабабларга батафсил тўхталиб ўтилган. Шу билан бир қаторда мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги билан боғлиқ бир қатор сабаблар ҳам ёритилган. Мақолада Интернет тармоғининг ҳуқуқий мақомини, ундан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, Интернет тармоғида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгиловчи қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилган. Калит сўзлар: Интернет, Интернет тармоғи, ахборот, ҳуқуқ, виртуал макон, муаммолар, ҳуқуқий тартибга солиш, ҳуқуқбузарликлар. Бугунги замонавий дунёда ҳамжамиятлари тобора Интернетдан фойдаланишга жиддий аҳамият қаратганлиги сабабли виртуал ҳақиқат билан тўлдирилган янги рақамли дунё шаклланди. Инсоният унда яшашга ҳаракат қилмоқда ва шу билан ўзининг муносабатлар этикасини шакллантирмоқда. Интернетдаги муносабатлар жадаллик билан ривожланмоқда ва ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир қилмоқда. Бу эса уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати келиб чиқаётганини билдирмоқда.1 XXI аср ахборот-технологиялари асри ва биз бугун ахборот асрида яшамоқдамиз. Замонавий ахборот жамиятида эса ахборот технологиялари жадаллик билан тараққий этиб бормоқда. Бугун Интернет тармоғи миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб бормоқда. Хусусан, тармоқ операторлари ва фойдаланувчилари сони кун сайин ортиб бормоқда, тақдим этилаётган хизматлар доираси кенгаймоқда. Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ янги ижтимоий муносабатларининг пайдо бўлиши сабабли ушбу соҳадаги ҳуқуқий тартибга солиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу Интернет тармоғидаги 1 Анисимова А. С. Интернет-отношеня в современном обществе: проблемы упорядочения. // Электронный ресурс: file:///C:/Users/Dell/Downloads/internet-otnosheniya-v-sovremennom-obschestve-problemy- uporyadocheniya.pdf 38 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si муносабатлар соҳасидаги қонунчиликнинг барқарор ва самарали ривожланишини таъминлайди. Интернет мавжуд ҳуқуқий тизимлар ва ҳуқуқшуносларнинг олинган ҳуқуқий билимларининг чуқурлиги ҳамда мураккаблигини текшириш учун жуда қаттиқ синов майдони бўлди. Янги виртуал маконда фаолият билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилиш турли хил ҳуқуқий механизмлар ва ҳуқуқий техникалардан фойдаланишни талаб қилади.2 Бугунги кунда айрим ҳуқуқ соҳаларининг Интернетга алоқадор умумий нормалари мавжуд. Лекин, глобал тармоқдаги муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг йўқлиги, шунингдек уларни самарали қўллаш имкониятининг мавжуд эмаслиги аллақачон ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказишни бошлади. Хусусан, муаллифлик ҳуқуқи ва (ёки) турдош ҳуқуқлар, шахсий маълумотлар, Интернет- савдо, ахборот хавфсизлиги ва бошқа бир қатор соҳаларда ушбу муаммолар учрамоқда. Таъкидланганидек, виртуал маконда ахборот олишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва амалга ошириш борасида етарли муаммоли вазиятлар мавжуд. Бугунги кунда глобал тармоқда ахборот алмашинуви доирасида бир қанча муаммолар мавжуд. Қуйида биз энг асосий муаммоларга тўхталиб ўтамиз. Демак, ҳозирги вақтда Интернет тармоғидаги асосий муаммолар қуйидагилардир: 1) Экстремистик фаолият билан боғлиқ материалларни глобал ахборот тармоғида тарқатиш; 2) Интернетда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар; 3) Тармоқ манзилига (домен номи) мутлақ ҳуқуқларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш 4) Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш; 5) Интернет тармоғида электрон тижоратни ҳуқуқий тартибга солиш; 6) Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ташвиқот қилиш, ноқонуний реклама қилиш; 7) Интернетда порнографик материалларни ноқонуний тарқатиш; 8) Интернетда туҳмат; 9) Интернетда фирибгарлик. Келтирилган рўйхат бугунги кундаги виртуал маконда содир этиладиган энг кенг тарқалган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар турларидир. Глобал тармоқда ҳуқуқбузарликларнинг жадал ривожланишига бир қатор асосларни сабабчи қилиб кўрсатиш мумкин. Хусусан: Биринчидан, бу фойдаланувчиларнинг анонимлиги. Бу хусусият ҳуқуқбузарлик қилмоқчи бўлган айрим субъектлар учун жозибали бўлиб кўринади, чунки улар Интернетда ўзлари ва жойлашувлари ҳақидаги маълумотларни нотўғри кўрсатиш ёки яшириш имкониятига эгалар. Иккинчидан, бу глобал ахборот тармоғига киришнинг арзонлиги. Биз яшаётган бугунги кунда деярли ҳар бир киши нисбатан кичик тўлов эвазига Интернетга кириши 2 Леанович Е. Проблемы правового регулирования Интернет отношений с иностранным элементом. // Электронный ресурс: https://elib.bsu.by/bitstream/123456789/30059/1/2000_4_JILIR_leanovich_r.pdf 39 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si имкониятига эга. Ёки Wi-FI тармоғи билан жиҳозланган кафелар, боғлар ва

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Интернетда ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий муаммолари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Интернет, Интернет тармоғи, ахборот, ҳуқуқ, виртуал макон, демократик, агентлик, қонун, норматив-ҳуқуқий, меморандум., ахборот ресурслар, оммавий ахборот, Ўзбекистон Республикаси, қарор, фармон, матбуот, ахборот-коммуникация
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники