Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТАЪЛИМ КЛАСТЕРИ ЁНДАШУВИДА МАКТАБ-ЛАБОРАТОРИЯ ҲАМКОРЛИК СТРАТЕГИЯСИ
ҲАМКОРЛИК СТРАТЕГИЯСИ · Чориев Илхом Рузибайович
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
мазкур мақолада таълим кластери ёндашувида мактаб-лаборатория тажрибасининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик стратегияси асос сифатида кўрсатилган. Шунингдек, жисмоний маданият таълим йўналиши ва умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида нафақат ўқитишга қаратилган педагогик таълим инновацион кластерини шакллантириш ва ривожлантириш, балки минтақанинг келажакдаги профессионал кадрларга бўлган эҳтиёжлари нуқтаи назаридан талабалар ҳамда ўқувчиларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган. Калит сўзлар: таълим кластери, мактаб-лаборатория, инновацион фаолият, тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик, минтақа, модель, жисмоний маданият таълим йўналиши, тажриба, компетентлик, спорт, массрепродуктив, траектория. Муаммони умумий шаклда баён этиш ва унинг муҳим илмий-амалий вазифалар билан боғлиқлиги. Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янги босқичга кўтариш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ва олий педагогик таълим билан қамров даражасини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Кластер сиёсати минтақавий иқтисодий ривожланиш стратегиясининг асоси бўлиб хизмат қилади ва таълим тизимига нисбатан кластерни минтақа эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш масаласини ҳал қилиш учун профессионал кучларни синтез қилувчи инновация маркази сифатида кўрсатиш мумкин. Таълим тизимининг сифат ва мазмун компонентлари масалалари унинг стратегияларини амалга оширишга кластер ёндашувни бошлаб беради. Бундай ёндашув доирасида тизимли равишда унинг таркибий қисми бўлган ҳар бир таълим субъекти самарадорлигини таъминлаш, ижтимоий ҳамкорлик, рақобатбардошликни янгилаш ҳамда таълим сифатини ошириш имкониятлари яратилган. Таълим кластери - бу шартномалар асосида ўзаро ҳамкорлик қилувчи ва таълим мутахассисларини тайёрлаш бўйича илмий, ўқув ва инновацион мақсадларни амалга оширишда иштирок этувчи жуғрофик маҳаллийлаштирилган ташкилотлар гуруҳидир. Кластерда олий таълимнинг ўрни муҳимлигини ҳисобга олиб, бу турдаги кластерни таълим-тарбия ва ҳамкорлик муносабатлари билан ўзаро боғланган таълим муассасалари мажмуи бўлган педагогик таълим инновацион кластери сифатида ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Педагогик таълим инновацион кластерининг муҳим фарқловчи хусусиятлари: бўлажак педагог кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш; таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялаш; ўқитувчилик касбининг нуфузини кўтариш. Педагогик таълим инновацион кластерини амалга оширишнинг энг асосий шарти ва шакли сифатида “Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончаларини олиш мумкин. 77 Педагогик таълим инновацион кластери ЧДПУ “Жисмоний маданият” таълим йўналишининг стратегик тадқиқот йўналиши бўлиб, “Мактаб-лаборатория” унинг ядроси – амалиётга татбиқ этиш шакли ҳисобланади. “Мактаб-лаборатория”лар илмий- педагогик инновацион лойиҳаларни яратиш ва тажриба-синовдан ўтказиш билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаради. “Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончаларининг мақсади узлуксиз таълим жараёнида таълим турлари ўртасидаги илмий, услубий ва таълим воситаларини ривожлантириш, педагогик таълим инновацион кластерини амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ илмий-педагогик лойиҳаларни тажриба-синовдан ўтказишдан иборат. Ушбу лойиҳа педагогик таълимни модернизациялаш шароитида ўқитувчиларнинг узлуксиз таълим тизимида асосий ўринлардан бири бўлиб, педагогик таълим инновацион кластери учун устувор йўналиш ҳисобланади. Педагогик таълим инновацион кластер моделлари жисмоний маданият таълим йўналиши битирувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида ҳамкорликни ривожлантиришнинг мақсадли жараёнининг аниқ тақдим этишга имкон берувчи ташкилий, бошқарув, технологик ва мазмун даражаларини ўз ичига олган яхлит таълимдир. “Жисмоний маданият” таълим йўналишининг “Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончалари асосида ўзаро ҳамкорликнинг қуйидаги моделларини амалга оширди: 1. Информацион-англаш ижтимоий фаолияти. Ушбу модел доирасида ташкилий хизматлар амалга оширилди: спорт тўгараклари, мастер-класслар, маърузалар, илмий- амалий анжуманлар, консултациялар, экскурсиялар ташкил этилмоқда. 2. Муаммоли-таҳлилий ёки мунозарали фаолият, унга тайёргарлик кўриш, анкета ва сўровномалар, тренинглар, маҳорат дарслари, муаммоли семинарлар, давра суҳбатлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари ўтказилмоқда. 3. Ижтимоий-ролли моделига ўрта мактаб ўқувчиларининг касбий тайёргарлигига йўналтирилган ижтимоий тадбирлар (танловлар, олимпиадалар, конференциялар, лойиҳа фаолияти, ёш спортчи мактаби ва бошқалар киради) ташкил этилмоқда. 4. Спорт фаолияти синфдан ташқари ишларнинг турли шаклларига қаратилади. Ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - ўқув-услубий ўзаро ҳамкорлик; - илмий-услубий ўзаро ҳамкорлик; - ўқитувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш курсларини ташкил этиш; Таълим муассасасининг кластер шакли замонавий касбий компетенцияга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашга олиб келади. Шартли равишда қуйидаги блокларни “Мактаб-лаборатория” тажриба майдонч
Доказательный фрагмент
«мазкур мақолада таълим кластери ёндашувида мактаб-лаборатория тажрибасининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик стратегияси асос сифатида кўрсатилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюмазкур мақолада таълим кластери ёндашувида мактаб-лаборатория тажрибасининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик стратегияси асос сифатида кўрсатилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- таълим кластери, мактаб-лаборатория, инновацион фаолият, компетентлик, тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик, модель, тажриба, жисмоний маданият таълим йўналиши, массрепродуктив, минтақа, спорт, траектория.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024