Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ДИВЕРСИФИКАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МОДЕЛЛАРИ: САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА
САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА · Мараимова Камола Шухратовна
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялаш аҳамияти ва ўрни ўрганилган. Шунингдек, саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришини диверсификациялашга қаратилган иқтисодий сиёсатнинг мақсадлари тавсифлари ёритилган. Калит сўзлар: саноат, корхона, диверсификация, миллий иқтисодиёт, маҳсулот ишлаб чиқариш. Давлатнинг иқтисодий соҳадаги сиёсатининг мақсади, вазифалари, унинг моҳияти, устувор йўналишлари, амалга ошириш дастаклари, тегишли шарт- шароитларини ўзида акс эттирган ҳолда бошқа бир мамлакат амалиётида қўлланилиши ҳолатлари иқтисодий ислоҳотлар дастурининг иқтисодий модел деб тан олинишига замин яратади. Бунда мамлакатлар иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш моделларидан фойдаланиш жараёнида миллий ижтимоий-иқтисодий хусусиятларни ҳам инобатга олишлари зарур бўлади. Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялаш бўйича жаҳон амалиётида шаклланган моделлар турли мамлакатлар, жумладан саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳисобига саноат корхоналари фаолиятида эришилган ижобий натижаларда ўз аксини топади. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, иқтисодий адабиётда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришини диверсификациялаш жараёнлари мамлакатларда миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш моделлари сифатида баҳоланади. Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялаш бўйича жаҳон амалиётида шаклланган моделлар турли мамлакатлар, жумладан саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳисобига саноат корхоналари фаолиятида эришилган ижобий натижаларда ўз аксини топади. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, иқтисодий адабиётда саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришини диверсификациялаш жараёнлари мамлакатларда миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш моделлари сифатида баҳоланади. Жаҳон амалиётида мамлакатларда амалга оширилаётган миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялашга қаратилган дастурларни амалиётга тадбиқ этиш жараёнида уларнинг иқтисодий сиёсатларида саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги инновацион фаолликни ошириш; саноат ишлаб чиқариши тармоқларининг халқаро рақобатбардошлик кўрсаткичини такомиллаштириш; юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш; миллий иқтисодиётнинг 67 тармоқ таркибини такомиллаштириш каби мақсадлар белгиланганлиги аниқланди (1- расм). Ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион фаолликни ошириш Ишлаб чиқариш тармоқларининг халқаро рақобатбардошлик кўрсаткичини такомиллаштириш Юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш Миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини такомиллаштириш 1-расм. Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришини диверсификациялашга қаратилган иқтисодий сиёсатнинг мақсадлари1 Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг устуворликлари саноат ишлаб чиқариши соҳасидаги инновацион фаолликни ошириш ҳисобига миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялашга қаратилган бўлса, у ҳолда, иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришда инновацион ёндашувнинг мавжудлиги, тубдан янгиланган инновацион товар ва хизматларни ишлаб чиқариш каби хусусиятлар хос бўлади. Бунда ишлаб чиқарувчи саноат корхонаси томонидан илмий фундаментал ва амалий тадқиқотлар, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмалари (ИТТКИ), ишлаб чиқариш, логистика, маркетинг, сервис хизматларининг ташкил этилганлиги, бозорда ўз харидорларига эгалик қилиши ва харидорлар ҳажмини мунтазам кенгайтириб борилишини ўзида мужассамлаштирган инновацион фаолият дастурлари ишлаб чиқилиши талаб этилади. Миллий иқтисодиёт тармоқларини, жумладан, саноат корхоналарини юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳисобига диверсификациялаш жараёни ушбу соҳадаги халқаро амалиётдан мамлакатда ижодий фойдаланиш орқали амалга оширилади. Шу билан биргаликда, давлат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан лицензия олиш, янги техника ва технологик жиҳатдан қуролланиши, инновацион фаолиятни ташкил этиш ва юритиш, юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, солиқ имтиёзлари бериш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиши учун субсидиялар бериш каби рағбатлантириш дастурлари амалга оширилади.2 Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификациялаш борасида жаҳон амалиётида жамланган илғор, бой тажрибани қиёсий таққослаш асосида 1 Прищенко Е.А. Влияние различных типов диверсификации на стратегию развития и конкурентные преимущества компании [Текст]/Мир экономики и управления. 2007. Т. 7. № 2. С. 53-61. маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди 2 Прищенко Е.А. Влияние различных типов диверсификации на стратегию развития и конкурентные преимущества компании [Текст]/Мир экономики и управления. 2007. Т. 7. № 2. С. 53-61. 68 мамлакатимиз амалиётида ижодий фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги хусусиятлар аниқланди: - саноат ишлаб чиқариши тармоқларини инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий фундаментал ва амалий тадқиқотларни кенг кў
Доказательный фрагмент
«Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялаш аҳамияти ва ўрни ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюСаноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялаш аҳамияти ва ўрни ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- саноат, корхона, диверсификация, миллий иқтисодиёт, маҳсулот, маҳсулот ишлаб чиқариш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025