Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Молодняк животных в районах приаралья течение колибактериоза и сальмонеллеза
Элмуродов Б.А. · Исмоилов У.
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2019
Аннотация
Мазкур мақолада ёш ҳайвонлар орасида кўп учрайдиган колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларни қўзилар орасида кечиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Аннотация: В этой статье приведены данные о клинический изменений колибактериоза и сальмонеллёза которые часто встречаются среди молодняка с/х животных.. Annotation: This article is dealt with the prophylaxis of salmonellosis and colibacillosis diseases often occur among young animals. Калит сўзлар: Колибактериоз, сальмонеллёз, даволаш, олдини олиш, бактериология, микробиология, эпизоотология, вакцина, касаллик қўзғатувчиси. Key words: Colibacteriosis, Sоlmonellosis, treating, prophylaxis, bacteriology, microbiology, epizootology, vaccine, incidents’. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги №5696 сонли фармони “Ветеринария ва чорвачилик соҳасини давлат бошқарувини тубдан такомиддаштириш чора-тадбирлари туғрисидаги хамда 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш туғрисидаги қарори ижроси хамда 2017 йил 1 июньдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ–3026-сонли қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги № ПҚ–4947-сонли қарори Республикани ривожлантиришда давлат ва жамоатчиликни янгича ёндошишга ва янгича режалар асосида ишлаш тўғрисидаги қарорлари бу соҳани янада кучайтиришга туртки бўлди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган чорвачиликни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда давлат, фермер ҳамда хусусий хўжаликлардаги мол бош сонини кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, соғлом бола олиш, уларни тўғри парваришлаш, турли касалликлардан сақлаш каби омилларга боғлиқдир. Чорвачилик соҳасининг тараққиёти учун қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида учраб турадиган юқумли касалликларига қарши самарали курашиш бўйича чора- тадбирларининг янгиларини яратиш ва тадбиқ этиш лозимдир. Ветеринария фани олдида турган энг муҳим муаммолардан бири қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, айниқса, ёш чорва моллари орасида учрайдиган ва катта иқтисодий зарар етказадиган юқумли касалликларга ташхис қўйиш, олдини олиш ва қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда амалиётга жорий этишдир. Юқорида кўрсатилган муаммоларни бартараф 233 этиш учун ветеринария – санитария талабларига риоя қилишдан ташқари юзага келган вазиятни чуқурроқ ва атрофлича илмий талқин қилиш лозим. Айниқса касалликни келиб чиқишида бирнеча қўзғатувчиларнинг иштирок этиши муаммони оғирлаштиради. Шунинг учун ҳам чорва молларининг юқумли бактериал касалликларига қарши самарали усул ҳамда воситаларни тадбиқ этиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ҳозирги кунда орол буйи худдудларида қоракўлчилик фермер ва ширкат хўжаликларида тўл даври бошланиш арафасида яъни апрел-май ойларида буғоз қўйларни озиқлантириш, сақлаш уларни касалликлардан ҳимоя қилиш, тўлни мофақиятли ўтказиш, туғилган қўзиларни касалликлардан асраш, уларни тўғри озиқалантириш ва парваришлаш муҳимдир. Бизнинг илмий тадқиқот ишларимиз бевосита ушбу масалани ечишга ойдинлик киритади. Ветеринария илмий тадқиқот институтида яратилган Бузоқ ва қўзи болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз касалликларига қарши ассоцицаяланган ГОА формол вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида 8 бош она қўйлар 4 бошдан 2 гурухга ажратилиб ўрганилди. Биринчи гуруҳдаги қўйларнинг ҳар бирига 3 мл дан тери остига ушбу вакцинанинг қўллаш бўйича йўриқномасига асосан (Бузоқ ва қўзи болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз касалликларига қарши ассоциацияланган ГОА формол вакцинанинг №1 серияси, назорат рақами №1, ишлаб чиқарилган санаси 2021 йил сентябрь) юборилди. Иккинчи гурух назорат ҳисобланиб уларга вакцина юборилмади. (Жадвал №1). 1-жадвал. Тажрибадаги она қўйларни вакцина билан эмлаш тартиби ва олинган қўзилардаги ўзгаришлар натижаси. Тажрибадаги қўйлардан Тажриба Тажриба Эмлаш Эмлаш жойи туғулган қўзиларнинг холати гуруҳи қўйлар сони миқдори Касалланмади Касалланди I-тажриба 4 3 мл Тери остига 4 0 II-назорат 4 - - 1 3 Вакцина эмлангандан 2 ой ўтгандан сўнг барча тажрибадаги бўғоз қўйлардан қўзилар туғилди. Шу даврда тажрибанинг 30, 60, 90 ва 180 кунлари қон намнулари олиниб қон зардобида вакцинанинг иммун фаоллилиги (АР) серологик усулда ушбу касалликларга қарши антителолар титр аниқланди. Тажриба гуруҳидаги қўзилар бир ой кузатиш даврида хеч қандай касалликка учрамади. Назорат гуруҳидаги вакцина эмланмаган она қўйлардан туғилган қўзиларнинг 3 боши касалланиб, ич кетиш, оғиздан суюқлик оқиб, тана харорати кўтарилиб хаётининг 7 кунида бир бош, 11 кунида бир бош 17 кунида бир бош қўзи ўлди. Мазкур кўзиларни патологоанатомик ёриб кўрилганда, уларнинг жигарида, буйрагида, ошқозон-ичакларида геморрагик яллиғланишлар ва нуқтали қон қуйилишлар, кўкрак ва қорин бўшлиқларида сарғиш суюқлик 234 тўпланганлиги аниқланди. Ички аъзоларидан намуналар олиниб бактериологик текширилганда колибактериоз ва сальмонеллёз касалликлари қўзғатувчилари мавжудлиги аниқланди. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, мазку
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада ёш ҳайвонлар орасида кўп учрайдиган колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларни қўзилар орасида кечиши тўғрисида маълумотлар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада ёш ҳайвонлар орасида кўп учрайдиган колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларни қўзилар орасида кечиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Colibacteriosis, Sоlmonellosis, treating, prophylaxis, bacteriology, микробиология, epizootology, бактериология, microbiology, вакцина, incidents, касаллик қўзғатувчиси, сальмонеллёз, эпизоотология, олдини олиш, Колибактериоз, vaccine, даволаш
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026