К содержанию
РецензированоRU2026

ХОТИН-ҚИЗЛАРДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ ШАХС СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОСИНИ ПСИХОЛОГИК ВА ПЕДАГОГИК ҲОДИСА СИФАТИДА ЎРГАНИШ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ҲОДИСА СИФАТИДА ЎРГАНИШ (in-academy.uz/index.php/si) · Раҳмонова Феруза Баҳромжон қизи (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

ушбу мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини яратишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган, оилавий зўравонликларга қарши курашда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган таълимий-тарбиявий ва профилактик вазифалар таҳлил қилинган. Калит сўзлар: гендер тенглик, тазйиқ, зўравонлик, ижтимоий дунёқараш, ижтимоий механизм, ҳуқуқ, ҳуқуқий маданият, ижтимоий-сиёсий фаоллик, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий стереотиплар, оилавий қадриятлар. Хотин-қизларда ижтимоий фаол шахс сифатларини шакллантириш муаммосини психологик ва педагогик ҳодиса сифатида ўрганиш қадимги даврлардан бошланди. Хотин-қизлардаги ижтимоий фаол шахс сифатларини шакллантириш ретроспективаси тарбия ва таълимнинг қуйидаги хусусиятлари билан намоён бўлади: кўплаб тарихий даврларда асосий эътибор ўғил болаларни тарбиялашга қаратилган; аёл фақат оила ва уй рўзғор ишларини ўрганиши мумкин; қизларга тикувчилик, кашта тикиш, тўр тўқишни ўргатиш керак. Бироқ, тарихий манбалар қизлар тарбияси булар билан чекланмаганлигини кўрсатади. Зеро, Ислом таълимоти кишилик жамиятида ўз ўрнини топиб, унинг диний ва дунёвий ҳаётида амалий суратда тадбиқини топган илк саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига катта аҳамият бериб, жамият асосининг пойдевори, уммат истиқболи бўлган ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларини талаб қилади. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшироқдир”. Бошқа бир ҳадисда: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди”,-дейилган (Термизий ривояти)[1]. Ислом таълимотида қизларнинг касб-ҳунарлар эгаси бўлиб улғайишига жиддий аҳамият берилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом яна айтадилар: “Фарзандларингизга сузиш ва камон отишни, аёлларга касб-ҳунарни ўргатинглар”[2]. Демак, одоб-ахлоқни муносиб тарзда берилиши билан боғлиқ масалалар ҳам ислом таълимотида алоҳида таъкидланган. Ислом динининг асосий манбалари Қуръон ва суннада аёл ҳуқуқлари ва улар билан боғлиқ масалалар атрорфлича ёритилган бўлиб, улардаги нормаларнинг ҳаммасида аёл улуғланган[3], унинг жамиятдаги ўрни кўрсатиб берилган ҳамда аёлларга кенг ҳуқуқлар берилган. Юқорида баён этилганларга асосланиб, қуйидаги хулосаларга келамиз: 119 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Биринчидан, исломда аёл мавқеи ва унинг жамиятдаги ўрни масаласини ислом динининг асл манбалари Қуръони карим ва ҳадислар асосида очиб бериш лозим. 1. Иккинчидан, ислом таълимотида аёллар ҳолатининг мазмуни ислом ҳуқуқида мавжуд бўлган никоҳ, оила, ажралиш мерос, мулкий муносабатлар билан қўшиб ўрганилиши [4] ни эътиборга олиш керак. Учинчидан, ислом таълимотида аёллар масаласига умумижтимоий ҳодиса сифатидақараш, аёлларнинг меҳнат ва ижод қилишини, ижтимоий ҳаётда, давлат ишларида қатнашишини, оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш [5] йўлларини ўрганишдир. Тўртинчидан, аёллар масаласини урф-одатлар, миллий маданиятлар, ижтимоий институтлар, ҳуқуқ ва жамият билан боғлаб ўрганишда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳволини; иқтисодий муносабатлардаги иштирокини; сиёсий тизимлардаги мавқеини;маданий ривожланиш ва диний ҳаётдаги ўрнини; оилавий муносабатларнинг шаклланиши ва мустаҳкамлашдаги ўрнини Қуръони карим ва ҳадислар асосида ўрганиш орқали тадқиқ этиш мумкин. Қизларда ижтимоий шахс сифатлари ва ижодкорликни шакллантириш ҳамда тарбиялаш тажрибасига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг фарзандлари яққол мисол бўла олади. Ҳиндистоннинг машҳур сиёсатчиси ва тарихчиси Жавоҳирлаъл Нерунинг айтишича: “Бобур санъат ва адабиётнинг улкан ҳомийси, Бобурийлар саройи жуда шукуҳли, бой ва мисли кўрилмаган сарой эди. Албатта, бундай сарой ва бундай маданият ўзидан-ўзи қурилмайди. Шоҳ ва шаҳзодалар олим, шоир ҳамда маданиятли кишилар бўлмасалар, илму маданият ривожига у қадар парво қилмасликлари мумкин. Аммо Бобур, унинг тўрт ўғли ва бир қизи — Ҳумоюн, Комрон, Аскарий, Ҳиндол ва Гулбадан бегим ҳам тарихда чуқур из қолдирган шоир, тарихчи, илму санъатни яхши ўрганиб, ўзлаштирган кишилар эдилар. Улардан бўлган фарзандларнинг барчаси ҳам ота-боболарининг изидан бориб, атоқли шоир, адиб ва олимлар сифатида илму санъат ривожига катта ҳисса қўшиб келдилар” [6]. Гулбадан бегим: Бобурнинг бу фазилатли, билимли қизи Кобулда 1527 йилда Дилдор бегимдан туғилди, аммо укаси Ҳиндол Мирзодек Моҳим бегим тарбияси остида бўлди. У Ҳумоюн Мирзога атаб “Ҳумоюннома”ни ёзди. У тўрт ёшида отасидан абадий айрилган бўлса-да, отасининг тарихчилик истеъдодини мерос олди. “Ҳумоюннома” жуда ихчамлиги, равон услубда ёзилгани ҳамда фасоҳат ва балоғат авжида эканлигини кўплаб тазкирачилар, тарихчи олимлар таъкид этганлар. Б

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини яра…»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳитини яра… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
гендер тенглик, тазйиқ, зўравонлик, ижтимоий дунёқараш, оилавий қадриятлар., ижтимоий механизм, ҳуқуқий маданият, ижтимоий-сиёсий фаоллик, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий стереотиплар, ҳуқуқ
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники