American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchBakirova Umida Bakhtiyor Kizi2021
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАР
ТАЪМИНЛАШДАГИ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАР · Раджапова Лола Нуриддиновна
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг кафолатлари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган қарор, фармонларнинг таҳлили, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини ривожлантириш юзасидан таклифлар баён этилган. Калит сўзлар: ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси, ички тўсиқлар, ислоҳотлар. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси [1] доирасида қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси адолатлилик билан кўрсатилишини, электрон навбат ошкора юритилишини таъминлаш вазифалари қўйилди. Тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида янги имкониятлар яратилди. Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқаришнинг янги механизмлари ва амалиётини кенг жорий этиш мақсадида 4 та қонун, 30 дан ортиқ Президент қарор-фармонлари ҳамда 150 дан ортиқ бошқа қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳуқуқий асосларга таяниб, кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган ва улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришга тўсиқ бўлаётган жиддий камчилик ва муаммолар чуқур танкидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш мақсадида тизимнинг барча фаолият йўналишларида туб ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Бундан асосий кўзланган мақсад эса, Президентимиз таъкидлаганидек, “авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”[2] Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Жумладан, ички ишлар органлари самарали фаолият олиб бориши учун бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар имзолади. Бунинг яққол мисоли сифатида 2016 йил 16 сентябрда Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни [3] қабул қилинди. Ички ишлар органлари тизимидаги амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя 19 қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони[4], 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарорлари[5] асосида ички ишлар органлари фаолиятида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони[6] ва мазкур Фармонга мувофиқ, 2021 йил 2 апрелда “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори[7], 2021 йил 15 апрелда “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076- сон Қарори[8]лари қабул қилинди. Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди. Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида” ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятида бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш мақсадида қуйидаги амалиёт жорий этилади: – ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги хизматлар “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали асосида очиқ ва ошкора навбат юритилиб, ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича марказий ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан кўрсатилади; – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унинг ягона тизим асосида мувофиқлаштирилишини таъминлайди; – ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги мурожаатлар анъанавий тарзда ҳамда Вазирликн
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг кафолатлари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган қарор, фармонларнинг таҳлили, шунингдек, ички ишлар ор…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашнинг кафолатлари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида қабул қилинган қарор, фармонларнинг таҳлили, шунингдек, ички ишлар ор… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси, ички, ислоҳотлар., ички тўсиқлар
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsScientific Project For Humanities Students, Rakhimov Adham Barat Oglu +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021
The American Journal of Social Science and Education Innovations+ Shokhrukhbek Farkhadovich Allanazarov, Jour nal Website:2021