Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОВИД-19 ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДА КЕЛИБ ЧИҚҚАН ТУБЕРКУЛЁЗ СПОНДИЛИТНИНГ КЛИНИК ВА ДИАГНОСТИК ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ёдгоров Н.А. · Фарғона шаҳар · Маҳкамов Н.Ж.
Современная наука и исследования · 2016
Аннотация
Дунёда ахолисида тизза бўғими хочсимон бойламларнинг шикастланиши фаол харакат траекторияси чегараланиши ва беморлар тизза бўғимида муддатдан олдин гонартроз ривожланишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида менискларни компрессион эзилиши, реактив синовит, хочсимон бойламни сурункали етишмовчилиги оқибатида, бўғим ички компонент-ларини доимий шикастланиши ва макрофогал ва гистиоцитар сурункали яллиғланиш оқибатида бўғим ичида артроз жараёни кучайишига олиб келади. Аксарияти меҳнатга лаёқатли қатламга мансуб бўлиб, тизза бўғимни шикастланиши ва шикастланишидан кейинги даврларда хар хил асоратлар билан харакатни чекланишига олиб келади. Натижада, тизза бўғими хочсимон бойламларининг деструкцияси, класмолизи, бўғим девори синовиоцитларни гиперпродукцияси сабабли реактив синовит ва бошқа турдаги стерил яллиғланиш жараёнларини юзага келиши билан тугалланади. Калит сўзлар: морфология, тизза бўғими, хочсимон бойламлар. Муаммонинг долзарблиги: Дунёда таянч аъзоларининг шикастланиш биринчи ўнталикдан ўрин олган. Жумладан тизза бўғими шикастланиши барча таянч аъзоларини шикастланишини 2,0-42,4 % ни ташкил этади. Клиник рентгенологик мезонлар бўйича, дунёдаги барча ахолини ўртача, комбинацияланган тизза бўғимини шикастланиши 16,33- 33,0% гачам бўлган контингентини ташкил этади. АҚШ, Буюк Британия ва Европа давлатлари ахолиси орасида ўртача 380 млн дан ортиқ хоат рўйхатдан ўтган. Россия федерация ва МДХ давлатларида бу кўрсатгичи 2016 йил маълумоти бўйича 18 ёшдан ошган қатламнинг 13% да тизза бўғимини турли хил постравматик гонартрознинг турли шакллари аниқланган. Бу эса, дунёда юрак ишемик касалликларини эпидемиологик кўрстаичларидан 2,3 мартага ортиқлигини англатади. Посмтравматик гонартрозларда асосан, ахолининг мехнатга лаёқатли қатлами гшикастланиши, эрта ногиронлик кўрсатичини ошириши билан бир вақтда, хаёт сифатини кескин пасайиши, беморларда гиподинамия ва бошқа турдаги фон касалликларини шу жумладан, сеимриш ва юрак қон томир касалликларини ривожланишига олиб келади. Муаммонинг долзарблиги хам айнан, келтирилган кўрсатичларнинг ўта даражада юқорлиги ва хар бир давлатнинг иқтисодиқ иштимоий кўсратчиларига бевосита таъсир қилувчи касаллик сифатида таплқин этилади. Мамлакатимизда, постравматик гонартроз билан рўйхатдан ўтганларни сони ўртача 2,7 млндан ортиқ бўлиб, асосий контингентни 21-48 ёшлилар ташкил этади. Гендер тенглиги бўйича эркак ва аёллар орасидаги учраш нисбати 1,2: 1,7 тани ташкил этсада, мамалкатимизда тизза бўғими билан асосан, 40 ёшдан ошган эркакларда кўп 19 учраса, ёшга доир жихатдан аёлларда 56-68 ёшлилар орасида тизза бўғими постравматик гонартроз энг учрайди. Мухокама ва натижалар. Тадқиқотимизда асосан, тизза бўғими хочсимон бойламларининг шикастланиши билан боғлиқ постравматик гонартрозлардаги морфологик ўзгаришлари ўрганилди. Олинган натижалар бўйича, асосий ўзгаришлар бойламлар таркибидаги фасцикуляр мембрана-нинг шикастланиши, тоалли тузилмаларни алохида бўлиши ва титилиши, синовиал пардадаги миновиоцитларни макрофагал функциясини кучайиши оқибатида, макрофагал инфильтрация ўчоқларини хочсимон бойламлар таркибида кўп миқдорда тўпланиши оқибатида, сурункали носпецифик яллиғланиш ўчоқларининг юзага келиши ва синовиал парда деворининг хам ўчоқли қалинлашиши юзага келади. Бу эса, ўз навбатида хочсимон бойламларнинг таркибида фибробластлар, гистиоцитлар толалсизланган компонентлар, титилган коллаген толалар ва фибросклероз ўчоқларини бўлиши, бойламнинг морфофункционал эластиклигини кескин издан чиқиши ва бўғим харакат траекториясида менискларни компрессион эзилиши, бўғим чўнтакларида реактив яллиғланиш ўчоқларини шаклланиши, бўғим қопини хам жараёнга тортилиши ва ноинфекцион яллиғланиш ўчоқларининг юзага келиши билан давом этиши аниқланди. Бу жараённи давомийлилига боғлиқ бўлиб, текширилаётган материалларда калцификат-ланган тоалали тузилмалар хам аниқланди. Бу эса, тизза бўғимида метаболик бузилишлар сабабли минерал алмашинувини хам издан чиққанлигини тасдиқлайди. Хочсимон бойламлар юзасида эластолиз ва эластофиброз ўчоқларининг шаклланишига олиб келиши аниқланади. Бу эса, беморнинг ёши, жинси, иқтисодий иштимоий келиб чиқиши, касбий жихатларига бевосита боғлиқ бўлиб, фаол жисмоний мехнат билан шуғулланадиганларда бу жараён жуда тез ривожланади ва гонартрозни турли клиник морфологик шаклларини ривожланишишга олиб келади. Эътиборли жихати, менискларда қон томир ва нерв охирларини бўлмаслиги, шикастланишини турғун ва давомли бўлиши натижасида, аёлларда семириш ва кам харакатли турмуш тарзини юзага келганида кучайиши билан намоён бўалди. Хулоса. Хочсимон бойламларни шикастланиши морфологик жихатдан ўрганилаётган контингентнинг ёши ва жинси, иштимоий табақаси, касбий фаолиятига бевосита боғлиқ бўлиб, морфологик жихатдан, эластолиз, фиброэластоз, фибросклероз, деструкция, дефрагментация каби ўзагишлар билан давом этганлиги аниқланди. Ўрганилаётган материалларимизни 13% да калцификацияга учраган ўчоқлар хам аниқланди.
Доказательный фрагмент
«Дунёда ахолисида тизза бўғими хочсимон бойламларнинг шикастланиши фаол харакат траекторияси чегараланиши ва беморлар тизза бўғимида муддатдан олдин гонартроз ривожланишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида менискларни…»
Образец извлечения
Демо-превьюДунёда ахолисида тизза бўғими хочсимон бойламларнинг шикастланиши фаол харакат траекторияси чегараланиши ва беморлар тизза бўғимида муддатдан олдин гонартроз ривожланишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида менискларни… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- морфология, тизза бўғими, хочсимон бойламлар, тоғай, туберкулёз спондилит., тоғайли диск, Covid-19, умуртқа, умртқа танаси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014