К содержанию
РецензированоRU2026

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ШАХСИЙ ТАЪЛИМ ТРАЕКТОРИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРАТИ ВА ИҚТИСОДЧИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР (in-academy.uz/index.php/si) · Нишонов Фарход Мусажонович (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мақолада олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий этишнинг зарурати ва бу ёндашувнинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти таҳлил қилинади. Ҳозирги кунда таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар ва рақобатбардош мутахассисларга бўлган талаблар таълим жараёнини индивидуаллаштиришни тақозо этмоқда. Математика фанини иқтисодиёт йўналишида ўқитишда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, таълим жараёнини шахсга йўналтирилган дастурлар асосида ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, таълим дастурларининг мустақил равишда лойиҳалаши ва талабаларнинг шахсий ривожланишлари учун индивидуал таълим дастурларини яратиш механизмлари таҳлил қилинади. Калит сўзлар: инновацион таълим жараёнлари, шахсий таълим траекторияси, индивидуал таълим дастури, иқтисодчи мутахассислар тайёрлаш, таълимни индивидуаллаштириш, рақобатбардош мутахассислар, олий таълим, математика ўқитиш. Ҳозирги замон таълим тизимида инновацион жараёнларни жорий этиш мутахассислар тайёрлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, иқтисодий йўналишдаги мутахассисларни тайёрлашда таълим жараёнини индивидуаллаштириш, талабаларнинг шахсий эҳтиёжлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш орқали уларнинг касбий ва шахсий ривожланишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган қонун ва қарорлар индивидуал таълим траекторияларини ривожлантириш учун имкониятлар яратади. Мазкур мақола шахсий таълим траекторияларини жорий этиш зарурати ва унинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги ўрнини таҳлил қилади. Таълимдаги инновацион жараёнлар бўлажак иқтисодчи мутахассисни тайёрлаш тамойилларини ўзгартиришни ва нафақат касбий билим, кўникма ва малакаларни, балки ҳаракатчанлик, мослашувчанлик, хушмуомалалик, мустақиллик, ташаббус кўрсатиш, танлов қилиш ва масъул бўлиш каби фазилатларни шакллантиришни талаб қилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган бир қанча муҳим қонунлар ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 15 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат олий таълим муассасалари, республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларини моддий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг замонавий таълим сиёсатини шакллантиришда, таълим тизимини модернизация қилишда ва таълимнинг ўзгарувчанлигини амалга ошириш механизмларида янги қадам бўлди. Ўз навбатида, ўзгарувчан таълимни таълимни модернизация қилиш йўналишларидан бири, таълим соҳасидаги ўзгаришларни амалга ошириш ва таълим мақсадларини талабанинг ноёб шахсига ўтказиш воситаси сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Мазкур меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Иқтисодий олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий қилиш ҳаётий эҳтиёж эканлиги қуйидагиларда кўринади: Биринчидан, ҳозирги кунда таълим тизимида, хусусан, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фан ва техниканинг жадал ривожланиши натижасида рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиёж юзага келмоқда. Мутахассисларни тез, сифатли ва кўп миқдорда тайёрлаш учун мавжуд инновацион таълим бериш усулларини қўллаш ёки янгиларини яратиш зарур. Бундан ташқари олий таълим муассасаларининг, жумладан, нодавлат олий таълим муассасалари сонининг ошиши, давлат олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақиллик берилиши натижасида улар ўртасида рақобат пайдо бўлмоқда. Рақобат натижасида олий таълим муассасалари бўлажак иқтисодчи талабаларга қулай таълим шароитларини таклиф этишлари зарур. Қулай ўқув шароитларидан бири бу – индивидуал таълим траекторияси асосида таълим жараёнини ташкил этишдан иборат. Иккинчидан, жамият ҳаётидаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга тезда муносабатини билдира олиш ва мослашиш қобилияти мутахассиснинг узлуксиз таълим олиши натижасида юзага келади, бу эса, ўз навбатида катта ҳажмдаги мустақил ўқув фаолиятини назарда тутувчи индивидуал таълим траекториясидан фойдаланишни тақозо этади. Ушбу ёндашув талабага мустақил равишда ҳам, олий ўқув юртининг таълим дастурлари доирасида ҳам билим олиш ва зарур кўникмаларни ривожлантириш имконини беради. Учинчидан, шахсий таълим траекторияси ҳозирги кундаги замонавий таълимнинг эҳтиёжи ҳисобланади. Замонавий шароитда ОТМда, хусусан, таълимнинг юқори даражасида математикан

Доказательный фрагмент

«Мақолада олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий этишнинг зарурати ва бу ёндашувнинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий этишнинг зарурати ва бу ёндашувнинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инновацион таълим жараёнлари, шахсий таълим траекторияси, математика ўқитиш., таълимни индивидуаллаштириш, рақобатбардош мутахассислар, иқтисодчи мутахассислар тайёрлаш, индивидуал таълим дастури, олий таълим
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники