Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Бовиколёз коз
BOVICOLIOSIS IN GOATS · Boltaev Dilshod Mukhitdinovich · ЭЧКИЛАР БОВИКОЛЁЗИ (Scientific Research Institute of Veterinary) · Boltaev Dilshod Muxitdinovich (Scientific Research Institute of Veterinary)
Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности · 2026
Аннотация
Мақолада эчкилар орасида кейинги йилларда энг кўп тарқалаётган эктопаразитоз касалликлардан бовиколёз қўзғатувчиси ҳақидаги маълумотлар баён этилган. Калит сўзлар: бовикола, бовиколоз, қурғоқчил, паразит, нимфа, личинка, катталар, ҳашаротлар. БОВИКОЛЁЗ КОЗ Болтаев Дилшод Мухитдинович Научно-исследовательский институт ветеринарии E-mail: polatovfaxriddin613@gmail.com Аннотация: В статье описывается данные о возбудителе бовиколёза, одного из самых распространенных эктопаразитарных заболеваний коз в последние годы. Ключевые слова: бовикола, бовиколёз, власоеды, паразит, насекомые, нимфа, личинка, имаго, инсектицид. Мавзунинг долзарблиги Бугунги кунда амалга оширилаётган бир қатор ислохотлар асосида мамлакатимизда ветеринария соҳаси ҳам жадал ривожланиб, бу сохада жуда кўплаб илмий амалий ишлар амалга оширилмоқда. Республика чорвасини ривожлантириш мақсадида ривожланган Европа давлатларидан заанен, альп, тоггенбург каби сут йўналишидаги маҳсулдорлиги юқори эчки зотлари олиб келиниб, уларни кўпайтириш йўлга қўйилди. Четдан олиб келтирилган сутдор эчки зотларини юртимизнинг иқлим шароитига мослаштирган ҳолда боқиш, наслчилик ишларини олиб бориш, озиқлантириш технологияларини ишлаб чиқиш жуда муҳимдир. Шу боис илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим устувор вазифалардан ҳисобланади. 54 Дунё бўйича эчкилар кўп боқиладиган мамлакатлар қуйидагилар: Хитой (140 млн бошни), Ҳиндистон (120,6 млн бош) ва Покистон (47 млн бош). Республикамизда (2020 йил 1 январдаги маълумот) қўй ва эчкилар сони 21 млн 287 минг бошни ташкил этади. Эчкилар боқиш, урчитишга кўп харажат талаб этмаслиги, тез кўпайиши ва юқори даражадаги серпуштлиги, гўшт ва сут маҳсулотларининг парҳезбоплиги, саноат учун жун, тивит ва тери маҳсулотларининг зарурлиги, қимматбаҳолиги,уларга бўлган талабнинг юқорилиги билан бошқа турдаги чорва ҳайвонларидан ажралиб туради. Бироқ, илмий адабиётлар тахлилига кўра,эчки касалликлари борасида бирор бир илмий изланишлар эчкилар орасида кейинги йилларда жунхўрлар авж олиши кузатилмоқда. Шунинг учун, эчкилар танасида паразитлик (текинхўрлик) қилиб яшайдиган ҳашаротлар ва улар қўзғатадиган паразитар касалликлар эпизоотологиясини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашнинг янги безарар усул ва воситаларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотнинг мақсади Эчкилар орасида кенг тарқалган бовиколёз касаллиги қўзғатувчиси Bovicola caprae, яъни эчки жунхўрларининг морфологиясини, турларини, биологиясини ўрганишдан иборат. Тадқиқот материаллари ва усуллари Тадқиқотларда паразитологик, энтомологик, эпизоотологик, эколого- фаунистик ва ветеринария паразитологияси фанларининг замонавий тавсия ва услубий қўлланмаларидан фойдаланилди. Бовиколаларни топиш ва йиғиш учун уларнинг жун қатламини терига яқин жойларидан (жунларни ён томонга қараб очиш йўли билан), қулоқ ва унинг остки қисмларидан ахтарилди. Бовиколалар кўрингач, пинцет ёрдамида терилди, қўриб қолганлари намланган чуткача ёрдамида олинди. Уларни жойлашиш ўринларини аниқлаш учун ҳар топографик қисмдан алоҳида йиғилди ва махсус идишларга ёрлиқ қилиниб жойлаштирилди. Кучли зарарланган эчкиларда уларни тароқ ёрдамида ҳам йиғиб олинди. Терилган ҳашаротлар турлари арахноэнтомология лабораториясида қўлланма ва аниқлагич жадваллар («Определитель пухоедов (Mallophaga) домашних животных». Фауна СССР. М.,-Л.: изд. АНСССР, 1940; Пухоеды. Часть 1. изд. АНСССР, 1959, Д.И.Благовещенский) ҳамда бошқа махсус адабиётлар ёрдамида аниқланди. Тадқиқотлар натижалари Илмий тадқиқот ишлари Навоий вилояти, Нурота тумани “Нурота қоракўл” МЧЖ га қарашли 2000 бошдан ортиқ Оренбургнинг тивит йўналишидаги зотдор эчкиларида олиб борилди. Натижада, хўжаликларда эчкиларнинг бовиколёз касаллигини келтириб чиқарувчи жунхўрлар энг кўп тарқалганлиги (100 фоиз) аниқланди. Эчки жунхўрлари, яъни Bovicola caprae – майда 1,3-1,9 мм катталикдаги кичкина, қанотсиз, танаси узунчоқ овалсимон, ясси, қўнғир сарғиш тусдаги ҳашарот бўлиб (1-расм), оғиз аппарати кемирувчи типда, юқориги ва пастки лаблардан ҳамда юқориги ва пастки жағлардан иборат бўлиб жағларининг четларида кичкина тишчалари ҳам бор. Кўзлари яхши ривожланмаган 55 (рудиментлашган), кўкраги уч бўғимли бўлиб унга уч жуфт кичкина оёқча (панжача) лари бирлашган, панжача учлари эса бир ёки иккита тирноқча билан тугайди, қорин қисми узунчоқ овалсимон, сегментланган, жун ва тукчалар билан ўзига хос, яъни ҳар бир турга мос қопланган, 8-9 бўғиндан ва олти жуфт нафас йулидан иборат. Тананинг орқа тугаш қисми урғочи бовиколаларда ўйиқ жойи (кемтиги) ва жинсий ўсимтаси (гонопофизи) бор, эркаклариники эса айланасимон шаклда бўлади [2;3;]. Бовиколалар эпидермис тўқималари, жунлар, ёғ ва тер безларининг ажралмалари билан, шунингдек терининг жароҳатланган жойидан ажралган лимфа ва қон суюқликлари билан ҳам озиқланади. Бунинг натижасида ҳайвон терисида бетоқат қичима ҳосил бўлиб, ўзларини охурларга, дарахт ва деворларга тинмай ишқаланиши оқибатида жунлари тўкилади, дерматитга сабабчи бўлади. Бу эса эчкиларнинг турли хил касалликларга нисбатан чидамлилигини пасайишига, маҳсулдор
Доказательный фрагмент
«Мақолада эчкилар орасида кейинги йилларда энг кўп тарқалаётган эктопаразитоз касалликлардан бовиколёз қўзғатувчиси ҳақидаги маълумотлар баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада эчкилар орасида кейинги йилларда энг кўп тарқалаётган эктопаразитоз касалликлардан бовиколёз қўзғатувчиси ҳақидаги маълумотлар баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- bovicola, bovicolosis, withers, parasite, nymph, larva, adult, insects, имаго, қурғоқчил, власоеды, личинка, бовиколоз, ҳашаротлар, нимфа, катталар, инсектицид, бовиколёз, паразит, насекомые, бовикола
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026