К содержанию
РецензированоRU2026

ҲАВО ТРАНСПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН БОШҚА ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Мавлонов Авазхон Усубхужаевич (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

The specific characteristics of operational-search measures at air transport facilities are defined by their international nature and the need for modern technology utilization. International cooperation, information exchange, and the use of advanced technologies play a key role in preventing crimes. Keywords: air transport, crime, operational-search measures, international cooperation, technologies, legal framework. Ҳаво транспорти инсонлар ва юкларни узоқ масофаларга тезкорлик билан етказиб бериш имконини берадиган энг муҳим транспорт турларидан биридир. Бу соҳа нафақат 91 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo халқаро иқтисодий алоқаларда, балки мамлакатлар ўртасидаги дипломатик ва маданий муносабатларда ҳам асосий ўрин тутади. Шу сабабли, ҳаво транспорти объектларида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Ҳаво транспорти объектларида жиноятчилик турлари жуда хилма-хил. Ушбу жиноятларга террорчилик актлари, авиаҳавфсизликка таҳдид қилувчи хатти- ҳаракатлар, ҳаво транспорти объектларига тажовуз қилиш, контрабанда, наркотрафик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар киради. Шу боис ҳаво транспорти объектларида жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш учун самарали тезкор-қидирув чора-тадбирларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво транспорти объектларида содир этиладиган жиноятларнинг асосий хусусиятларидан бири – уларнинг халқаро характерга эгалиги. Аэропортлар ва учиш- қўниш майдонларидаги жиноятлар кўпинча халқаро алоқаларга таъсир кўрсатади. Масалан, террорчилик актлари нафақат бир давлатда, балки бутун дунёда хавфсизликка таҳдид солади. Шунинг учун ҳам бундай жиноятларга қарши курашиш учун халқаро ҳамкорлик талаб этилади. Жиноятларнинг иккинчи хусусияти – уларнинг хавфлилиги ва кенг миқёсдаги оқибатларга олиб келиши. Ҳаво транспорти объектларида содир этилган жиноятлар кўплаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин. Бундай вазиятларда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларга қарши курашишда тезкор-қидирув чора-тадбирларининг ўзига хосликлари уларнинг технологик иншоотлар ва халқаро ҳамкорликка таянганлигидир. Ўртача жиноятларнинг олдини олишда қўлланадиган стандарт усуллар ҳаво транспорти объектларида самарасиз бўлиши мумкин, чунки бу ерда жиноятчилар кўпинча юқори технологиялардан фойдаланадилар. 1. Замонавий технологиялардан фойдаланиш. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда замонавий технологиялар муҳим ўрин тутади. Масалан, видеокузатув тизимлари, биометрик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, учувчи дронлардан фойдаланиш жиноятчиларни тезкор фош қилиш имконини беради. Шу билан бирга, бу технологиялар жиноятчиларнинг режаларини олдиндан билиш ва уларни амалга оширишдан олдин нейтрализатсия қилиш имконини ҳам беради. 2. Ҳамкорликнинг аҳамияти. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинуви муҳимдир. Жиноятчилар кўпинча турли давлатларнинг чегараларини кесиб ўтадилар, шу сабабли бир давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлланиладиган чоралар етарли бўлмаслиги мумкин. Масалан, террористик таҳдидлар ёки наркотрафикка қарши курашда турли давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жуда муҳимдир. Бу нафақат маълумотлар алмашинувини таъминлайди, балки аниқ ва тезкор ҳаракат қилишга имкон беради. 3. Психологик таҳлил ва профилактика. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларни олдини олишда психологик тадқиқотлар ва профилактик чоралар ҳам муҳим ўрин тутади. Бу жараёнда жиноятчиларнинг мотивларини ўрганиш, уларнинг хатти-ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиш ва таҳдидларни барвақт аниқлаш 92 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo имконияти яратилади. Масалан, аэропортлардаги хавфсизлик хизмати ходимлари, йўловчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг психологик ҳолатини баҳолаш орқали шубҳали шахсларни аниқлайдилар. 4. Қидирув операцияларидаги ҳуқуқий асослар. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларга қарши курашишда ҳуқуқий асослар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу объектларда қидирув ва назорат ишларини олиб бориш ҳуқуқий тартибларни аниқ белгилашни талаб қилади. Қонунчиликдаги ҳар қандай ноаниқликлар ёки ҳуқуқий бўшлиқлар хавфли жиноятчилардан ҳимояни камайтиради. Шунинг учун, қидирув операциялари қонунийлик асосида олиб борилиши ва ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилиги ва халқаро меъёрларига мос келиши лозим. 5. Чегара ва божхона назорати. Ҳаво транспорти объектларида жиноятларнинг кенг тарқалиши чегара ва божхона назорати тизимларига ҳам таъсир кўрсатади. Контрабанда ва наркотрафикка қарши курашишда аниқ ва самарали назорат тизимлари ишлаб чиқилиши зарур. Бу жараёнда юқори технологиялардан, масалан, юкларни текшириш учун махсус рентген аппаратларидан фойдаланиш, юк ва шахсларнинг маълумотларини электрон тарзда қайта ишлаш каби воситалар муҳим ўрин тутади. Тергов ва тезкор-қидирув фаолиятини такомиллаштириш жараёни ушбу фаоли

Доказательный фрагмент

«The specific characteristics of operational-search measures at air transport facilities are defined by their international nature and the need for modern technology utilization.»

Образец извлечения

Демо-превью

The specific characteristics of operational-search measures at air transport facilities are defined by their international nature and the need for modern technology utilization. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
air transport, crime, operational-search measures, international cooperation, technologies, преступность, тезкор-қидирув тадбирлари, международное сотрудничество, технологиялар, ҳуқуқий асослар., ҳаво транспорти, жиноятчилик, оперативно-розыскные мероприятия, халқаро ҳамкорлик, legal framework., технологии, воздушный транспорт, правовые основы.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники