ЖУРНАЛ АГРО ПРОЦЕССИНГSagit Kurbanbaev, Zakir Turlibaev2022
Acarapidosis of bees, prevention and treatment measures
ВА ДАВОЛАШ ЧОРАЛАРИ · Раҳимов Муҳамад Юнусович
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2026
Аннотация
Мақолада асалариларда учрайдиган ва катта иқтисодий зарар келтирадиган Акарапидоз касаллигининг олдини олиш ва даволаш усуллари бўйича маълумотлар келтирилган. Касаллик сурункали кечади, у яширин ёки очиқ формада бўлади. Яширин формаси асалари оилалари зарарлангандан бошлаб бир-неча йил давом этиши мумкин. Даволаш усули қисман самара беради, шунинг учун хўжаликда даволашни ҳар йили такрорлаш лозим бўлади. Калит сўзлар: Акарапидоз, кана, пиретроид, мумкатак, препарат, доривор, дезинфекция, филтр қоғоз тасмачалар. Annotation: The article provides information on the prevention and treatment of varroatosis, which occurs in bees and causes great economic damage. This disease is an invasive disease that is acute and chronic. In the prevention of disease, it is advisable to ensure the zoo hygienic conditions of the environment and the exchange of effective drugs against diseases. Key words: Varroatosis, mite, pyretroid, waxed cage, drug preparation, medicine, disinfection. Муаммонинг долзарблиги: Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас, муҳим тармоғи бўлиб, асалари оилаларини кўпайтириш, асал, мум, гулчанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглантириб, ҳосилдорликни ошириш ва мева, резаворлар ҳосили сифатини яхшилаш билан бир қаторда уруғчилик хўжаликларида уруғлик унумли ва сифатли бўлишида асалариларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Асаларичилик ривожланишига асосан варроатоз, акарапидоз, америкача ва европача чириш, нозематоз, аскосфероз, пестицидлар билан заҳарланиш каби ва бошқа бир неча инфекцион ва инвазион касалликлар тўсқинлик қилади. Бу касалликларнинг қандай минтақаларда кўп ёки кам учраши, яъни тарқалиши, қандай мавсумда касалликлар хуруж қилиши, касалликлар келиб чиқиш сасаблари, бу касалликлар билан неча фоиз асалари оиласи зарарланиши, улардан келадиган зарар миқдори тўлиқ ўрганилмаган. Бу касалликни даволаш махсус даволаш усул ва воситаларини талаб этади. Инвентар, асалари уяларини дезинфекция ва бошқа чоралар билан ариларнинг инфекцион касалликлари билан зарарланишининг олдини олиш мумкин. Аммо, акарапидоз касаллигида ўтказилган дезинфекция чоралари уларга таьсир ўтказаолмайди. Тадқиқотнинг мақсади вазифалар: Асаларичилик хўжаликларида кенг тарқалган акарапидоз касаллигини эпизоотологияси ва келиб чиқиш сабабларини ҳамда унга қарши курашиш чора-тадбирларни ўрганиш. 109 Материаллар ва тадқиқот усуллари: Касаллик кўпинча иқлими нам бўлган, 70 нчи градусдан 40 нчи градусгача жойлашган шимолий географик кенгликларда кўпроқ учрайди. (Ўзбекистон 41 нчи градусдаги шимолий кенгликда, 69 нчи градусдаги узунликда жойлашган). Ўзбекистон ҳам 41 нчи градус шимолий географик кенгликда жойлашгани учун ушбу касаллик асаларичилик хўжаликларида кенг тарқалган бўлиши мумкин. Эпизотологияси: Кана эндопаразит. У билан фақат вояга етган арилар зарарланади. Тухум, личинка ва пилласи зарарланмайди. Касаллик секин ривожланади. Оиладаги бир ари зарарланиб, оила 50% зарарланишигача 3-5 йил лозим. Оила50% ва ундан ортиқ зарарланганда касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлади. Зарарланган оила даволанмаса у эртами-кеч нобуд бўлади. Касаллик сурункали кечади, у яширин ёки очиқ формада бўлади. Яширин формаси асалари оилалари зарарлангандан бошлаб бир-неча йил давом этиши мумкин. Бундай яширин формасини асалари хўжалигидаги ҳамма оилаларини кўздан кечирганда ҳам аниклайолмаслик мумкин. Касалликнинг очиқ формаси анча кечроқ, асалари оилаларининг учдан бир, ярми ёки ундан кўпрок қисми зарарланганда намоён бўлабошлайди. Касаллик яширин формасининг очиқ формага ўтиш тезлигига ташқи муҳит шароитлари таьсир этади. Касалликнинг аниқ белгилари кўпинча қишловдан чиққандан кейин баҳор фаслида арилар учишга бошлаган пайтда намоён бўлади, ёз фаслида эса узоқ давом этган ёғинларчилик ва намгарчиликдан кейин кузатилади. Касал оилалардан учиб чиқаётган арилар ерга қулайди, уя атрофида юзлаб ва минглаб арилар ўрмалаб юради. Касал ариларнинг қанотлари нотўғри жойлашган, қайириб қўйилгандек. Диагноз: ариларнинг олдинги бир жуфт трахеяларини микроскоп остида кўриш орқали қўйилади. Касал ариларнинг трахеяларини каналар тешиб, уларнинг гемолимфасини сўриши натижасида аввалига сарик, қўнғир, кейин эса қора тусга киради. Трахеяларда турли стадия ривожланишида бўлган A. woodi каналари топилади. Олдини олиш. Асосан соғлом оилаларга носоғлом хўжаликлардан касал асалари оилаларини киритмасликдир. Носоғлом хўжаликлар ветеринария органларининг қатъий рўйхатида бўлиши лозим. Бундай хўжаликлардан асалари оилаларини ёки она арини сотиш мумкин эмас. Ҳар йили баҳорги мавсум бошланиши билан хўжалик асалари оилалари акарапидозга текширилади. Агар тешикдан чиқаётган арилар уча олмай қутилар атрофида кўплаб арилар учиб юрган бўлса, бундай хўжаликдаги 3-5 асалари оиласидан 50 тадан асалари олиниб ветеринария лабораториясига текширишга юборилади. Акарапидозга қарши кураш чоралари: Акарапидозга диагноз қўйишнинг замонавий мукаммал усули бўлмаганлиги сабабли хўжаликдаги ҳамма оилаларнинг зарарланиш даражасиши аниқ билиш қийин
Доказательный фрагмент
«Мақолада асалариларда учрайдиган ва катта иқтисодий зарар келтирадиган Акарапидоз касаллигининг олдини олиш ва даволаш усуллари бўйича маълумотлар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада асалариларда учрайдиган ва катта иқтисодий зарар келтирадиган Акарапидоз касаллигининг олдини олиш ва даволаш усуллари бўйича маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Varroatosis, mite, pyretroid, waxed cage, drug preparation, мумкатак, дезинфекция, кана, disinfection, филтр қоғоз тасмачалар, medicine, препарат, пиретроид, Акарапидоз, доривор
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025