К содержанию
РецензированоRU2026

Сигирлар субклиник кетозининг симптомлари

Норбоев Қ.Н. · Турсуналиев Б. · Таянч докторант СамВМИ

Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2026

Аннотация

субклиник кетоз сигирлар рационидаги қанд-протеин ва кальций-фосфор нисбатларининг бузилиши, каротинга бўлган эҳтиёжининг қондирилмаслиги оқибатида ривожланиб,иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардаларнинг кучсиз сарғайиши ва оқариши, ташқи таъсиротларга бефарқлик, юрак уриши ва нафаснинг тезлашиши, руминациянинг камайиши, тери қопламаси ялтироқлигининг пасайиши, туллашнинг кечикиши каби симптомлар, анемия, гипогликемия, гипокаротинемия, гипокальциемия ва сийдикдаги кетон таначалар миқдорининг меъёрий кўрсаткичлардан ошиши билан кечади. Калит сўзалар: юқори маҳсулдор сигирлар, субклиник кетоз, иккиламчи остеодистрофия, ацидоз, кетон таначалари, анемия, гипогликемия, гипомагниемия, ёғли гепатодистрофия. Мавзунинг долзарблиги. Юқори маҳсулдор сигирларнинг субклиник кетози оқибатида маҳсулдорликнинг кескин пасайиши, бепуштлик, юқори маҳсулдор сигирлардан хўжаликда фойдаланиш муддатининг қисқариши, ҳаётчанлиги паст ва касалликларга берилувчан гипотрофик бузоқларнинг туғилиши, маҳсулот ишлаб чиқариш учун озиқа сарфининг кўпайиши ҳисобидан фермер хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказмоқда. Бугунги кунгача Республикамизнинг қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитида соғин сигирлар кетозини ўз вақтида аниқлаш ҳамда олдини олиш ва даволашнинг иқтисодий жиҳатдан арзон ва самарали усуллари ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун соғин сигирларда субклиник кетоз касаллигини даволаш ва олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш бугунги кунда ветеринария фани ва амалиёти олдидаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Маҳсулдор сигирларда учрайдиган моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари жумладан субклиник кетозни эртачи аниқлаш ва олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва ветеринария амалиётига жорий этиш бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Бўғоз сигирлар организмининг енгил ҳазмланувчи углеводларга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши 46,4 фоизни ташкил этди, яъни рациондаги қанд миқдорининг меъёрлардан 364,4 граммга камлиги аниқланди. Қанд-оқсил нисбати меъёрдаги 0,8-1,2 ўрнига 0,34 ни ташкил этди. Рационда қанд-оқсил нисбатининг пасайиши озиқаларнинг катта қоринда ҳазмланишининг ёмонлашиши, катта қорин суюқлиги муҳитининг ўзгариши ва учувчи ёғ кислоталари ўзаро нисбатларининг бузилиши субклиник кетоз ва иккиламчи остеодистрофияга сабаб бўлади. 239 Соғин сигирларни сақлаш ва озиқлантириш шароитларининг кескин ўзгариши, қишлов даврида рациондаги пичанлар ва сифатли озиқалар ўрнини таркибида кислоталиги юқори бўлган силос, сенаж, жом, барда каби озиқалар эгаллаши оқибатида уларда барча турдаги модда алмашинувларининг бузилиши, сурункали ацидоз ҳамда кетоз, иккиламчи остеодистрофия, гипомагниемия, ёғли гепатодистрофия, катта қорин ацидози каби касалликларга сабаб бўлади [1, 2]. Олинган натижалар таҳлили. Илмий тадқиқотлар Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги “Акбаршох Шавкат” қорамолчилик фермер хўжалигида голштинфриз зотига мансуб 20 бош биринчи туғиш сигирларда субклиник кетоз касаллигининг сабаблари, клиникаси ва ривожланиш механизмларини ўрганиш мақсадида диспансер тадқиқотлар ўтказилиб, соғин сигирлар рациони таркиби ва тўйимлилиги бўйича таҳлил қилинди. Сигирлардан олинган қон намуналари лабораторияда биокимёвий таҳлил қилиниб, унинг таркибидаги гемоглобин (Сали гемометрида), умумий оқсил (Рефрактометрик усул), глюкоза (Орто-толуидин билан рангли реакция), каротин (Карр Прайс усули, Юдкин мадификацияси), умумий кальций (В.П. Вичев, Л.В. Каракашов усули), анорганик фосфор (Пулс бўйича В.Ф. Кромыслов ва Л.А. Кудрявцева усули), ишқорий заҳира (И.П. Кондрахин усули), миқдори ҳамда катта қорин суюқлигининг муҳити (РН метр ёрдамида), инфузориялар сони (микроскопик усулда) аниқланди. Олинган сийдик намуналарида кетон таначалар миқдори КЕТОNЕ URS-1К индикаторли тест ёрдамида текширишлар ўтказилди. “Акбаршох Шавкат” фермер хўжалигидаги сигирлар рациони асосан силос – концентрат типида бўлиб, озиқлантириш меъёрларига нисбатан 2,08 озиқа бирлигининг етишмаслиги қайд этилди. Рациондаги ҳазмланувчи протиен 911,8 граммни, у билан таъминланиш эса 105,8 фоизни ташкил этди. Рационнинг бир озиқа бирлигига 154 г ҳазмланувчи протеин тўғри келди. Озиқлантириш меъёрлари бўйича 1озиқа бирлигига 100-110 г ҳазмланувчи протеин тўғри келиши энг оптимал миқдор ҳисобланади. Рационнинг 1 озиқа бирлигига 120 граммдан кўп ва 80 граммдан кам ҳазмланувчи протеиннинг тўғри келиши катта қориндаги микрофлораларнинг целлюлозалитик фаоллигининг пасайишига сабаб бўлади [3]. Сигирлар рационнинг асосий қисмини ташкил этадиган пахта шелухаси ва шроти таркибида ҳазмланувчи протеиннинг кўп бўлиши (ўртача 17-54%) билан бир қаторда бу озиқалар таркибида ҳайвонлар учун заҳарли ҳисобланган госсипол алколоидининг концентрасияси 1 кг қуруқ моддада 0,020-0,046% гача етиши мумкин. Шунинг учун ҳайвонларга узоқ муддат пахта шелухаси ва шроти берилиши уларнинг заҳарланишига сабаб бўлади [2, 3]. Бўғоз сигирлар организмининг енгил ҳазмланувчи углеводларга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши 46,4 фоизни ташкил этди, яън

Доказательный фрагмент

«субклиник кетоз сигирлар рационидаги қанд-протеин ва кальций-фосфор нисбатларининг бузилиши, каротинга бўлган эҳтиёжининг қондирилмаслиги оқибатида ривожланиб,иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардаларнинг кучсиз сарғайиши…»

Образец извлечения

Демо-превью

субклиник кетоз сигирлар рационидаги қанд-протеин ва кальций-фосфор нисбатларининг бузилиши, каротинга бўлган эҳтиёжининг қондирилмаслиги оқибатида ривожланиб,иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардаларнинг кучсиз сарғайиши… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
гипогликемия, субклиник кетоз, иккиламчи остеодистрофия, юқори маҳсулдор сигирлар, гипомагниемия, анемия, кетон таначалари, ацидоз, ёғли гепатодистрофия
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники