Журнал Основы социальных и гуманитарных исследованийNilufar Djuraeva, Alok Kumar2024
РАҚОБАТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК (ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИ МИСОЛИДА)
(ФРАНЦИЯ ДАВЛАТИ МИСОЛИДА) · У. Саттаров
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Франция доктринаси ва қонунчилигида рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади. Рақобат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг иқтисодий жиҳатларига ва иқтисодий назорат билан боғлиқ низоларда француз судлари томонидан иқтисодий таҳлил услубининг амалий қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Франция Рақобат Кенгаши битимнинг ижобий иқтисодий оқибатлари мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди. Монополияга қарши муносабатларни француз Савдо кодекси билан ва инсофсиз рақобат ҳужжатларини француз Фуқаролик кодекси билан тартибга солишни фарқлаш масаласи ўрганилади. Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш бўйича доктринада ишлаб чиқилган ёндашувлар таҳлил қилинади. Франция қонунчилигига кўра, рақобат қоидаларини бузган юридик шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш мумкинлиги кўрсатилади. Калит сўзлар: Франция Савдо кодекси (ФСК), рақобат, иқтисодий таҳлил услуби, монополияга қарши муносабатлар, инсофсиз рақобат, Франция Рақобат Кенгаши, юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги. Рақобат қоидаларини бузганлик учун ҳуқуқий жавобгарлик чораси қонунийлик ва тартиботни таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий воситасидир. Замонавий шароитларда рақобатнинг иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда рақобат ҳуқуқи институтларини ўрганиш ҳатодир. Т.Я. Хабриеванинг фикрича, “Иқтисодий-ҳуқуқий тадқиқотларни ўтказиш биринчи навбатда рақобат ҳуқуқини ривожлантириш мақсади учун хам зарурдир. Бозор иқтисодиёти, хусусан, молиявий бозорнинг жадал ўсиши билан боғлиқ ҳолда, бозорни тартибга солувчи (кўпинча “қўриқчи ит” (watchdog) ролини ўйнайдиган давлатнинг ваколатли органи) бозорни кузатиши ва бир вақтнинг ўзида унинг иштирокчилари ўртасидаги низоларни ҳал қилиши керак. Шу билан бирга, бир томондан рақобатни ривожлантиришга ёрдам берадиган, иккинчи томондан эса бозор иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган эркинлик ва чекловларнинг оптимал мувозанатини топиш керак” [1., 26]. Глобаллашув жараёнлари ва бозор муносабатларининг эволюцияси таъсири остида рақобат соҳасида янги турдаги ҳуқуқбузарликлар пайдо бўлмоқда, жавобгарликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари нисбати тўғрисидаги масала эса тобора муҳим аҳамият касб этмоқдаки, ва бу ҳам хорижий, ҳам Ўзбекистон юридик доктринасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат ва иқтисодиёт ўртасидаги боғлиқлик ғоясини қўллаб-қувватлаган А.Г. Сушкевичнинг таъкидлашича, “рақабат ҳуқуқи институтларининг иқтисодий муҳит ҳолатига мос келиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солиш орқали рақобатни ҳимоя қилиш қобилияти бугунги кунда рақобатни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тарихида тенг бўлмаган асослилик билан текширилмоқда. Кўринишларнинг қайта баҳоланиши хусусий иқтисодий ҳокимият табиати чуқур ўзгариши билан боғлиқ [2., 110]. Франция 38 тажрибаси, авваламбор, маъмурий судлар иқтисодий назорат билан боғлиқ низоларда иқтисодий таҳлил услубини муваффақиятли қўллашлари билан эътиборлидир (хусусан, концентрацияларни ҳал этиш тўғрисидаги қарорларни назорат қилиш соҳасида, бу эса “қулаётган корхона” назарияси каби мураккаб назарияларни қўллашга олиб келди) [3., 110]. Бундан ташқари, Ўзбекистон рақобат тўғрисидаги қонунини ишлаб чиқишда Франция тажрибаси хам ҳисобга олинган. Шунинг учун, сўнгги бир неча йил ичида Франция қонунчилигининг сезиларли ўзгаришини инобатга олган ҳолда, Франция қонунчилиги ва амалиётида бозор таъсири кучини рақобатни суиистеъмол қилиш институтларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир [4., 3]. Рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг хусусиятларини муҳокама қилишдан олдин, ушбу муносабат бўйича француз ёндашувига нисбатан тадқиқотчиларнинг эътибор қаратган хусусиятларни, яъни: “ҳуқуқий муносабатларнинг икки гуруҳини: мавжуд рақобатни ҳимоя қилишга қаратилган муносабатлар (droit de la concurrence); ва рақобат ҳолатини тартибга солувчи муносабатлар (сoncurrence deloyale), яъни инсофсиз рақобат ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган муносабатлар” [5., 127] га алоҳида эҳтибор қаратиш лозим. Шуни ҳисобга олиш керакки, агар рақобатга қарши ҳуқуқий муносабатлар Франция Савдо Кодекси (ФСК) қоидалари билан тартибга солинса, инсофсиз рақобат ҳаракатлари 1804 йилги Франция Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади. (ФФК) [6]. ФСКнинг 1382 ва 1383-моддалари деликт жавобгарлик тўғрисидаги умумий меъёрларни белгилайди ва хусусан, француз доктринаси томонидан ишлаб чиқилган инсофсиз рақобатнинг қуйидаги турларига нисбатан қўлланилади: паразитлаш (parasitisme); имитация (imitation); дискредитация (denigrement); дезорганизация (desorganisation). ФСКнинг 1382-моддаси бир шахснинг бошқа шахсга зарар етказган ҳар қандай ҳаракати, зарар етказилган шахсни унинг ўрнини қоплашга мажбур қилади. ФСКнинг 1383-моддаси ҳар бир шахс нафақат ўз ҳаракатлари, балки ўз бепарволиги ёки эҳтиётсизлиги туфайли етказилган зарар учун хам жавобгардир. Франциянинг монополияга қарши қонунчилиги эркин рақобат тамойилига асосланган, субъектларнинг рақобат муносабатлари эса “Нархлар эркинлиги ва рақобат тўғрис
Доказательный фрагмент
«Франция доктринаси ва қонунчилигида рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади.»
Образец извлечения
Демо-превьюФранция доктринаси ва қонунчилигида рақобат қоидаларини бузганлик учун жавобгарликнинг иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Франция Савдо кодекси (ФСК), рақобат, иқтисодий таҳлил услуби, монополияга қарши муносабатлар, Франция Рақобат Кенгаши, юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги., инсофсиз рақобат
Смежные источники
Обзор законодательства УзбекистанаИ Эргашев2019
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025