Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АХБОРИЙ-МАДАНИЙ КУРАШЛАР ШАРОИТИДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ · Холматов Учқунжон Хамидуллаевич
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
ушбу мақолада ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, ахборий-психологик таҳдидлар, секуляризм, миллатлараро тотувлик, рақамли трансформациялашув, тероризм, миллатчилик, ижтимоий ҳамкорлик. Жаҳонда ахборот-маданий таҳдидлар шароитида ижтимоий муносабатларда тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар долзарблик касб этмоқда. Хусусан, миллталараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни издан чиқаришга қаратилган вайронкорлик, миллатчилик, сепаратизм, ақидапарастликни рақамли дунёда янгича кўриниш ва имкониятларга эга бўлиб бораётганлиги бу борадаги кураш механизмларини модернизациялашни талаб этмоқда. Бу ахборот-маданий таҳдидларнинг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари ва ижтимоий оқибатларига янгича нуқтаи назардан ёндашувни, кўпмиллатли мамлакатларда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда ахборот сиёсатини амалга оширишнинг ижтимоий вазифаларинини қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатликка таҳдид солаётган ахборот-маданий омилларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини тадқиқ этиш зарурати янада ортиб бормоқда. Дунёнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ва халқаро марказларида полиэтник ва моноэтник таркибга эга давлатлар тараққиёти динамикасини белгилайдиган – миллталараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, миллатчиликни ривожланиб кетишига қарши кураш, этник айирмачиликни олдини олиш, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка раҳна солувчи бошқа таҳдидларнини ижтимоий- фалсафий хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Кўп миллатли таркибга эга жамиятларда миллий ва миллатлараро муносабатларнинг турли жиҳатларни ўрганишга йуналтирилган илмий тадқиқотлар асосида ижтимоий барқароррликни таъминлаш, миллатлараро ҳамкорлик ва дўстликка эришишга қаратилган бир қатор концептуал ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, кўп миллатли ва кўп тилли мамлакатларда, ўз давлатларига ном берган асосий миллат билан бу мамлакатларда истиқомат қилувчи этник озчилик ўртасидаги ўзаро муносабатлар ечими миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг хал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмоқда. Шундай экан, бу борадаги муносабатларни ижтимоий-фалсафий ёндашувлар асосида тадқиқ этиш мавжуд муаммоларнинг оқилона ечимларини топишга хизмат қилади. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида ҳам “миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини 83 ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш”[1] асосида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликка эришининг инновацион механизмларини яратиш энг муҳим масалалардан бири сифатида белгиланган. Зеро, “миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, - деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев, - турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларни ривожлантириш, қайси дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бундан буён ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб қолади” [2]. Шу боис, бугунги кунда жамиятда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашнинг самарали йўллари, воситалари ва механизмларини ишлаб чиқиш, бунда фалсафий тадқиқотларга устуворлик бериш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода, турли таҳдидлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалаларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган хулосаларни ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони, БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» тўғрисидаги махсус резолюцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил19 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5046-сонли, 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сонли, 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сон, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5099-сон Фармонлари, 2018 йил 4-майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-6430-сонли қарори ва мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. Ахборот-мад
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада ахборий-маданий курашлар шароитида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишнинг назарий-методологик асослари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ахборот, ахборий-маданий таҳдидлар, ахборий-диний таҳдидлар, рақамли трансформациялашув, миллатлараро тотувлик, секуляризм, ижтимоий ҳамкорлик., ахборий-психологик таҳдидлар, миллатчилик, тероризм
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025