Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
НОТИЖОРАТ КОРПОРАТИВ ТАШКИЛОТЛАР
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · НОТИЖОРАТ КОРПОРАТИВ ТАШКИЛОТЛАР (in-academy.uz/index.php/yo) · Ганиев Ниҳолбек Валиевич (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 2026
Аннотация
Замонавий жамият ҳаётида нотижорат ташкилотлари, шу жумладан корпорацияларнинг аҳамияти ўсиб бораётгани ривожланган давлатларда кузатилмоқда. Фаолият йўналишларини кенгайтириб, мазкур ташкилотлар турли жамоатчилик муносабатларини ривожлантиришга сезиларли ҳисса қўшмоқда, бу эса уларнинг фаолиятини тартибга солиш талабларини оширади. Нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамияти институти сифатида фуқаролар манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилиб, уни олға ҳаракатланишга ёрдам беради. Калит сўзлар: юридик шахс, нотижорат юридик шахс, таъсисчи, иштирокчи, муассис, корпоратив ҳуқуқ, МЧЖ, АЖ, умумий йиғилиш, ижро органи, кузатув кенгаши. Аннотация Растущая значимость некоммерческих организаций, в том числе корпораций, в жизни современного общества наблюдается в развитых странах. Расширяя сферы деятельности, эти организации вносят значительный вклад в развитие различных общественных связей, что повышает требования к регулированию их деятельности. Являясь институтом гражданского общества, некоммерческие организации решают вопросы, затрагивающие интересы граждан, и помогают им двигаться вперед. Ключевые слова: юридическое лицо, некоммерческое юридическое лицо, учредитель, участник, учредитель, корпоративное право, ООО, АО, общее собрание, исполнительный орган, наблюдательный совет. Нотижорат корпоратив ташкилотларининг табиати бир хил эмас. Уларни ташкил этишни давлатдан мустақил равишда фуқаролик жамияти фаолиятини расмийлаштириш усули, фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг жамоатчилик фаолиятини намоён қилиш шакли сифатида қараш мумкин. Шу билан бирга, нотижорат ташкилотлари фаолияти давлатнинг турли вазифаларини амалга оширишга ҳам хизмат қилади. Шу сабабли, кўплаб давлатларда уларнинг фаоллигини рағбатлантириш давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш воситаси сифатида намоён бўлади. Баъзи хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мазкур ташкилотлар тижорат юридик шахсларига нисбатан самаралироқ фаолият юрита олади. Шу билан бирга, ҳуқуқий табиати ва ташкил этиш мақсадлари турлича бўлган корпорацияларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш қийинчиликларни келтириб чиқаради, чунки қонунчилик нормалари тизими етарлича такомиллашмаган ва тизимлаштирилмаган. Бу ҳолатда нотижорат корпоратив ташкилотларга хос бўлган ўзига хос хусусиятлар асосий омил бўлиб хизмат қилади. Улар юридик шахс бўлиб, фуқаролик муомаласининг фаол иштирокчилари сифатида фуқаролик қонунчилиги қоидаларига бўйсунса-да, фуқароларнинг бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш шакли 96 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo сифатида ҳам намоён бўлади. Бу эса уларнинг алоҳида ҳуқуқий мақомини акс эттиради. Шундай қилиб, юқорида келтирилган фикрларга асосланиб, нотижорат корпорацияларнинг ҳуқуқий мақомини ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаш лозим. Ушбу мақолани ёзишдан кўзланган мақсад – нотижорат корпоратив шахсларига хос айрим хусусиятларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш соҳасида мавжуд муаммоларни белгилашдир. Бу масалани тадқиқ қилишда илмий билиш усуллари, жумладан умумий илмий ва махсус усуллар, хусусан, тизимли-структуравий, қиёсий-ҳуқуқий, формал-мантиқий ҳамда ҳуқуқни талқин қилиш усуллари қўлланилди. Нотижорат корпоратив ташкилотлар – бу фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олишни кўзламайдиган ва олинган фойдани иштирокчилари ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслардир. Нотижорат корпорацияси муассислари аъзо бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиб, корпорациянинг олий бошқарув органи бўлган умумий йиғилишни ташкил қилади1. Агар нотижорат корпорацияси иштирокчилари сони юзтадан ошса, у ҳолда уставда кўрсатилган ҳолда олий орган сифатида қурултой ёки конференция ўтказилиши мумкин. Мазкур ташкилотлар ўртасидаги низолар арбитраж судида кўриб чиқилмайди, ва бу ҳолат уставда акс эттирилиши керак. Нотижорат корпоратив ташкилотларининг мол-мулки аъзолик кириш бадаллари, хайриялар, фаолиятининг мақсадларига мувофиқ амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан тушган даромадлар ҳамда қонун билан белгиланган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади. Нотижорат корпорацияси тугатилганда, кредиторлар талаблари қондирилгандан сўнг қолган мол-мулк, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, устав ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этиш мақсадларига йўналтирилади. Шундай қилиб, нотижорат корпоратив юридик шахснинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: даромад олишга қаратилмаган мақсад; фойдани аъзолар ўртасида тақсимлаш йўқлиги; мазкур ташкилотнинг таъсисчилари автоматик равишда аъзо бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади ҳамда корпоратив бирлашмалар учун ФКда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Шунингдек, уларнинг таркибидан олий бошқарув органи ташкил этилади. Юқорида санаб ўтилган биринчи иккита белги ташкилотнинг фаолияти асосий мақсад сифатида фойда олишни кўзламаган нотижорат ташкилот сифатида таснифланишини белгилайди. Бироқ, масалан, истеъмол кооперативи каби нотижорат ташкилот турини кўриб чиқадиган бўлсак, у бундан
Доказательный фрагмент
«Замонавий жамият ҳаётида нотижорат ташкилотлари, шу жумладан корпорацияларнинг аҳамияти ўсиб бораётгани ривожланган давлатларда кузатилмоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюЗамонавий жамият ҳаётида нотижорат ташкилотлари, шу жумладан корпорацияларнинг аҳамияти ўсиб бораётгани ривожланган давлатларда кузатилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- юридик шахс, нотижорат юридик шахс, таъсисчи, иштирокчи, МЧЖ, кузатув кенгаши., АЖ, муассис, корпоратив ҳуқуқ, ижро органи, умумий йиғилиш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025