The American Journal of Social Science and Education InnovationsBased On Grammatical Signals, Farokhat Sattarbergan Qizi Karimova +12021
АЁЛНИ ЎЗ ҲОМИЛАСИНИ СУНЪИЙ РАВИШДА ТУШИРИШГА МАЖБУРЛАШ ЖИНОЯТИНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ
ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ · Хайдаров Шухратжон Джумаевич · E-mail: Xaydarovshuxrat@mail.ru (қарши курашиш кафедраси профессори,)
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган. Жумладан, мақолада ЖК 115-моддасида шахс ҳомилани қонуний асосларда сунъий равишда туширишга мажбурлаши лозим бўлади, аксинча бўлса, яъни айбланувчи ҳомиладор аёлни жиноий равишда (тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатда, даволаш муассасасидан ташқарида ёки сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан) ҳомила туширишга мажбурласа, шахснинг ҳаракатлари иштирокчи сифатида қўшимча равишда ЖК 114-моддаси билан ҳам малакаланиши таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, айбланувчи ҳомиладор аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга мажбурлаш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши Жиноят кодекси 112 ва 115-моддалари мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса эса, тегишлича Жиноят кодекси 104, 105, 109 ёки 1261-моддалари билан малакаланиши, ёки ҳомиладор аёл танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса, қилмиш қўшимча равишда Жиноят кодекси 1413-моддаси билан ҳам квалификация қилиниши илмий асослаб берилган. Шунингдек мақолада, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича асосли хулосалар баён қилинган. Keywords: жавобгарлик, жиноят, квалификация, қилмиш, ҳомила, аборт, шикаст, мажбурлаш, жавобгарлик, ҳомиладор, зўрлик, қўрқитиш. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилишда ўхшаш жиноятлардан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга. “Ҳар қандай қилмишни квалификация қилишда унинг ўхшаш жиноятлардан фарқловчи белгиларини аниқлаш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш, унинг таркибий элементларига хос бўлган жиҳатларини аниқлаш талаб қилинади”[1]. Жумладан, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини ҳам квалификация қилишда ўхшаш жиноятлардан фарқловчи белгиларини аниқлаш зарур ҳисобланади. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган Жиноят кодексининг 115-моддаси ҳам айрим бошқа жиноятлар билан боғлиқ жиҳатларга эга. Авваламбор, Жиноят кодекси 115-моддасида шахс ҳомилани қонуний асосларда 88 сунъий равишда туширишга мажбурлаши лозим бўлади, аксинча бўлса, яъни айбланувчи ҳомиладор аёлни жиноий равишда (тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатда, даволаш муассасасидан ташқарида ёки сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан) ҳомила туширишга мажбурласа, шахснинг ҳаракатлари иштирокчи сифатида қўшимча равишда ЖК 114-моддаси билан ҳам малакаланади. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлашда мажбурлов усуллари ҳам жиноятни бошқа моддалар билан қўшимча квалификация қилиш заруратини вужудга келтириши мумкин. Башарти, айбланувчи ҳомиладор аёлни сунъий равишда ҳомила туширишга мажбурлаш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, унинг қилмиши Жиноят кодекси 112 ва 115-моддалари мажмуи билан, соғлиғига тан жароҳати етказса эса, тегишлича Жиноят кодекси 104, 105, 109 ёки 1261-моддалари билан малакаланиши лозим бўлади. Ёхуд ҳомиладор аёл танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитса, қилмиш қўшимча равишда Жиноят кодекси 1413-моддаси билан ҳам квалификация қилиниши лозим бўлади [2]. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини тамом бўлган жиноят сифатида квалификация қилиш учун ҳомила сунъий туширилган бўлиши талаб этилади. Яъни, ушбу Жиноят Кодексининг 115-моддаси моддий таркибли жиноят ҳисобланади ва ҳомила тушиши тарзидаги оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб, тугалланган ҳисобланади. Шу билан бирга суд-тергов амалиётида шахс оилавий ёки бошқа сабабларга кўра, ҳомиладор аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга кўндиришга ҳаракат қилиш ҳолатлари учрайди. Хорижий тажриба таҳлилидан келиб чиқиб, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш “алдашни” усулида ҳам содир этилишини назарда тутган. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 115-моддасида жиноятни содир этиш усули сифатида “алдашни” ҳам киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида “кўндириш” ва “мажбурлаш” тушунчаларини фарқлаш лозим. Чунки, кўндиришда шахс ҳомиладор аёлга турли рағбат, масалан, пул, тилла тақинчоқ ёки қимматбаҳо буюмлар, автомашина ёки уй каби бойликларни ваъда қилиб, эвазига ҳомиласини туширишни сўраши мумкин. Бундай ҳолларда шахснинг ҳаракатларини “мажбурлаш” сифатида баҳолаб бўлмайди. Жиноят кодекси 115-моддаси талқинида мажбурлаш ҳомиладор аёлнинг иродасига мажбурловчи таъсир кўрсатишни назарда тутувчи қўрқитиш, уйдан ҳайдаб юбориш, моддий ёрдамдан маҳрум қилиш, озиқ-овқатни чеклаш ёхуд илгари кундалик (одатий) бўлган имкониятларни бошқача тарзда чеклашни тушуниш мумкин. Бундай мажбурлов шакллари “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида [3] назарда т
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- жавобгарлик, жиноят, квалификация, қилмиш, ҳомила, аборт, шикаст, мажбурлаш, зўрлик, ҳомиладор, қўрқитиш.
Смежные источники
Журнал Основы социальных и гуманитарных исследованийNilufar Djuraeva, Alok Kumar2024
Обзор законодательства УзбекистанаИ Эргашев2019
The American Journal of Social Science and Education InnovationsB.M. Botirov, Jour nal Website:2021