К содержанию
РецензированоRU2026

“ЗЕВАРХОН” ДОСТОНИДА АРАБЧА СЎЗЛАР

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Ахборотда тилимизга араб тилидан кириб келган сўзлар, хусусан, амалдор, азиз, улуғ сингари сўзларнинг матндаги лексик-семантик маънолари, таҳлил этилган. Шунингдек, баъзи сўзларнинг кўп маънолилик хусусиятлари ҳам текширилган. Аннотация. В докладе в тексте анализируются слова, пришедшие в наш язык из арабского языка, в частности, лексико-семантические значения таких слов, как официальный, дорогой, великий. Также были исследованы многозначные свойства некоторых слов. Annotation. In the report, the words that entered our language from Arabic, in particular, the lexical-semantic meanings of words such as official, dear, great, are analyzed in the text. The polysemous properties of some words were also investigated. Калит сўзлар: достон, матн, тил, нутқ, бахши, кўпмаънолилик, эпик маҳорат, сўз туркуми сингари. Key words: such as epic, text, language, discourse, speech, polysemy, epic skill, vocabulary. Ключевые слова: такие как эпос, текст, язык, дискурс, речь, многозначность, эпическое мастерство, словарный запас. Биз ўрганган “Зевархон” достони матнида от сўз туркумига кирувчи тилимизга араб тилидан ўзлашган ўттиздан ортиқ, масалан, аввал, ажал, азоб, айб, амалдор, арз, бадан, бало, ватан, вақт, вафо, давлат, дуо, дунё, жаллод, жамол, жасад, жафо, золим, зот, имон, инсоф, кулфат, либос, лочин, маслаҳат, мурод, олам, ошиқ сингари сўзлар ўзининг кўп маънолилик хусусиятларини намоён қилганлиги аниқланди. Қуйида улардан айримларининг матн таркибида қўлланиш ҳолатини кузатамиз. Амалдор сўзи тилимизга араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, нуфузли луғатларда унинг битта маъноси амал эгаси, мансаб-амал эгаси, лавозимли шахс маъноси мавжудлиги қайд этилган. Биз ўрганган “Зевархон” достони матнида мазкур лексема бир қатор маъноларни ифодалаб келишини кузатдик: “Мансабдор, юқори лавозимли шахснинг мавжудлиги”: Пошшойимиз қошида қанча амалдор, // У ерда ҳам қанча дардманд кишилар (141); Зангарда бор эди қанча амалдор (152). “Миннатдорчилик, ҳайриҳоҳлик”: Сиздан ўзгани бу қуш билмади, // Миннатдорлик қилди қанча амалдор (169). “Мансаб-амал эгаси бўлмоқ”: Оқшом ётиб, эрта-мертан тонг отди. Ҳасанхонни чақириб бекларбеги амал бериб, ўзининг қошида сипоҳ - амалдор қилиб қуйди (175). “Хизмат қилувчи мансабдор”: Менинг ўлкам эди Чинмочин шаҳар, // Хизматимда тайёр эди амалдор. // Чинмочинда менда шану шавкат бор, // Хизматимни қилар эди кўп беклар (178-179). “Муайян жойдан чиқиб, хулосага келмоқ”: Амалдорлар, шабгирлар ундан кетади, // Зиндоннинг бошига булар етади, // Неча сўзни амалдорлар айтади (189). 158 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si “Буйруқ-топшириқ бермоқ”: Амалдор кўнглимда сенга айтаман. // Уч кунгача бунда ҳеч қайсинг бўлма, // Жонзод бўлсанг бунда ҳеч қайсинг қолма. // Энди тилимизга араб тилидан ўзлашган сўз сифатида кириб келган асл (асил), асли сингари сўзларнинг достон матнида қўлланилиш жараёнига ва унда ифодаланган маъноларга эътиборни қаратамиз: асл→асли: нуфузли луғатларнинг бирида асл сўзининг қуйидаги маънолари қайд этилган: 1.келиб чиқиши, келиб чиқиш эътибори билан қарашлилиги; насли, таги; 2.келиб чиққан (асос) жойи; 3.чин, чинакам, ҳақиқий (ЎТИЛ, 1, 106-107). Асли сўзи ҳам мазкур маъноларнинг биринчиси ва иккинчиси, шунингдек, ҳақиқат эътибори билан, аслида; одатга кўра, табиатан; аслида каби маъноларни ифодалаши мумкин (ЎТИЛ, 1, 107). Биз ўрганган “Зевархон” достонида мазкур сўзлар матн таркибида қуйидаги маъноларини ифодалаши аниқланди: Асл: Шундай асл қиз сенинг тенгингми? // Не иш бошлаб кўп ғавғолар қиласан (164). Матндаги асл сўзи достон матнида фақат бир марта қўлланилган ва чин, чинакам, ҳақиқий маъноларини ифодалашга хизмат қилган. Бу матн қирқ қароқчиларнинг бошлиғи Саъдулла калга айтган сўзига тегишлидир. Келиб чиқиши, насли: Шамшоддир менинг юртим, // Заргардир асли зотим (122); Зевар асли Боғдод элда туради, // Табибликни касб қилиб юради (141). Фикрнинг тўғрилигини (эпик қаҳрамоннинг шундай муносабатини) билдиради, аслида: Мен билмайман асли Луқмондан қолган, // Ҳазрати Луқмоннинг шогирди бўлган. // Ўтган табибларнинг барини билган, // Шундай доно киши Зангарга келган (142). Бошланиши, асли: Ул шоҳнинг кўнглига ғало-ғул тушди, // Дардманд эди асли, подшо дарди бор, // Табиб деса кўнглидагин қаратар. // -Ундай бўлса бориб бергайсан хабар, // Мени давлатима оп келмоқ даркор (142). Асли, олдиндан: Узоқ йўлга сафар қилиб бораман, // Сўйламайсан асли ўзинг биласан. // Нима деб сўйласак тушиб турасан (143). Ҳақиқатан эътибор билан, асли: Ўрлик билан юрдинг умр кечириб, // Йўлли бўлдинг, қолди бахтинг очилиб. // Чопган экан асли сенинг иқболинг, // Асли бу жаҳонда йўқдир бу ёринг (165). Ҳақиқатан ҳам, тўғриси: Асли ўзим таркидунё қилганман, // Бир гап билан туя миниб юрганман (168). Айнан, асли: Тунлари ғамга чулғонган, // Бу расминг бунда қолган, // Асли ўзинг қайда, жонон? (187) каби. “Зевархон” достони матнида от сўз туркумига кирувчи араб тилидан ўзлашган лексемалардаги кўп маънолилик хусусиятларни ўрганиш давомида яна белги- хусусиятни ифода этувчи с

Доказательный фрагмент

«Ахборотда тилимизга араб тилидан кириб келган сўзлар, хусусан, амалдор, азиз, улуғ сингари сўзларнинг матндаги лексик-семантик маънолари, таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ахборотда тилимизга араб тилидан кириб келган сўзлар, хусусан, амалдор, азиз, улуғ сингари сўзларнинг матндаги лексик-семантик маънолари, таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
such as epic, text, language, discourse, speech, polysemy, epic skill, нутқ, сўз туркуми сингари., бахши, матн, эпик маҳорат, тил, достон, кўпмаънолилик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники