Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЧИМЁН ПИЁЗИНИ(ALLIUM TSCHIMGANICUM B. FEDTSCH.) ВИТАМИН ВА ОҚСИЛ ТАРКИБИ ТАҲЛИЛИ
ОҚСИЛ ТАРКИБИ ТАҲЛИЛИ · Якубов Шамшод Муртозакулович · Ахмедов Эгамёр Тошбоевич (Тошкент давлатаграр университети доривор ўсимликлар кафедраси таянч) · Эргашева Ирода Толибжон қизи (Тошкент давлатаграр университети доривор ўсимликлар кафедраси доценти)
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Ҳар бир ўсимлик фитокимёвий таҳлилини аниқлаш муҳим взифалардан ҳисобланиб мақолада Чимён пиёзини сувда эрувчи витаминлар миқдори ҳамда оқсил таркиби таҳлил қилинган, олиб борилган изланишларнинг натижаларига кўра, мазкур ўсимликни таркибида оқсил миқдори 18,24% борлиги ва витаминлардан B , B , B , B , 1 2 6 9 B , PP, С борлиги аниқланган. 12 Калит сўзлар. Витамин, Allium tschimganicum B. Fedtsch., оқсил, Чимён пиёзи, эритма, ЮССХ, суюқлик, барг, доривор, таркиб, аралашма, эфир мой. Доривор ўсимликлар таркибида турли хил кимёвий бирикмалар учрайди ва уларнинг баъзилари барча ўсимликларга хос бўлса, айримлари муайян ўсимликлардагина бўлади. Бу бирикмаларнинг ҳаммаси ҳам таъсир этувчи модда бўлиб ҳисобланмайди. Асосий таъсир этувчи моддалар кўпинча айрим ўсимликларга хос эфир мойлари, витаминлар ва бошқалардан иборат бўлади. Ўсимликни маданий шароитда витамин таркиби ва оқсилини таҳлил қилиш учун, тажриба даласидаги ўсимликнинг ер устки қисмидан (барглари) фойдаланилди. Сувда эрувчи витаминлар миқдори юқори самарали суюқлик хромотографияси усулида ўрганилди, шунингдек ўсимлик танасидаги умумий оқсил миқдорини Келдал методикаси бўйича аниқланган. Ўсимликни витамин таркиби аниқлаш учун 5-10 гр миқдорида аналитик тарозида тортиб олиниб, 300 мл ҳажмдаги ясси колбага солинади. Устига 50 мл 40% ли этанол эритмасидан қўшилади. Аралашма магнит аралаштиргич, тескари совуткич билан жиҳозланиб, 1 соат давомида интенсив аралаштириб турган ҳолда қайнатилади ва кейинчалик 2 соат давомида хона ҳароратида аралаштирилади. Аралашма тиндирилиб фильтрлаб олинади. Қолган қисмига 25 мл 40 фоиз этанолдан солиб 2 марта қайта экстракция қилинди. Фильтратлар бирлаштирилди ва 100 мл ўлчагич колбага солиниб чизиғигача 40% этанол билан тўлдирилади (5-10%). Ҳосил бўлган эритма центрафугада 7000 оборот/минут тезликда 10 дақиқа давомида айлантирилади. Ҳосил бўлган эритма устки қисмидан анализ учун олинди. Сувда эрувчан витаминлар 1мг/мл концентрацияли ишчи эритмалари тайёрлаб олинди. Бунинг учун ҳар битта витамин стандартидан аналитик тарозида 50,0 мг аниқ тортма тортиб олинади ва 50 мл ўлчагич колбага 40 фоизли этанолда эритилди ва чизиғигача тўлдирилди. Адабиётларда сувда эрувчи витаминларни юқори самарали суюқлик храматографя усули (ЮССХ) билан аниқлашда элюент сифатида фосфорли, ацетатли буфер 31 системалари ва ацетонитрилдан фойдаланилган. Биз ацетатли буфер системаси ҳамда ацетонитрилдан фойдаландик. Шунингдек ўсимлик таркибидаги оқсилдаги азот миқдори юқоридаги усулда аниқланиб сўнгра оқсил таркибига айлантирилди, наъмунадаги органик моддалар қайноқ концентрланган сульфат кислота билан аммоний тузларигача парчалантирилди. Ҳосил бўлган аммоний тузлари титриметрик усулда таҳлил қилинди ва азот миқдори ҳисоблаб топилди. Чимён пиёзини (Allium tschimganicum B. Fedtsch) витамин ва оқсил таркиби таҳлил қилинганда қуйидаги таркибий қисмлар миқдори аниқланди. 1-жадвал Маданий ҳолда ўстирилган чимён пиёзи ер устки қисмининг таркибидаги витамин ва оқсилни аниқлаш натижалари (2022 й) Ўсимлик Витаминлар концентрацияси, мг/гр Азот Оқсил номи (%) % B B B B B PP С 1 2 6 9 12 Чимён пиёзи 0,434 5,276 1,536 0,950 2,764 0,43 4,184 3,39 18,24 Хулоса. Ҳулоса ўрнида ўсимликнинг фитокимёвий таҳлил қилиш жараёнида сувда эрувчи витаминларни юқори самарали суюқлик храматографя усули ёрдамида аниқланиб витаминлар концентрацияси, мг/гр ҳисобида B -0,434, B -5,276, B -1,536, B - 1 2 6 9 0,950, B -2,764, PP-0,43, С-4,184, Азот (%)-3,39, Оқсил %-18,24 ташкил қилганлиги 12 изланишларимиз давомида аниқланди.
Доказательный фрагмент
«Ҳар бир ўсимлик фитокимёвий таҳлилини аниқлаш муҳим взифалардан ҳисобланиб мақолада Чимён пиёзини сувда эрувчи витаминлар миқдори ҳамда оқсил таркиби таҳлил қилинган, олиб борилган изланишларнинг натижаларига кўра, ма…»
Образец извлечения
Демо-превьюҲар бир ўсимлик фитокимёвий таҳлилини аниқлаш муҳим взифалардан ҳисобланиб мақолада Чимён пиёзини сувда эрувчи витаминлар миқдори ҳамда оқсил таркиби таҳлил қилинган, олиб борилган изланишларнинг натижаларига кўра, ма… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Витамин, Allium tschimganicum B. Fedtsch, оқсил, Чимён пиёзи, эритма, Allium tschimganicum B. Fedtsch., аралашма, барг, суюқлик, доривор, ЮССХ, таркиб, эфир мой.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024